KOʻZGU.UZ. ⚖ Huquqiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


📰«Adolat ko'zgusi » huquqiy -maʼrifiy gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz!
❗Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi.
Murojaat uchun: @username_0820

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сув бормайдиган жойга дарахт экилмайди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


Бечора Бобур яна саргардонми? 😢

Ўзи нималар бўляпти, мана бу ерда ўқиш: https://t.me/oyinauz/18578

Карикатура: @habikatura

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


Порахўр:
- Нимагадир юрагим оғрияпти.
Доктор:
-Кўпроқ пул истаётгандир...

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


Суд – инсон ҳуқуқларининг сўнгги ҳимоячисидир.


🗣Александр Гамильтон (1755-1804 й.)

Бу ҳақида @fargonaviloyatisudlari пост жойлади.

Пс.Судда адолатсизлик бўлса, инсон чидолмайди, қаерга бошини уришни билмайди.

Шунинг учун айрим судъяларнинг қарорлари ва ҳаракатларини танқид қилиш нормал қабул қилиниши керак.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши лозим.

⏰ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ-982-сон 25.10.2024 й.) қабул қилинди


🔰Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

🏢Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.

📜 Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.

🔍 Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.

✅ Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-185-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

➖етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

➖босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

🗓2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

➡️“Оналар маскани”да:

🔹оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

🔹ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

🔹оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

✅ Қонунга мувофиқ:

➖зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
➖болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

❕Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

🔰Қонун билан билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсир чораларини кучайтиришни, шунингдек ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади

“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарор билан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил этилади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1002-сон, 15.11.2024 й.) имзоланди


🔰 Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

❗️Омбудсман фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат:

➖қонунийлик;
➖мустақиллик;
➖адолатлилик;
➖инсонпарварлик;
➖камситишга йўл қўймаслик;
➖холислик;
➖очиқлик.

⚡️Сайланиш куни 30 ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Омбудсман лавозимига сайланиши мумкин.

⚖️Қонун билан Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади ва айни бир шахс Омбудсман лавозимига сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги белгиланди.

⛔️Омбудсман сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни ўз ваколатлари муддатига тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши шарт бўлиб, шунингдек, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Омбудсман фуқароларнинг шикоятлари асосида ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди

🔰 Қонунга кўра, Омбудсман фуқароларнинг, республика ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

✅Омбудсман мурожаат этувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки бошқа воситалардан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, унинг шикояти бўйича охирги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

⚖️Қуйидагилар Омбудсманнинг таъсир чоралари ҳисобланади:

➖огоҳлантириш;
➖тақдимнома;
➖илтимоснома;
➖талабнома.

📃Омбудсман қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

⚡️Омбудсман ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (бундан такси ва шаҳар йўловчилар транспорти мустасно) имтиёзли юриш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади


🔰Қарор билан ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Жасорат мактаблари”да:

математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;

➖ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади;

робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ўтказилади;

➖ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.

❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

📃 Таълим ташкилотларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда “Турон” мактаб театри танлови ўтказиб борилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Президент_фармони

❗️Ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги
Президент Фармони (ПФ-165-сон, 22.10.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Унга мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹айрим республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини мувофиқлаштириш;

🔹иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сонини қисқартириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7173551

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Президент_қарори

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-371-сон, 25.10.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Унга кўра, 2023 йил 14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида имзоланган Марказий Осиёда ер усти транспорти ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7175052

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Ҳукумат_қарори

❗️Ҳукумат қарори (708-сон, 28.10.2024 й.) билан "Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди


🔰Низом “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини тиклаш учун судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш масалаларини тартибга солади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7177522

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


#Қонун

❗️Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари янада кучайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-988-сон, 04.11.2024 й.) билан Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди.

🔰Унга кўра, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
https://lex.uz/pdfs/7191590

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар учун тўланадиган ҳақ миқдорлари

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi


7219502.pdf
11.6Mb
7218608.pdf
1.1Mb
Президент Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини имзолади, 14.11.2024 йилдаги ЎРҚ-996-сон


Нашриётлар фойда солиғидан озод қилинади

Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.


Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.