3. “Ўздонмаҳсулот” АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва биржа савдоларига қўйилган ун ҳажми истеъмолчилар талабига мутаносиб эмас. Республика аҳолисининг 2018 йилда ун маҳсулотларига бўлган йиллик талаби 3,2 млн. тоннани (бир ойлик 267 минг тонна) ташкил қилиб, республикада 2,9 млн. тонна (92%) ун ишлаб чиқарилган (1,5 млн. тоннаси “Ўздонмаҳсулот” АЖ, 1,4 млн. тоннаси хусусий ишлаб чиқариш корхоналари).
Ёки, жорий йилнинг ноябрь ойи учун биржа савдосига қўйилган ун миқдори 144 минг тоннани (аҳоли эҳтиёжининг 54%) ташкил этиб, истеъмолчиларнинг унга бўлган 123 минг тонна (46%) қўшимча эҳтиёжлари хусусий корхоналар томонидан ун ишлаб чиқариш, шунингдек, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва бошқа давлатлардан импорт қилиш ҳисобига таъминланмоқда.
4. “Ўздонмаҳсулот” АЖ таркибидаги мавжуд 44 та корхонанинг ўртача йиллик қуввати 2,3 млн. тонна ун ишлаб чиқаришни ташкил этсада, корхоналар тўлиқ қувватда ишламаётганлиги сабабли 2018 йилда 1,5 млн. тонна (65%) ун ишлаб чиқарилган. Оқибатда, “Ўздонмаҳсулот” АЖ корхоналари томонидан биржа савдоларига қўйилиши режалаштирилган ун ҳажми тўлиқ таъминланмаяпти.
Жумладан, жорий йил 23 октябрь куни жадвал асосида биржа савдоларига қўйилиши режалаштирилган кунлик 6700 тонна ун ўрнига 5785 тонна ун (86%) савдога қўйилган. (24 октябрь куни режага нисбатан 716 тонна,
29 октябрь куни 803 тонна, 30 октябрь куни 792 тонна кам ун қўйилган).
5. “Ўздонмаҳсулот” АЖ томонидан ун ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг харажатларини 18,9 млрд. сўмга мақбуллаштириш ҳамда маҳсулот таннархини 10,3 фоизга арзонлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлсада, амалда ун таннархининг арзонлашиши таъминланмаган.
Юқорида келтирилган омилларнинг барчаси биржа савдоларида маҳаллий ун ва қолипли нон нархининг ошишига олиб келган.
Шу билан бирга, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотларда фуқароларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунга кўра, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимояси манзиллигини таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача ногирон бўлган болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, шунингдек, белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчи ҳар бир пенсия олувчига, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан икки ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа ёки моддий ёрдам олувчи оилага бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси 50 минг сўм қилиб белгиланди.
Бош прокуратура матбуот маркази
👉 @Yangiyolliklar