“Барселона” ёзда €60 миллион эвазига қайта сотиб олган Дани Ольмо молиявий муаммолар сабаб мажбурий жамоани тарк этиш хавфида.
Ушбу орзули дебют мавсумида 14 та ўйинда 6 гол ва 1 ассист билан жамоага катта ҳисса қўшганига қарамай, Ольмонинг вақтинчалик рўйхатга олиниши 2024 йил 31 декабрда якунланади.
Агар "Барселона" Ла Лига молиявий қоидаларига мос келиш учун €60 миллион йиғишга муваффақ бўлмаса, клуб футболчини қайта рўйхатга ололмайди.
Бу ҳолат Ольмо шартномасидаги бандни ишга тушириб, уни 2025 йил январь ойида бепул кетишига олиб келиши мумкин.
🔴 “Барселона” вақтга қарши курашмоқда:
Янги ҳомийлик келишувларини топиш;
VIP ҳуқуқларни сотиш;
Бошқарув аъзоларидан кафолатлар излаш
каби вариантларни кўриб чиқмоқда.
Спорт директори Деко бу ҳолат юзасидан шундай деди:
Ҳа, биз бу устида ишлаяпмиз. Ҳаммаси жойида.
Агар муаммо ҳал қилинмаса, "Барселона" қийин танловга дуч келиши мумкин:
Ольмони компенсациясиз йўқотиш;
Уни рўйхатдан чиқарилмаган ҳолда мавсумнинг қолган қисмида четда қолдириш;Ольмо жаноби олийлари эса кеча бир хатоси билан ҳаммасини чилпарчин қилди.
Статистикани ўқиб қўямиз…
📱
@xayrulla_hamidov