Инсон қадри улуғ, хотира муқаддасБугун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Тумандаги Хотира майдони эрта тонгдан ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ҳарбийлар, ёшлар, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрган.
Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари мусиқа садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Тадбир иштирокчилари жанг майдонларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ва матонатини ёд этиб, ҳурмат бажо келтирдилар.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати@yangibozor_hokimligi