Ўз аҳамиятини йўқотган айрим нормалар бекор қилинди
Президент томонидан 23.01.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1021-cон Қонун имзоланди.
Унга кўра, эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш мақсадида қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан:
➖«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонундан маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судларга мурожаат этиш бўйича ваколатларини белгиловчи норма чиқариб ташланмоқда.
➖«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонундан баҳоловчи ташкилотда қонунчиликда назарда тутилган миқдордаги устав фондининг мавжуд бўлиши лозимлиги ҳақидаги норма чиқариб ташланмоқда.
➖«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонундан инвестиция буюртманомасига: шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхасини (инвестор — жисмоний шахс учун) илова қилиш бўйича талаб чиқариб ташланмоқда.
Қонун билан бошқа ҳужжатларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2025 йилдан кучга кирди.
📩 Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈