#Синовли_муҳаббат
— Сенга нима дедим? — Саломат опа қўлидаги сочиқни Равшанга отди. — Чакангингни юмиб, овқатингни е.
— Хўўўп, — Равшан қовоқ уйганча овқатлан бошлади.
— Гулимиш-а, Гулимиш, — Саломат опа асабий нафас олганча ўзини елпир экан,[ энди ўша Гулини тушингда кўрасан.
Буёқда эса Рустам хонасида ётганча нима қилиш ҳақида ўйларди. Бироз шундай ётгач, бирдан кўзи порлаб кетди.
— Топдим, — ўрнидан ирғиб турди. — Буни нега олдинроқ ўйламадим? — Тезда устига нимадир илдирдию, хонасидан чиқди.
— Ҳааа, кун ботганда қаёққа? — идишларни йиғаётган Саломат опа ўғлини сўроқ қила бошлади.
— Ҳозир келаман, — Рустам ўйлаганини негадир ойисига айтишни истамади. Тезда уйдан чиқиб, ўзларидан 3-4 уй нарида яшайдиган аммасиникига йўл олди. Ҳозир бориб аммасини совчилликка кўндирса, уёғи осон. Дадасини ҳам, ойисини ҳам аммаси кўндира олади. Негаки, дадаси Қаҳрамон ака синглиси Хуршида опани жуда яхши кўради. Унга йўқ дея олмайди. Рустам шуларни ўйлаганча аммасиникига ҳам етиб келди. Дарвозани тақиллатгач, ичкаридан аммасининг қизи Ойшанинг овизи эшитилди.
— Хуш келибсиз ака, — Ойша эшикни очиши билан Рустамни ичкарига таклиф қилди.
— Аммам уйдами? — Рустам уйга кирар - кирмас сўради.
— Ҳа уйдалар, қани киринг, — Ойша Рустамни ойисининг ёнига олиб кирди. — Ойи, Рустам акам келибдилар.
— Рустамжон, — Хуршида опа жиянини кўриши билан ўрнидан туриб жияни билан кўришар экан, — бўйларингдан амманг ўргилсин. Бирам келишган, кўзга яқин йигитсанда. Аллоҳим ўзи ёмон кўзлардан асрасин. — Рустам аммасининг гапларига жавобан бош силкиб қўя қолди. —Қани мана бу ерга ўтир, — жиянини тўрга таклиф қилди. Рустам аммаси кўрсатган жойга ўтирар экан, гапни нимадан бошлашни билмасди. — Ўзим ҳам сизларникига чиқмоқчи бўлиб юргандим, зап келибсанда, — чой қуйиб узатди. — Шу десанг, келинликка бир нечта номзодлар топгандим. Шулар ҳақида келинойимга айтишим керак. Келганингдан фойдаланиб, аввал ўзинга кўрсатай, — Хуршида опа ўрнидан тураётганди,
— Амма аслида мен ҳам шунинг учун келгандим, — Рустам фурсатдан фойдаланиб гап бошлади. — Шу десангиз, — Рустам бир бошдан ҳаммасини айтиб берди.
— Шунақа дегин? — аммаси ўйчан сўради. — Демак, қизни кўнгли сенда, лекин ойисиии...
— Шунақаликка шунақаю, лекин энди ойиси рози бўлганда, буёқда ойим.
— Ойингни ҳам тушун. Ўша қизникига бир эмас, бир неча марта бордик. Лекин ҳар сафар рад жавобини беришган. Шунга ойингни жаҳли чиққан.
— Тўғри, лекин мени кўнглимчи амма? — Рустам умид билан аммасига қаради. Амма барибир амма эмасми, жигарини ўйлайди. Шулар бахтли бўлсин дейди.
— Хўп, келинойим билан гаплашиб кўраман.