Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ҳуқуқшунос Азимжон Зухуровнинг расмий телеграм саҳифасига хуш келибсиз!
Мурожаат учун: @Yuristlik

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Farzandlarimga o'gitlar turkumidan

Uchrashuvlarda bir savolni ko'p berishadi:

— O'zingiz uchun eng qimmatli asar qaysi?

Ko'pincha yarim hazil bilan javob qilaman:
— Mening ikkita eng qimmatli asarim bor: biri — o'g'lim, biri — qizim!
Senlar va nabiralarim menga Xudo bergan eng bebaho boyliksizlar…

Shu bois, diqqat bilan eshitinglar! Bir narsani orzu qilaman. Bu dunyoda men qilgan yaxshi ishlardan aqalli bitta ko'proq yaxshilik qilsang... Bu dunyoda men qilgan xatolardan aqalli bitta kamroq xato qilsang...

🖊️ O'tkir Hoshimov

@yurist_zukhurov


Мулкни сотиш учун хотин (эр) нинг розилиги шарт.

Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим.

Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир. (ОК-24)

Мурожаат учун: @yuristlik

@yurist_zukhurov


#fikrlang

Alloh yo‘qotaman deb o‘ylamagan narsangni olib qo‘ysa, bilginki, yaqinda topaman deb o‘ylamagan narsangni beradi.

©️Muhammad Mutavalliy Sha’roviy

@yurist_zukhurov


Бегона аёл – эркак учун катта фитна

Дунёдаги энг қадимий синовлардан бири – эркак киши учун бегона аёл фитнаси. Кўплаб буюк шахслар, давлат раҳбарлари ва бойлар айнан шу синовдан ўта олмагани учун йиқилган.

Бегона аёл нафақат оилага, балки эркакнинг ҳаётига, келажагига ва молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи омилдир. Бир қарашда оддий кўринган муносабат вақт ўтиши билан:

🔹 Иш ва бизнесда муваффақиятсизликка
🔹 Оилавий бузилишларга
🔹 Қарз ва муаммолар гирдобига тушишга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳаётда юксалишни истаган эркак ўзини танийдиган ва қандай йўл тутишни яхши англайдиган инсон бўлиши керак. Унинг қоидаси шундай: “Менинг вазифам – ўзимни, оиламни ва келажагимни ҳимоя қилиш.”

Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Манба

@yurist_zukhurov


Билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади!

Яқинда Олий судда кўрилган бир иқтисодий ишда худди ҳолат шу юз берибди.

Яъни, даъвогар даъвонинг асосини ёки предметини ёхуд даъво талабларини ўзгартириш тўғрисида ариза бермаганлигига қарамасдан, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасида билдирилмаган талаб бўйича яъни мазкур иқтисодий иш бўйича 6 млрд сўм пеня ундириш ҳақида қарор қабул қилган бўлса, даъво талабининг 19,2 млрд сўм жарима ундириш қисми муҳокама қилинмаган.

Апелляция ва тафтиш инстанцияси билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги ҳолатига баҳо бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Бироқ, ИПК 302-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандига кўра, билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундан кўринадики, судлар қарор қабул қилишда билдирилган талаб юзасидан қарор қабул қилмасдан, аксинча даъво талабидан четга чиққан ҳолда қарор қабул қилиб процессуал ҳуқуқ нормасини бузган. Бу эса ноқонуний қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

Шу боис Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанцияси суд қарорларини бекор қилган.

Эътибор қаратиш лозим бўлган нуқта шундаки, юқорида кўрган мисолимиздаги каби судларда баъзида шу каби адашмовчиликлар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан ишларни судда кўриш чоғида ҳар бир моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим ҳисобланади.

П/с.: Бўлмаса ютиш имкони бор ишларни ҳам сабабсиз ютқизиб қўйилиши ёки катта миқдорда суммаларга тушиб тарафлар емаган сомсасига пул тўлашига тўғри келиши мумкин.

@yurist_zukhurov


Талабалик даврларимни эсга солди…

Тошкент давлат юридик университетида ўқиб юрган пайтларимизда Жиноят ҳуқуқи фанидан Ҳасан Очилов Устоз бизга бир муддат дарс берганлар.

Ўша пайтда 80-90 фоиз дарс лекцияларда аудиторияда камида 10-15 та бўш жой бўларди. Баъзилар келмагани ва баъзилар дарсга кирмагани ҳисобига.

Лекин ишонасизми, айнан Ҳасан Очилов Устознинг дарсларида аудиторияга одам сиғмасди ва бошқа хоналардан яна стулча олиб кириб дарсда тиқилиб бўлса ҳам ўтириб жойлашардик.

Дарсни шунчалик ичига кириб тушунтирар эдиларки, ҳаммамиз мазза қилиб, эшитиб тушуниб ўтирардик ва шу устознинг дарсларини қолдирмасдик иложи борича.

Бироқ, бир муддатдан кейин бошқа Устоз кирадиган бўлиб қолди ва дарс қанақадир зерикарли бўлиб қолди. Сабаби бошқа кирган ўқитувчи олдингидек ўқувчиларнинг даражасига тушиб, жон-жаҳди билан дарс берадиган ўқитувчимиз Очилов Ҳасан акадек бўла олмаган)))

Ҳозирги пайтда Устозимиз ўқитувчиликдан судьяликка ўтганлар ва ҳозирги кунда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори бўлиб ҳисобланадилар.

Бугун ютубеда бир видеога кўзим тушди, салкам 20 йиллик тажрибага эга педагог-ҳуқуқшунос судьяликни танлаши ва бунинг сабаблари, назария ва амалиёт: уйғунлик нечоғли; жиноий жазоларни либераллаштиришга эҳтиёж ва бошқа мавзуларда профессионал тарзда сўз юритилган.

Бу видеони кўриб, талабалик давридаги лекцияда ўтирган даврларимни жуда-жуда қўмсаб эсладим.

Қизиққанлар учун мана ўша видеонинг ҳаволаси:

👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=26aLv7PatP4

Томоша қилиб, сиз ҳам устознинг “Устозлик санъатлари”га баҳо беринг)

@yurist_zukhurov


Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида биққанча қонунчиликка ўзгартириш киритишни кўзда тутувчи норматив ҳужжатлар маъқулланди. Президентга юборилди

1. Маст ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилиб, такрорий ҳолатда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда

Сенаторлар бу ҳақдаги қонунни маъқуллади.

Қонунга кўра, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун белгиланган жарима базавий ҳисоблаш миқдори 40 баравар (15 млн сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар 25 баравар эди.

Ушбу ҳолат такроран содир этилганда, ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини видео ёки фотога олиб интернетга қўймаслик бўйича чекловлар ўрнатилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ёки видеотасвирни уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик, шу жумладан интернетда тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори 20 баравардан 50 бараваргача этиб белгиланди.

3. “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши билан прописка тизими тўлиқ бекор бўлади.

@yurist_zukhurov


Mарказий банк бошқаруви 2025 йил 23 январда асосий ставкани йиллик 13,5% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

@yurist_zukhurov


Машҳурлик жавобгарликдан озод қилмайди!

Ўзбек киносининг фахрий юлдузларидан бири, актёр Матёқуб Матчонов бир фуқарони (сўкинган ҳолда) ҳақорат қилади. Фуқаро унинг устидан ИИОга ариза киритиб, мани адвокат сифатида ёллайди. Бугун ЖИБ Чилонзор тумани судида ушбу иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарнинг ёши, аризачидан суд залининг ўзида узр сўрагани инобатга олиниб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Ҳар доим хушмуомала бўлинглар.

Адвокат Мукадамов Бобир

@yurist_zukhurov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Ўнг юзингизга урганда, чапини тутиб бермаслик керак» – жим туриш ва адвокат талаб қилиш ҳуқуқи ҳақида

Ўзбекистон Конституциясига кўра, фуқаролар суд ёки тергов жараёнларида ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаши мумкин. Юристларга кўра, шахсга нисбатан қамоқ жазоси қўлланаётган ҳолларда адвокат иштироки шартлиги қоидасини Маъмурий жавобгарлик кодексига ҳам татбиқ этиш керак. Бундан ташқари, ИИО ва суд томонидан фуқароларга бепул адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи тушунтирилиши керак.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@yurist_zukhurov


Шок маълумотлардан бири, Ўзбекистондаги қарзга чалинишнинг ёшлар ўртасида жуда катта тарқалишидир. 2023 йилдаги тадқиқотларга кўра, ёшларнинг 40% дан ортиғи микрокредитларни олиш орқали қарзга ботган. Уларнинг кўпчилиги, қарзни иш ёки ижтимоий мақсадлар учун олишган, лекин тўлаш бўйича фоиз ва шартлар ҳақида тўлиқ тушунчаларга эга эмаслар.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда кўпинча кредитларнинг фоизи жуда юқори бўлиб, қарз олувчиларнинг узоқ муддатли фоизлардан қочиб кетиш имконияти йўқ. Масалан, микрокредитлар ва кредит карталарининг фоиз ставкалари 30% ва ундан юқори бўлиши мумкин, бу эса қарзни тўлаш учун жуда катта йўллар ва вақт талаб қилади.

Шунингдек, аҳолининг қарзга ботган қисми аниқ кўрсаткичларга эга, чунки бугунги кундаги қарзларнинг энг катта қисми уй-жой ва автомобиллар учун эмас, балки кундалик эҳтиёжлар ва тезкор харидлар учун олинган. Бу қарзлар оилавий бюджетда катта иқтисодий тартибсизликларга олиб келади ва айни пайтда одамларнинг ижтимоий ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади.

Ниҳоят, Ўзбекистонда қарзга чалиниш билан боғлиқ қонунлар ва ҳуқуқий кафолатлар бўлишига қарамасдан, кўпинча қарз олувчилар ўз ҳуқуқларини билмасдан ва уларнинг аҳамиятини тушунмасдан қарзларни олишади, бу эса оилавий ва ижтимоий қийинчиликларга олиб келади.
Манба

@yurist_zukhurov


2025 да кейинги даражага чиқиш учун нималарни ўрганишимиз керак?

Агар уч-тўртта курс тугатсангиз ҳам ишларингизда ва молиявий ҳолатингизда ўзгариш бўлмаётган бўлса, сиз кўринмас паталокга етиб келибсиз.

Буёғига Сизга курслар фойда бермайди. Энди шахс сифатида ўсишингиз керак.


Сиз учта секторни бирдек машқ қилдирмасангиз, проектларингиз бекор бўлиб кетиши, жамоангиз тарқалиб кетиши ва битта жойда қотиб қолишингиз мумкин.

Демак қуйидаги учта йўналиш бўйича бирдек ўсишингиз керак:

— Сектор 1 Ақл.

Ўз соҳангиз бўйича илм олишингиз, янгиликларга очиқ бўлишингиз ва шу соҳани яхши олиб бораётган мутаҳасисслар билан кўпроқ суҳбатлашишингиз керак.

— Сектор 2 Спорт.

Танангиз етарлича чиниқмаса, қон яхши айланмаса, кайфият расво бўлса, энергия деганлари Сизни аллақачон тарк этган бўлса, ақлнинг ўзи билан кўп нарсага ериша олмайсиз. Бу секторга жиддий қараш керак.

— Сектор 3 Қалб.

Бу ҳақда менда ҳам етарлича илм йўқ. Аммо, кечиримли бўлиш, муаммолар ва муваффақиятсизликларни тўғри қабул қилиш, мақсадингизга етишишдан шуҳбаланиб, бўлармикан-бўлмасмикан деган ишончсизликни йиғиштириш ҳам қалбни чиниқтиришнинг энг биринчи поғоналари ҳисобланади.

Ҳоп, кейинги даражага қандай чиқамиз?

Устоздан бир куни сўрадим — фокус, консентрация зўр бўлса, иш ўсади дейишган. Буни қандай ривожлантирсам бўлади?

Устозим айтдилар-ки, фокус бу ҳеч нарсага чалғимай ишлаш эмас
Балки, тана, ақл ва қалбни бир жойга жамлаб, лоиҳани давом эттириш ҳақиқий фокус ҳисобланади.

Демак, биз кейинги босқичга чиқишимиз учун учта секторни ҳам баравор ривожлантиришимиз керак экан.

Хулоса: шу ергача еринмай ўқиган бўлсангиз ғирт бекорчи экансиз! Ишингизни қилинг )

Мулкамонов Сардор

@yurist_zukhurov


YURISTKADR dan repost
Ўзбекистонда адвокатлик савобталаб фаолият.

Адвокатлик, юристлик “инсон-инсон” тоифасидаги касблар қаторига киради. Ҳа, шундай. Адвокатлик ва юристлик асосан инсонларнинг оғирини енгил қилишни мақсад қилган савобталаб фаолиятдир.

Бир нарса айтайми? Бугун адвокат ва юристлар кўрсатаётган хизматларнинг деярли 50 фоизи бепул.

Оддий мисол. Адвокат ёки юрист юмуш билан таксига чиқса, унинг адвокат ёки юристлигини билиб қолган таксист ёки бошқа йўловчи албатта ўзининг бирорта муаммосини айтади ва уни ечишда маслаҳат сўрайди. Бирорта адвокат ёки юрист шу вақтда пул олмайди ва ёрдам сўраган кишига бепул маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатиб юборади.

Мен аниқ биламан ва бунга ишонаман, бутун Ўзбекистондаги адвокат ва юристларнинг кундалик ҳаёт тарзи шунақа. Юрган йўлида одамларни рози қилиб юради улар.

Бугунга келиб адвокатликка бўлган қизиқиш кескин ортмоқда, айниқса, ёш ҳуқуқшуносларимизда ва бу одамни жуда қувонтиради.

Адашмасам, ҳозир Ўзбекистондаги адвокатлар сони 6 мингдан ошиб қолди. Шу кетишда 2 йилда 10 мингни урамиз, насиб.


👉@yuristkadr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Роликни томоша қилинг, зора сиз ҳам охиридаги болага ўхшаб, кичкинагина китобдан бошлаб бўлса ҳам, китоб ўқишга киришсангиз. Зеро, "Дунёда илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмагай".


Nima sababdan o’zimizni farzandimizga eng yomon muomilani qilamizu, boshqalarni bolalariga, qo’shnini bolasiga eng yaxshi muomilani qilamiz, eng shirin so’zlarimizni begonalarga ishlatamiz.

Lekin eng qizig’i o’sha o’zimiz doim yomon muomila qiladigan bolamizdan eng yaxshi munosabatni kutamiz. Begonalarni bolasi esa bizni “Yaxshi odam ekan” deyishini istaymiz.

“Mantiq left group”

Shuning uchun ming yillar davomida bir maqol paydo bo’lgan.
“Afandiga qo’shnini xotini chiroyli ko’rinibdi…”

Aslida kimga nima muomila qilishni bilmagan biz, lekin kutadiganimiz dunyo qadar.

Aslida na xotinimizga, na ayollar erlariga qanday gap gapirish kerak ekanligini bilmaydi, lekin IDEAL munosabat kutadi.

Aslida kimni o’rni qayerdaligini bilmaymiz va huddi ekin o’smaydigan asfaltga urug’ ekib undan hosil kutayotgan odamlarmiz.

Yana har doim boshqalar aybdor…

Zo’r a?

Muslim Holdarov

Dastur | Qadam

@yurist_zukhurov


“Насиҳат кор қилмаса, кун келиб танангда ҳис қиласан”
 
Туманлардан бирида судья эдим. Бир иш юзасидан оқлов ҳукми ўқидим. Прокурорлар мендан хафа. Прокурор ўринбосари менга: “Қози, шу оқлов нотўғри бўлди-да, бизникилар билан муроса қилсангиз бўларди” - деди.
 
Орадан икки ярим йил ўтди. Ўша прокурор дўстимиз лавозимда юқорилади, мен эса адвокатман. Унинг банк раҳбари лавозимида ишлайдиган укаси бор эди. Прокуратура банк камомади юзасидан укасини қамаб қўйган экан. Ушбу прокурор прокуратурага қарши мен билан шартнома тузди.
Иш билан танишиб чиқиб, фикримни айтдим: “Укангизни ҳаракатида ЖКнинг 167-моддаси йўқ, банк мулкини емаган.
Аммо, прокуратура ҳам, биринчи инстанция ҳам, апелляция суди ҳам прокурорнинг укаси банк мулкини ўзлаштирган деган хулосага келишди. Шунда прокурор: “Нега сиз айтгандай бўлмади?”-деб сўради. Мен эса: “Шунчаки, судьялар сизникилар билан муроса қилишди”- дедим.
 
Икки ярим ой вақт ўтди. Олий суд менинг фикримга қўшилди ва прокурорнинг укасини озод қилди.
 
Яна икки ярим йил ўтди. Бир судда ўша прокурор дўстимиз билан тўғри келиб қолдик. Пора олишда айбланаётган шахсни жон куйдириб ҳимоя қилишимни кўриб, “Нега чираняпсиз, ҳаммаси аниқ-ку...” - деди. Мен эса: “Укангизни ҳимоя қилганимда ҳам шундай чиранган эдим.” - деб қўя қолдим.
 
Орадан икки ярим ой ўтди. Ижтимоий тармоқларда, ўша прокурорни пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Хулоса: атроф тўла ҳикмат, фақат Сиз унга қалб кўзингиз билан боқинг. Боқишни хоҳламасангиз, танангизда ҳис қилишга мажбур бўласиз.

Реал воқеликдан сабоқлар.

©️Адвокат Э.Тожибоев

@yurist_zukhurov


Расмий муносабат!
 
Сўнгги кунларда YouTube ижтимоий тармоғида адвокатлар ҳақида салбий муносабат билдирилган видеомурожаат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар доимий равишда кузатиб борилади ва адвокатурага оид барча хабарлар таҳлил қилиниб, зарур ҳолларда муносабат билдирилади.

Юртимиз равнақи учун хизмат қилаётган билимли, фидоий, забардаст адвокатларимиз меҳнати камситилишига ёки адвокатура институтига қаратиладиган ҳар қандай салбий фикр ва ноҳақ айбловларга йўл қўйиб бўлмайди.  

2025 йил 17 январь куни YouTube ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаат жудаям савиясиз, маданиятсиз ва жамиятда адвокатурага нисбатан салбий фикр уйғотиш мақсадида тайёрлангани маълум.

Шу билан бирга видеомурожаат муаллифи ўзининг билимсизлиги, маданиятсизлиги ва адвокатурага оид қонунчиликдан мутлақо хабари йўқлиги у тайёрлаган контентдан кўриниб турибди.

Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ушбу видеомурожаатни жавобсиз қолдирмаслик ва муаллифга нисбатан тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига белгиланган тартибда хат юборилганлиги маълум қилинади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси адвокатларимизни бу каби савиясиз видеомурожаатларга эътибор бермасликни сўраган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган касбий фаолиятида омад тилайди.

Ўзбек халқ мақолида айтилганидек “Ит ҳурар –карвон ўтар” !!!

Адвокатлар палатаси Жамоатчилик
билан алоқалар бўлими


@yurist_zukhurov


O’z tabiatingizni ham o’zgartira olmaysiz. Lekin

Qaynab turgan suv kartoshkani yumshatadi, tuxumni esa qotiradi. Siz kartoshka va tuxumni o’zgartira olmaganingiz kabi o’z tabiatingizni ham o’zgartira olmaysiz, deb yozadi Jeyms Klir “Atom odatlar” kitobida.

Bu sizga katta muammodek tuyulgandir. Lekin umuman unaqa emas, aksincha, muvaffaqiyatga eng tez olib boruvchi yo’l demakdir.

Ya’ni, aniqroq tushuntiraman: qattiqlik yoki yumshoqlik talab qiladigan faoliyatni, mashg’ulotni tanlash har doim o’z ixtiyoringizda…

Demakki, qulay muhitni topganingizda ustunligingiz oshib, tarozi pallasi siz tarafga qarab bosilaveradi. Asosiy masala va energiya kuchi mana shunda, agar his qilolsangiz, albatta

P.S:. Qulay muhit deganda komfort zona yoki o’zingizdan kuchsizlar muhitini nazarda tutilmagan. Aynan o’zingiz sevib, mazza qilib ishlaydigan soha va insonlarni nazarda tutilgan)

Kanalga ulanish:
@Yurist_Zukhurov


Ҳар ким судга мурожаат қилишга ҳақли! Сиз ҳеч кимдан мустасно эмассиз!

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.

Бунда манфаатдор шахс деганда, ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаат қилаётган шахс (даъвогар, қарши даъво аризаси бўйича эса жавобгар, аризачи, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс) тушунилиши лозим.

Шундан экан, ҳар доим ўз ҳуқуқларимизни ҳимоя қила олиш ва бунинг учун кураша олиш позициясида ҳаракат қилишимиз шарт ва зарур. Акс ҳолда, “адолатсиз дунё”, “шавқатсиз ҳаёт” деган иборалар билан ўзимизни ўзимиз алдаб юришимизга тўғри келиб қолиши ҳеч гап эмас…

Хулоса қилишни ўзингизга қолдираман…

@Yurist_Zukhurov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларга янги талаблар жорий этилмоқда:

1️⃣мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш

2️⃣давлат рақами белгиларини олиш

3️⃣ уларни бошқариш учун “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш.

@Yurist_Zukhurov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.