#қадимий_топилма
✅ 2020 йил 3-4 июн кунлари соат тахминан 18:00 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Маданият маҳалласи Бахт кўчаси 35-уйда яшовчи С.Абдуғаниеванинг яшаб турган ҳовлисида қазилган чуқурдан қадимий қабр очилган.
📌4 июн куни фуқаро С.Абдуғаниева бу ҳақда Янгийўл туман ҳокимлиги ва хуқуқни мухофаза қилувчи орган ҳамда Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасига хабар берди.
⛏ Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси, Янгийўл туман ҳокимлиги туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари билан 05.06.2020 йил куни фуқаро С.Абдуғаниева мурожаати асосида фуқаронинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди.
📚 Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исраилов иштирокида қазилма ишлари олиб борилди. Тадқиқот ишлари хулосасига кўра ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди.
🦴Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (1 та скелет) ва 9 хилдаги турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари (1 донаси синиқ холда ҳамда 1 дона аёллар мунчоғи) қазиб олинди.
❗️Ушбу буюмлар Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов уй музейига далолатнома асосида топширилди.
✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/yangiyul_tuman