Нима учун давлат мулкларини юқоридагиларга яқинлар ёки уларнинг қариндошларига сотилишига қаршиман?
Мулкни хусусийлаштиришдан асосий мақсад - ўша соҳани яхши тушунадиган пулдорга топшириш ва сотилгандан тушган тушумни бошқа соҳаларга йўналтириш ҳисобланади. Шунда самаралироқ бўлган хусусий сектор ривожланади. Энг асосийси, коррупцияга қарши курашиш имкони пайдо бўлади. Ёки давлат бу юкдан тўла ҳалос бўлади. Давлат ва пул бор жойда коррупция бўлиши аниқ. Шу ўринда мулкларни ҳукуматдагиларнинг қариндошларига сотилишига қаршилигимни ифодаласам.
Амалиётда шундай ҳолатлар учрайдики, давлат, аниқроғи унинг тепасида ўтирганлар оммадан яширилган алоҳида ҳужжат (махсус грифтли бўлиши мумкин) орқали давлат мулкини ўзиникиларга сотади. Бюджетга тушиши мумкин бўлган давромаддан қуруқ қолинади. Қоп-қоп ва ҳисобини ҳеч ким сўролмайдиган ваъдаларни ҳужжат учун асос қилишади. Инвестиция киритиш шартлиги ва бошқаларни айтаман. Ҳатто энг кам тиражли газеталарда (қонун талаби учун) бу ҳақда эълон бериб қўйишлари ҳам мумкин. Қизиғи, газетанинг ўша кунги тиражининг ҳаммасини ўзлари сотиб олиши ва бу орқали бошқа харидорларни бехабар қолдириши ҳам мумкин.
Бу билан давлат, унинг солиқ тўловчилари кўп нарса ютқазади. Давлат мулкни ваъдагамас, пулга сотиши керак. Ким кўп пул таклиф қилса, у ўша мулкни олсин. Ҳаммаси ҳалол бўлсин. Кўп пул тиккан, мулки ҳақида бошқалардан кўпроқ бош қотиради. Бу ҳаммага тушунарли. Агар оммадан яширилган ҳужжат орқали қариндошга мулк сотилса ёки берилса, у соҳага жон куйдирмайди. Бор қонини ҳам сўриб олади. Буни бир қанча заводлар мисолида ҳам кўрдик. Шунингдек, махсус ҳужжат орқали мулкни олган қариндош эртага бошқа бир махсус ҳужжат орқали мулкни қайтариб бермаслигига ким кафолат беради?
👉@Zafarbek_Solijonov