Abror Pir Muhammad


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали.
instagram.com/abrorpirmuhammad

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"Турлича қараш"...

@abrorpirmuhammad


Эрталаб Лаосдан ҳамкасбим сим қоқди. Жамоадаги тиббий масалалар юзасидан фикр алмашарканмиз, телефон экранида Лаосдаги легионер футболчимиз – Шохрух Махмудхожиев кўриниш берди...


Лаос чемпиони “Янг элефантс” – “Ёш филлар” футбол клуби аъзоси ҳисобланмиш Шохрух тизза бўғимидаги жароҳат сабаб 1 ойдан буён машғулотлардан чекланган экан. Ҳамюртларини кўриш ила тиббий маслаҳат илинжида термамиз йўлига кўз тиккан Шохруҳга зарур маслаҳат ва ёрдамни бериш борасида тиббий штаб билан келишиб суҳбатни якунларканман, хаёлимдан :”Биз ўзбекларнинг ҳам бормаган юртимиз йўғ-а!?, - деган ўй ўтди.

Турли ўлкаларга борганда легионерларимизга қўлдан келганча ёрдам бериш – термамиз ходимлари учун ажойиб анъана!

@abrorpirmuhammad


Муҳим ўйинларда етакчи футболчиларнинг жароҳат олиши доимо оғриқли. Аммо бу ҳам футболнинг бир қисми.

“Сон ички мушагининг қисман узилиши” ташхиси ила Элдор Шомуродов ҳамда “тизза бўғими ички ён бойламининг чўзилиши” ташхиси қўйилган Отабек Шукуровнинг кейинги ўйинга олиб борилмаслиги борасида тўғри қарор қилинди.

Остон Ўруновнинг реабилитация жараёнини ўз назоратига олган ассоциация ва тиббий штаб мазкур футболчиларни ҳам тезроқ соғайтириш, шунингдек, шамоллашдан кейинги Машарипов ва сон мушакларида толиқиш сезган Турғунбоевни кейинги ўйингача сафга қайтариш учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олган.

Жароҳатдагиларга тезроқ соғайиш, қолганларга куч-қувват тилаб, мухлислик қилишда давом этамиз. Барчаси олдинда!

@abrorpirmuhammad


Миллий футбол маркази ва ундаги тиббий-реабилитация биносининг лойиҳа ишларидан тортиб, бугунги ҳолатга келгунига қадар яхшигина меҳнат қилинди ва ҳали анча-мунча тер тўкиш керак...

@abrorpirmuhammad


Maftunkor Samarqand!

@abrorpirmuhammad


Кимда кутиб олиш..,
кимда эса кузатиш маросими...

Айтсам тилим, айтмасам дилим..,
Ёзсам қоғоз, ёзмасам қалам...
Бу кетишда ошно бўлгайдир чилим,
Тезроқ нари бўлгин бизлардан алам!

@abrorpirmuhammad


"Aнтиқа Суперкубок"

Бугун Про лиганинг амалдаги чемпиони ҳамда Супер лиганинг бўлажак чемпиони ўртасида ҳаёт-мамот "жанги" кутилмоқда.

Бу баҳс аслида ким қайси лига чемпионлигига муносиб эканини кўрсатиб беруви мезон ўйини бўлиб кўринмоқда...

@abrorpirmuhammad


Гоҳида айтилмоқчи бўлган сўз, билдирилмоқчи бўлган муносабат, етказмоқчи бўлган фикрлар шунчалар йиғилиб қолади-ки, пироваридида шунчаки сукут барчасидан афзалдек туюлади...

@abrorpirmuhammad


Данагидан мағзи ширин.

Пишиқчилик мавсумида мева-сабзавотдан кўп тановул қилиб, аксар ҳолларда уруғини ташлаб юборамиз. Аммо ўша уруғ – фойда жиҳатдан мева-сабзавотнинг ўзидан қолишмайди.

Масалан, тарвуз уруғи – цинкка бой, қовоқ уруғи – магний кўп ушлайди, олма уруғи – йодга бой, ўрик данагида магний ва калий бисёр, узум доначалари ўзида организм учун фойдали мойларни сақлайди ва ҳ.

Хуллас, мева, сабзавот тановулида уларнинг уруғи ҳақидаги маслаҳатларимни ҳам унутманг!

@abrorpirmuhammad


Kitob - uzoqni ko'ra bilishga yordam beruvchi do'stdir...

@abrorpirmuhammad


Ўрик шарбати - юрак қуввати!

Турфа микроэлемент ва витаминларга ўта бой ўрик шарбати истеъмоли организмдаги электролитлар даражасини тиклайди, юракни қувватлайди, гемоглобинни оширади ва анемиянининг олдини олади; қалқонсимон без фаолиятини меъёрлаштиради; суякларни мустаҳкамлайди, кариеc ва остеопорознинг олдини олади; тери қаришини сезиларли сусайтиради, турфа яллиғланиш ҳолатларини бартараф этади, кўриш қобилиятини яхшилайди ва ҳ.

@abrorpirmuhammad


Мия гўёки мушак сингаридир. Қанча кўп машқ қилдирсангиз, унинг имкониятлари янада кенгайиб бораверади. Аксинча, ақл пешланмас экан...

Ёмон томони, инсоннинг жисмонан заифлигини дарҳол илғаш мумкин, аммо ақл кемтиклигини пайқаш учун вақт сарфлашга – албатта ҳамсуҳбат бўлишга тўғри келади-да..!

@abrorpirmuhammad


Финалмисан финал!!!

Ажойиб ўйин, фантастик атмосфера, зўр ташкилотчилик ва қайноқ мухлислар!!!

Табриклааар! ⚽🥳🎉

@abrorpirmuhammad


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин
юз ганж ила.

Алишер Навоий

Барча соҳадаги устозларга, жумладан футболимиздаги устоз-мураббийларга байрам муборак бўлсин!

Устозларим сизларнинг,
Мартабангиздир улуғ!
Табригимиз бизларнинг
Сизларга бўлсин қутлуғ!

Зиё тараб чарчаманг,
Илм бериб толмангиз.
Шогирдлардан ариманг,
Эътирофдан қолмангиз!

Аброр Пир Муҳаммад.

@abrorpirmuhammad


Иммун тизимининг асоси ҳисобланмиш аскорбин кислотасига бой нокнинг калий, натрий, темир ва фосфор ушлаши унинг фойдалилигини янада оширади.

Яна шуниси эътиборга моликки, нокда ҳомила учун зарур В9 витамини - фолат бўлиб, бу ҳомиланинг нуқсонсиз улғайишига асос яратади.

Хуллас мавсумида нокдан тўйиниб олинг!

@abrorpirmuhammad


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Узум мавсуми... Узум фойдали элементлари жиҳатидан ихтиёрий мевадан қолишмайди.

Узум – А, С, В гуруҳ витаминларига бой бўлиб, калий, кальций, темир, магний, цинк, йод каби қатор микроэлементларни ўзида сақлайди. Шу боис етарли миқдордаги узум истеъмоли чарчоқликнинг олдини олади, асаб тизимини тинчлантириб стресс ҳолатига барҳам беради, тана қувватини оширади.

Узумни доналари билан истеъмол қилиш янада фойдалидир. Чунки узум доналари ўзида қўшимча Е ва К витаминларини, шунингдек табиий мойларни сақлайди ҳамда бу билан барча аъзолар ҳужайраларини мустаҳкамлаб, натижада организмда қариш жараёнини секинлаштиради.

Хуллас, мавсумида узумни эрмак қилишни канда қилманг!

@abrorpirmuhammad


Янги Зеландиялик икки қария мухлис Андижонда биз истиқомат қилаётган меҳмонхонага келишди. Уларни тушлик б-н меҳмон қилиб, бироз суҳбатини олдик.

Шундан сўнг улар шаҳарга чиқиш учун такси чақиришди. Улар б-н бирга чиқиб, манзилни ҳайдовчига тушунтирдим, меҳмонлардан пул олмасликни, қаерга дейишса олиб бориб, сўнгида умумий пулни менга айтишини, камина унинг пластик картасига маблағни ташлаб беришимни уқтириб, икки кекса мухлисни кузатиб қўйдим.

Кечга яқин қўнғироқ бўлди ва ҳалиги такси эгаси меҳмонларни аввал жамоаси истиқомат қилаётган меҳмонхонага, кейин бозорга, сўнгра боққа олиб борганини ва улардан пул олмай кузатиб қўйганини айтди.

-Неча пул бўлганини ва пластик карта рақамини юборинг, - дедим унга.
-Йўқ ака, пулингиз керак эмас, ўзингиз меҳмон бўла туриб, бу меҳмонларга яхшилик қилмоқчисиз, биз мезбон бўла туриб...

Ҳар қанча ундамай, пул олмагач, жамомиз б-н бирга кечки емакка келиш шарти ила рози бўлдим. Мезбонни қуюқ меҳмон қилиб, кузатиб қўярканман хаёлимдан ўтди: Яхшилик – яхшиликка етаклар!


Ниҳоят Андижон сари йўл олдим. Футбол баҳонасида Бобур юрти ҳавосидан нафас олиб, тарихни ёд этиб, қадрдонлар билан дийдорлашиш ниятим бор.

Поезд манзилга яқинлашаркан, "Юлдузли тунлар"нинг дилга яқин сатрларини варақлашни якунлаб, аллақандай шиғир ёзишга ҳам улгурдим:

Борар бўлсам сен томон,
Жўш урар юракда қон,
Ҳар ўғлонинг қадрдон,
Бобур юрти Андижон.

@abrorpirmuhammad

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.