ABUSAXIY Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


✨ “ABU SAXIY”нинг Телеграмдаги расмий канали.🛍
Телеграм каналда бозор фаолияти, янгиликлар жойланиб борилади. Канал бозор маъмурияти томонидан юритилади.
Tel: +998 99 998 14 41
Facebook’даги расмий саҳифамиз — https://www.facebook.com/tashkenttradece

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электротехника саноати янада ривожлантирилади


Манба: ПҚ-20-сон, 22.01.2025 йил.


#2025_йил_1_февралдан

🗓1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹“1070” қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат берилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим чет эл юридик шахслари фойда солиғидан озод этилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Айрим жисмоний шахслар даромад ҳамда фойда солиғини 5 фоиз ставкада тўлайди ➖БАТАФСИЛ;

🔹Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик комиссиялари фаолияти тугатилади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Ишсиз аҳоли ва камбағал оилалар аъзолари талаб юқори бўлган касбларга ўқитиладиБАТАФСИЛ;

🔹Касбга ўқитилаётган камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига стипендия тўланадиБАТАФСИЛ;

🔹Ижтимоий карта орқали спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш тақиқланади ➖БАТАФСИЛ;

🔹Давлат боғчаларида ходимларнинг давомати “Болалар боғчаси” АТ орқали юритилади➖БАТАФСИЛ.


7357270.pdf
1.2Mb
Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМҚ 55-сон, 31.01.2025 й қабул қилинди


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дунёдаги энг яхши "будилник" уларни борида қадрига этайлик!

Барча оналаримиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин 🤲🏻


💥 Бугун 4-Феврал “Яхши кайфият“ куни😇

Инсоннинг кайфияти атрофидагиларга юқумли бўлиб, сиз кулсангиз, ҳушфеъл бўлсангиз - ёнингиздаги дўстлар, оила аъзолар ва ишхонадагилар ҳам қувонади. 
5 КУНЛИК ДУНЁ - ГАМ ЧEКИШГА, СИҚИЛИБ-КУЮНИШГА АРЗИМАЙДИ.

Ҳар доим ЯХШИ КАЙФИЯТДА БЎЛИНГ!


❗️🌸 Баҳор келди: Бу ҳафта Ўзбекистонда +15 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи ярмида кечаси ҳали ҳам енгил совуқ бўлади, лекин кундузи +11 ° гача исийди. Пайшанба куни кечаси ҳаво ҳарорати +3, кундузи эса +15 даражагача кўтарилади.


Солиқ ва тадбиркорлик соҳасида янги қонун лойиҳаси

😎 Фракция мажлисида Ўзбекистонда солиқ тизимини яхшилаш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда. Ушбу қонунга кўра:

• Солиқ қонунчилиги кучайтирилади – Солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик оширилади, жарималар ва санкциялар кучайтирилади.

• Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади – Суд жараёнларида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус вакиллар иштирок этиши мумкин бўлади.

• Давлат назорати мустаҳкамланади – Солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан текширувлар аниқ тартиб асосида олиб борилади.

• Солиқ тўлаш тартиби енгиллаштирилади – Солиқ қарзини тўлиқ тўлаган шахслар айрим санкциялардан озод этилади.

✅ Янги қонун лойиҳаси солиқ тушумларини ошириш, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.


⚡️⚡️Диёра Келдиёрова ҳамда Ута Абэ беллашуви «Йил воқеаси» деб топилди

Халқаро Judo Awards 2024 танловида Диёра Келдиёрованинг Париждаги Олимпиадада япониялик Ута Абени енггани «Йил воқелиги» деб топилди, унинг устози Марко Шпитка аёллар терма жамоалари ўртасида энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритди.


#БАЙРАМ_МУБОРАК

💐 3-февраль — Аёл шифокорлар куни.

Байрам АҚШдаги биринчи аёл шифокор Элизабет Блекуэллнинг туғилган кунига бағишланган. 1821 йил 3-февралда туғилган Блеквелл аёлларга тиббиётда кириш ва тенгликни таъминлашга ёрдам берадиган ҳаракатга асос солган. Байрам 2016 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.


Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.

Батафсил 👉 Ўқиш


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Туркияда юк машинаси ва автомобил кўприкдан қулаб тушди

Шонлиурфа шаҳрида юз берган ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди. Тормози ишдан чиққан юк машинаси бир нечта енгил машиналарга урилиб, автомобил билан кўприкдан тушиб кетди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади

👉 https://xabar.uz/6i73


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Акалар сингилларига бошқача меҳрибон бўлишади-да!

Яқинларингизга ҳам улашинг!


❗️Уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилади


⚡️Фармонга кўра, қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш 2025 йил 1 июлдан 2025 йил 31 декабргача “эскроу” ҳисобварақлари орқали ҳамда ҳозирда амалда бўлган улушли иштирок этиш тартибида тўғридан-тўғри жалб қилиш механизми бўйича параллел равишда тарафларнинг танловига кўра амалга оширилади.

🗓 Шунингдек, маблағларини жалб қилиш 2026 йил 1 январдан фақат “эскроу” ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

🖥 “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими доирасида уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилиб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

📝 2025 йил 1 июлгача улушли шартнома бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ органларига электрон кўринишда тақдим этиб бориш тизими жорий этилади.

🗂 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойилини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойнинг Хизҳонг туманида бола канализация қувурига пиротехника ташлаши оқибатида метан портлаши содир бўлиб, бир нечта транспорт воситаларига зарар етди.


#2025_йил_1_февралдан

🚫 Қонунчиликка мувофиқ, ижтимоий карта орқали тўланган нафақа, компенсация ва бошқа тўловлар (ижтимоий тўлов) маблағларидан ижтимоий тўловларни олувчи оилаларнинг аъзолари, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ҳамда охирги 12 ой давомида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзоларига спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлар томонидан ушбу маҳсулотлар учун тўловни қабул қилиш тақиқланади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинган 2,5 тонна тарвуз қайтариб юборилди.

Гап шундаки, Тошкент вилоятининг «Яллама» чегара постига кириб келган юк машинасидаги тарвузларнинг эгаси маҳсулот учун импорт карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификатини тақдим эта олмаган.

Шу сабабдан полиз маҳсулотлари экспорт қилган давлатга қайтариб юборилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☀️ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Шанба  тонги муборак бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кайфият ҳам
Табассум ҳам
Муҳаббат ҳам
Соғлик ҳам
Омад ҳам
Бахт ҳам
Сиздан бошланади....
Уларни кутиш керак эмас, улар аслида сизда бўлган!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.