Bahodir Ahmedov dan repost
Судга бож ва почта харажатини тўлашни электрон ва осон усули
Кўпчилик суд амалиётида почта харажатларини тўлашда ҳалиям банкка бориб тўлаш амалиётини ишлатишади. Аслида ҳаммаси жуда оддий.
billing.sud.uz га кирасиз. Янги квитанция яратиш жойини босасиз. Ичидаги бандларни тўлдириб чиқасиз. Тўлов суммасини кўрсатинг деган жойи бор. Ўша жойида битта нозик жиҳат бор. Чунки сумма оз бўлиб қолса, шикоятингиз қайтарилишига асос бўлади.
Етарли миқдордаги суммани ёздингиз ва шу жойида квитанция шаклланади ва "юклаб олиш" деган жойни босиб файл кўринишида квитанцияни юклаб оласиз. Унинг ичида QR-code бўлади. Ёки ўзининг рақамдаги коди бўлади. Шу иккаласи орқали тўлов қилсангиз бўлади.
Тўлаб бўлгандан сўнг, billing.sud.uz га қайтадан кирасиз ва текшириш деган жойига квитанция рақамини киритсангиз, сизга ТЎЛИҚ ТЎЛАНГАН деган ёзув билан квитанцияни чиқариб беради. Ўша квитанцияни ариза, шикоятингизга илова қилиб берасиз. Бож тўлови ҳам шундай.
👉@bahodirahmedoff👈