🇺🇿 Ассалому алейкум. Сизлар билан Юрист Нишонов. Кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш учун фуқароларга 30 млн миқдорида субсидия бериш тартибига оид энг кўп берилган саволларга жавоблар ⬇️
✅ 1) Субсидия бу уй эмас. Субсидия - бир марталик ёрдам пули, уйни бошланғич тўловини қоплашга пули етмаётганлар учун (Асос -
https://t.me/Yurist_Nishonov/1771).
✅ 2) 18 ёшдан 60 ёшгача ариза беришингиз мумкин -
https://t.me/Yurist_Nishonov/1169,
https://t.me/Yurist_Nishonov/284✅ 3) Субсидия иккиламчи уйларга берилмайди. Биринчи эгаси сиз бўлишингиз керак (новостройка).
✅ 4) Субсидия асосида банклар томонидан бериладиган кредит миқдори чекланган:
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 330 млн сўмгача;
🔹 Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.
⬆️❗️Унутманг, уйни нархи бу суммадан қиммат бўлса, фарқини ўз кисангиздан тўлайсиз.
✅ 5) Субсидия хабарномаси қайси худудга берилган бўлса, ўша ердаги уйларга амал қилади, бошқа вилоятга ёки бошқа шахсга ишлатиб бўлмайди (мисол: субсидия манга чиқди, шуни дўстимга, амакимга ва ҳ.к бераман деганлари ўтмайди).
✅ 6) Эр-хотининг даромади кўшиб хисобланади ва қўшиб хисоблаганда камида 2 млн 835 минг сўм чиқиши керак.
✅ 7) Ёш оила бўлганингиз учун қўшимча 10 балл берилади холос, лекин уй эмас. Батафсил 👉
https://t.me/Yurist_Nishonov/1340.
✅ 8) Сизга субсидия берилди, лекин 4 ойда фойдаланишга улгурмасангиз (хабарнома куйди), кейинги сафар субсидия очилса, ариза беришингиз мумкин, сизга қайта субсидия берилиши мумкин, лакин ишлатсангиз, берилмайди.
✅ 9) Хабарномани муддати тугаса, автоматик тарзда номингиздан ўчиб кетади (ўчириш учун ҳеч нима қилиш керак эмас).
✅ 10) Субсидия оила аъзоларингиздан фақат биттасига 1 марта берилади.
✅ 11) Аризангизни жавоби 19 ИШ кунида чиқади -
https://t.me/Yurist_Nishonov/152.
✅12) Балл берилиши, ҳисоблаб чиқинг -
https://t.me/Yurist_Nishonov/1399.
✅ 13) Рад этиш асослари -
https://t.me/Yurist_Nishonov/380.
✅ 14) Субсидия асосида олинган уйни кредитини ҳисоблаш учун файл -
https://t.me/Yurist_Nishonov/949.
✅ 15) Субсидияга аризани онлайн ёки ягона дарчага бориб (ДХМ) беришингиз мумкин -
https://t.me/Yurist_Nishonov/997 (ариза бериш 2024 йил 15 май кунидан очилиши кутилаяпти).
✅❗️16) Унутманг, сизга 30 млн миқдорида субсидия берилди дегани, уйни қолган қисмига банк пул беради дегани эмас, яъни сизнинг кредит тарихингиз ёмон бўлса, банк сизга пул бермайди (ажратмайди).
✅ ❗️17) Субсидия асосида олинган уйга йўналтирилган маблағдан даромад солиғини қайтариб олишингиз мумкин -
https://t.me/Yurist_Nishonov/1299.
✅❗️ Субсидияга оид барча янгиликларни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин ➡️➡️➡️
https://t.me/Yurist_Nishonov/643 ⬅️⬅️⬅️ Ҳурмат ила , Юрист Нишонов 😊
🔰Huquqiy yordam kanali: 👉
@Yurist_Nishonov 👈