ИИВ огоҳлантиради: Тошкентда ўзини ҳайвонга қиёсловчи квадроберлар пайдо бўлди
Янги пайдо бўлган ғайримаданиятга ружу қўйган болаларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади.
ИИВнинг маълумотига кўра, сўнгги вақтларда ёшлар ўртасида ўзини маълум бир ҳайвон қиёфасида акс эттирувчи аксессуарлардан фойдаланган ҳолда ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш — квадроберлик субмаданияти намоён бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, бундай ҳаракатлар Тошкент шаҳрида ҳам кузатилган. Хусусан, 10 октябрда ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилган, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” итнинг ҳаракатларига тақлид қилган ҳолда йўловчиларга ҳужум қилган.
Ушбу ғайриоддий маданиятнинг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида "квадробер"лик билан шуғулланётган болаларнинг ота-оналарига жавобгарлик белгиланмоқда.
Яъни "квадробер" болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, БҲМнинг 5 баробаригача (1миллион 875 минг сўмгача) жарима тўлайди.
https://t.me/achchiq_info