Қонунчилик палатаси Спикерининг янги ўринбосари
Раҳимжон Ҳакимов ким?
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида спикерга янги ўринбосар этиб Раҳимжон Ҳакимов сайланди.
Кўпчилик давлат хизматчилари ва сиёсатга қизиқувчилар бу инсонни яхши билади. Бироқ кенгроқ оммага таништириш учун бироз маълумот бермоқчиман.
Ҳукукшунос олим, профессор, илгари парламент ва ҳукумат идораларида ишлаган Раҳимжон Хакимов Парламентни ичидан билади. Хакимовни депутатлик давридан бери кузатаман. Ўша чақириқдаги топ-10 депутатлар қаторига кирарди деса ҳам бўлади.
Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси сифатида мамлакатимиз бугуни ва келажаги учун муҳим бўлган Мудофаа доктринаси, “Мудофаа тўғрисида”ги Қонун, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси каби муҳим ҳужжатларни ишлаб чиқишда фаол бўлган.
Раҳимжон Ҳакимов депутатлик фаолиятини илмий тадқиқотлар билан чамбарчас боғлаб олиб борган. Парламентнинг “ақл маркази” – Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида муҳим ташаббусларни илгари сурган.
Кейинчалик юридик кадрлар “alma mater”и – Тошкент давлат юридик университети ректори, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимларида ҳам ўзини замонавий раҳбар сифатида намоён этди.
Оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси.
Назаримда, Қонунчилик палатаси бошқаруви муносиб раҳбарларга топширилмоқда.
Демак, депутатлар корпусининг келгуси 5 йилдаги фаолияти муваффақиятли бўлишига ишонч бор.
👉 @Zafarbek_Solijonov