#Сўраган_эдингиз
❓ Яқинда мени ЙПХ ходимлари тўхтатиб, менга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришди. Лекин мен қарордан норозиман, нима қилсам бўлади?
Жавоб: ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 315-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин, бундан суд қарори мустасно.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ @adliyangiliklari