Абдумалик Бухорий


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ушбу каналда сиз азизларимизга шахсий мулоҳазалар, маколалар, шеърлар, олимлардан иқтибослар эълон қилинади.
+998972960023

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


"Аёлларнинг Рамазондаги ажрлари"

• Рамазон ойида аёллар ажру савоб ҳосил қилиш имкониятлари эркаклардан кўпроқ, десак ҳам муболаға бўлмайди.

• Фақат бунинг учун аёл: "Иҳтисоб", яъни амалини шунчаки вазифа эмас, балки ажру савоб умидида қилиши, безор бўлмасдан, очиқ кўнгил билан бажариши лозим!

• Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ғафлатдан уйғоқ кишиларнинг ОДАТИЙ ИШЛАРИ ҳам ИБОДАТ бўлади, (ажру савоб ниятидан) ғофил бўлганларнинг эса ИБОДАТЛАРИ ҳам ОДАТ бўлиб қолади!"
(Мифтаҳу дарус саодат)

• Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ алайҳиссалам Рамазон рўзаси ва тунги намозларида "Иймон ва ажр умидида қилса" деб шарт қўйиб, мукофотига ўтган гуноҳлари мағфират қилинади" деганлар. (Бухорий, Муслим)

***

• Демак, аёл киши Рамазонда:

1. рўза тутиш ажри,

2. уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,

3. рўзадорларга ифтор қилиш ажрларига эга бўлади!

• Буларнинг барчасини одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр ниятида қилиши лозим.

• Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим)

• Демак, аёл кишига ҳар кунига 2 кун рўза ажри ёзилади!

• Агар бу кундалик вазифалари (пишир-куйдир, тозалаш) асносида тили зикрда, истиғфору саловатда бўлса, энди ибодатлар ичма-ич бўлиб, аёл киши ажрга кўмилиб кетади ! Энди бунга Рамазонда ажрлар кўпайтириб берилиши қўшилсачи?!

• Имом Зуҳрий айтадилар:
"Рамазонда бир дона тасбеҳ айтиш бошқа ойдаги минг тасбеҳга тенгдир!"

• Ҳатто, аёл киши узрли (ҳайз) вақтини ҳам "рўза ва намоздан қутулдим" деб эмас, аксинча, "Аллоҳ буюрганда шунда ҳам ибодатда бўлар эдим" деб қарши олса, бу кунлари ҳам бошқа кунлари сингари тамомий ажр ёзилади!

• Расуллуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Агар банда касал ёки мусофир бўлса, унга муқим ва соғлом вақтидаги қилиб юрган амаллари мислидек қилиб ёзилади!" (Саҳиҳи Бухорий)

Албатта, узрли ҳолат ҳам касаллик ҳукмида бўлади.

• Бу ҳолатнинг ҳам савобини зиёдалаштириш мумкин! Узрли ҳолат аёл кишига зикр қилишни ва Қуръонни (ушламасдан) ўқишни ман қилмайди!

• Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ҳайзли аёлни қироатдан ман қилган очиқ саҳиҳ далил йўқ! Маълумки, Росулуллоҳ алайҳиссалам замонида ҳам аёллар ҳайз кўрар эдилар, уларни сира қайтармаганлар, шунингдек, зикр ва дуодан ҳам қайтармаганлар!" (Мажмуъул фатава)

• Одатни ибодатга айлантиринг ва бу ажрларга кўмилиб чиқишдан маҳрум бўлманг!

@abdumalikbuxoriy


“Кечаю кундузнинг алмашиб туришида, Аллоҳ осмондан ризқ нозил қилиб, унинг ила ерни ўлимдан кейин қайта тирилтиришида ва шамолларнинг йўналишида ақл юритадиган қавм учун оят (белги) лар бор“.

Жосия сураси, 5 - оят


@abdumalikbuxoriy


Рамазонда бир кун рўза тутиш (бошқа вақтдаги) минг кун рўза тутгандан афзалдир. У ойда битта тасбеҳ айтиш (бошқа вақтдаги) мингта тасбеҳдан афзалдир. У ойдаги бир ракат (намоз бошқа вақтдаги) минг ракат (намоз) дан афзал.

| Имом Нахаъий раҳимаҳуллоҳ

@abdumalikbuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Покланишни истаганлар учун Рамазони шариф келди

🎙Устоз Улуғбек Бухорий


@abdumalikbuxoriy


📜Tarovehiy tasbehlar guldastasi

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

🎙 Abdumalik Buxoriy

@abdumalikbuxoriy


AMIRKULOL.UZ UYDA QOLING dan repost
"Sayyid Amirkulol" jome‘ masjidda taroveh namozidan fotolavhalar

@amirkulol


Азизлар кириб келган раҳмат ойи, мағфират ойи, меҳру шафқат ойи, саҳоват ойи, мурувват ойи, эҳсон ойи, сабр ойи, Қуръон ойи, дўзахдан холос бўлиш ойи - Рамазони шариф ойи жумла мўминга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло барчамизга Рамазондан муносиб истифода олишни, уни қадрини англайдиган, эъзоз-икром қиладиганлардан айласин. 🤲🤲🤲

Абдумалик Бухорий

@abdumalikbuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📜Муборак Рамазони шариф ойининг таровеҳий кечаларида «Саййид Амиркулол» жомеъ масжидида айтилган азон

@amirkulol


Рамазон ойи муборак бўлсин !

Аллоҳга қасамки, агар қабрдагиларга “орзу қилинглар !“ дейилса улар Рамазондан бир кунни орзу қилган бўлардилар.

| Ибн Жавзий “Табсира“

@abdumalikbuxoriy


Озода Рахматуллох dan repost
Turon zaminidan siz uchun quvvatli ot goʻshtidan kalbasa. Yaqinlaringiz uchun quvvat ulashing.
Kilosi 160.000
Bittasi 465 gram ( 75.000) atrofi chiqadi.


Озода Рахматуллох dan repost
Eng mazali kolbasalardan biri Rizq.
Kilosi 100.000
Bittasi 500 gram 50.000 atrofi chiqadi.


Озода Рахматуллох dan repost
Eng xaridorgir kolbasalardan biri Sarid.
Kilosi 125.000
Bittasi 0.5 kg 62.500 atrofi chiqadi.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"RIZO" KALBASA VA GO'SHT MAHSULOTLARINI TARKIBI HAQIDA QISQACHA 📌📌📌

RAMAZONDA ISHONCHLI, HALOL, TO'YIMLI VA MAZALI KOLBASA MAXSULOTLARIDAN IZLAYATGANLAR UCHUN....

https://t.me/rizokolbasa_Buxoro


🌙 Бухоро вилояти учун
Март - ойи намоз вақтлари


Рамазон ойи муносабати билан Бухоро вилояти учун «Саҳарлик» ва «Ифторлик» вақтлари ҳам кўрсатилган.

@amirkulol


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ.

📜 Сийрат дарслари 45-қисм

🎙Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy


​​#Буюклар_бисотидан

22. Иброҳим ан-Нахаий розияллоҳу анҳу шундай дер эдилар: “Бирор жанозага иштирок этсак, ёки бирор кишининг ўлимини эшитсак, бу бизга бир неча кун таъсир қилар, таъсири юзимизда кўринар эди. Чунки, унинг ё жаннатга, ёки дўзахга йўл олганини англардик. Сизлар эса жанозаларда ҳам дунё гапларидан сўзлайсизлар - аа!!“

Биз ҳам улар каби жанозаларда иштирок этяпмиз. Деярли ҳар кун кимнингдир ўлимидан хабар топамиз. Аммо, унинг таъсири қай даражада бўлаётгани ҳаммамизга маълум. Кечагина биздек гапириб, ўйнаб - кулиб, овқатланиб юрган бир инсоннинг бугун олдимизда - тобут ичида жонсиз ётиши бизни чуқур тафаккурга чорлаши керак, аслида! Бу бизни сергак торттириши керак, азизлар, жуда сергак торттириши керак!

Тобора “Ўлим“ номли дунёнинг чиқиш эшиги томон яқинлашиб бормоқдамиз. Ҳа, ажал шарбатини ичишдан бошқа чорамиз йўқ. Хоҳлаймизми йўқми, бугун тобутда кўрган одамимиз ўрнига яқин кунларда биз ҳам ётамиз.

Тайёрланинг азизлар, тайёрланинг!

✍️Устоз Улуғбек Бухорий


@abdumalikbuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📜 Сўнгги халифа Султон Абдулҳамидхон II ҳазратларининг Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаёт ўлчовларини ўзларига меъзон қилганликлари ҳақида...

@abdumalikbuxoriy


Диёримизда улуғ валиюллоҳларнинг марқадлари, қабрлари бор экан дунёнинг ҳар турли минтақаларидан доимо зиёратчиларни қадами аримайди. Куни кеча пешин намозини «Баҳоуддин Нақшбанд» ҳазратларининг масжидларида адо қилиб чиқсам, турк сериалларидан бири «Абдулҳамидхон»да халифанинг дўстларидан, қадрдонларидан бири Исмоил Ҳаққибей ролини ижро этган актёрни кўриб қолдим. У актёр оддий дунёвий кишилардан эмаслиги шундоқ билиниб турарди. Бориб танишиб, кўрганимиздан хурсанд эканлигимизни айтиб, мусофир ўлароқ дуо беришларини сўрадик. Жуда ҳам чиройли, самимий суннатда келган дуолар ила дуо қилдилар. Аллоҳ барчамизни хайриятда жам қилсин🤲🤲🤲🤲

✍️Абдумалик Бухорий


@abdumalikbuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ.

📜 Сийрат дарслари 44-қисм

🎙Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy


​​#Буюклар_бисотидан

21. Абу Бакр Айёш роҳимаҳуллоҳp шундай дейдилар: “Абу Исъҳоқ ас-Сабийъий роҳимаҳуллоҳ шундай дер эди: “Кексайиб, ҳатто намозни ҳам тўғри ўқиёлмай қолдим. Намозимда Бақара ва Оли Имрон сураларинигина ўқий оляпман холос!“

Ало ибн Сом айтади: “Абу Исъҳоқ заифлашиб, намозга туролмайдиган даражага етиб қолган эди. Уни намозга турғазиб қўйишар эди. Ўша ҳолатда ҳам баъзида бир туришида минг оят ўқир эди“.

Дарҳақиқат, қалб Аллоҳга боғланса, ибодат ва илмда лаззатни ҳис қилади. У шундай лаззатки, дунё ва мансаб учун талашиб тортишаётганлар уни ҳис қила олсалар, дунёга қиё ҳам боқишмас эди. Илм ва ибодатда қалбий роҳат бор. Гарчи жасад машаққатда кўринса ҳам қалб сакинат ва ором ичида бўлади. Буни англатишдан тил ҳам, қалам ҳам ожиз.

Абу Исъҳоқ ас Сабийъий тобеийнлардан эдилар. Кўплаб саҳобалардан илм ва одоб ўрганиб шундай буюк даражага эришганлар. Устоз мукаммал бўлса шогирд ҳам албатта камол топади.
Тобора камайиб кетаётган раббоний устозларимизни маҳкам тутайлик, азизлар! Ҳақиқий тарбияни улардан оламиз. Бошқаси шунчаки назариялар

✍️Устоз Улуғбек Бухорий

@abdumalikbuxoriy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.