Panja ortida...(UYDA yoting!!!) dan repost
«Сувдаги қурбақа» синдроми
Оливье Клеркнинг сувдаги қурбақа ҳақидаги масали кўпчиликка маълум. Воқеа реал таржибага асосланган бўлиб, сув аста-секинлик билан — дақиқасига 0,02 даражага қиздирилса қурбақа ўз ҳаёти учун хавфни сўнгги дақиқаларда сезиб қолади, бироқ ундан сакраб чиқишга ҳоли қолмайди.
Оливье Клеркнинг тушунтиришича, қурбақани сув тўлдирилган идишга солиб, сув секин-аста қиздириб борилса, у тана ҳароратини босқичма-босқич кўтара бошлайди. Сув қайнашни бошлагач эса, қурбақа ўзининг тана ҳароратини бошқара олмай қолади ва сувдан сакраб чиқишга уринади. Афсуски, қурбақа бу вақтга келиб ўзининг барча кучини сарфлаб юборган бўлади ва идишдан сакраб чиқишга финал импулс топа олмайди. Қурбақа ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун бошқа ҳаракат қилмай, сувда ҳалок бўлади.
Агарда қурбақа тезда 50 ºC исиган сувга солинса, у сакраб чиқиб, омон қолади. У ўзи чидай оладиган даражадаги сувда экан, ҳаёти учун хавф туғилаётганини ва сакраб қочиш кераклигини англамайди.
Гап мураккабликнинг аста-секинлик ортиб боришида. Дастлаб бари яхшидек туюлади, эплаш мумкин бўлган озгина қийинчилик юз берди холос.
Ундан кейин бироз қийинчилик юзага келади. Кейин яна ва яна. Шундай қилиб, киши ўз муаммолари уюми ортида ўзини кўрмай қолади. Сўнгги томчига қадар. Эплай олиш имконсиз бўлгунига қадар – сув қизияпти.
@Kapgir