Ушбу шеърим 14-январь. Ватан ҳимоячилари кунига бағишланади.
ВАТАН
Таърифингни қилиб бўлган мендан аввал
Мен улардан ўтиб не ҳам дейман ватан
Жоним фидо сендай юртга, умрим фидо
Сени онам, гул диёрим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Дунё кезиб мен дунёлар топганим йўқ
Дунё излаб ўзга юртга чопганим йўқ
Мен тирикман хали тошлар қотганим йўқ
Сени номус ,сени орим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Остонангни қўриқлайин аскар бўлиб,
Ҳимоянгга тайёр турай наштар бўлиб,
Сен қалбимда яшагайсан гавҳар бўлиб,
Сени фахрим ,ифтихорим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Қадринг билмас мунофиклар кўр бўлади
Юртфуришлар пешонаси шўр бўлади
Тупроғингни кўзга сурган зўр бўлади
Тупроғи зар чаманзорим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Сенда буюк соҳибқрон излари бор
Тўмариснинг чақнаб турган кўзлари бор
Широқларнинг айтолмаган сўзлари бор
Сен омадим ,кўз- туморим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Мен карвонман, сен йўлбошчи сарбондурсан
Қадим Қанғу,қадим МулкиТурондурсан
Сен Маккаю Мадинамсан ,қуръондурсан
Сен нажотим паноҳдорим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
ХУРШИД КАРИМ
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A
ВАТАН
Таърифингни қилиб бўлган мендан аввал
Мен улардан ўтиб не ҳам дейман ватан
Жоним фидо сендай юртга, умрим фидо
Сени онам, гул диёрим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Дунё кезиб мен дунёлар топганим йўқ
Дунё излаб ўзга юртга чопганим йўқ
Мен тирикман хали тошлар қотганим йўқ
Сени номус ,сени орим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Остонангни қўриқлайин аскар бўлиб,
Ҳимоянгга тайёр турай наштар бўлиб,
Сен қалбимда яшагайсан гавҳар бўлиб,
Сени фахрим ,ифтихорим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Қадринг билмас мунофиклар кўр бўлади
Юртфуришлар пешонаси шўр бўлади
Тупроғингни кўзга сурган зўр бўлади
Тупроғи зар чаманзорим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Сенда буюк соҳибқрон излари бор
Тўмариснинг чақнаб турган кўзлари бор
Широқларнинг айтолмаган сўзлари бор
Сен омадим ,кўз- туморим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
Мен карвонман, сен йўлбошчи сарбондурсан
Қадим Қанғу,қадим МулкиТурондурсан
Сен Маккаю Мадинамсан ,қуръондурсан
Сен нажотим паноҳдорим дейман ватан
Не буюрсанг хизматингга шайман ватан
ХУРШИД КАРИМ
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A