🌘
Эртага душанба!6 январь, 2025
6 ражаб, 1446Ражаб ойида Аллоҳ розилиги учун рўза тутиб, кўп-кўп истиғфор айтайлик! Агар Ражаб кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбада жамланишар экан. Аллоҳ таоло уларга қараб: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим”, дейди.
Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар»
(Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).Рўзадор учун рад этилмас дуо бор⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 06.01.2025
(Тошкент вақти билан)
Саҳарлик тугаши: 06:23
Ифторлик бошланиши: 17:13Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.
🤲«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»
✅Яқинларга ҳам эслатинг!
Telegram |
Facebook| Instagram| YouTube