Umarbek Raxmankulov dan repost
Юр, қишлоққа кетамиз, ўғлим
Ғуборларни тўкиб келгани...
"Ўтган кунлар"да қолиб кетган
ОҚИБАТни сўкиб келгани...
Қўзичоқнинг дўнг пешонасини
Силаб-силаб келамиз, ўғлим
Ҳайқирамиз - "ҲЕ, ОНАСИНИ..."
...Сабр тилаб келамиз, ўғлим...
Кетмон билан ўроқ нелигин
Кўрсатаман Сенга, болажон
Бу дунёда Устоз кимлигин
Ўргатаман Сенга, болажон
Лой ариқда оққан нон кулча
Маззасини татиб кўрасан
Ярмисини кучугинг-ла, еб
Ярмисини менга берасан...
Бузоқчадан ортган хаққингни
Мазза қилиб ичасан, болам
Қовунни “тарс” ёрилганини
Чий капада кўрасан, болам...
...Уйғондингми, майли, турақол
Бугун мусиқадан дарсинг бор,
Колбасанг тахт, кофеинг ичақол
Менда ҳам бугун мажлис бор...
Қишлоққа эртага борармиз...
© Олимжон Худайназаров
🎭 Каналимизга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEf96Ro5sc3ZHleU1Q
Ғуборларни тўкиб келгани...
"Ўтган кунлар"да қолиб кетган
ОҚИБАТни сўкиб келгани...
Қўзичоқнинг дўнг пешонасини
Силаб-силаб келамиз, ўғлим
Ҳайқирамиз - "ҲЕ, ОНАСИНИ..."
...Сабр тилаб келамиз, ўғлим...
Кетмон билан ўроқ нелигин
Кўрсатаман Сенга, болажон
Бу дунёда Устоз кимлигин
Ўргатаман Сенга, болажон
Лой ариқда оққан нон кулча
Маззасини татиб кўрасан
Ярмисини кучугинг-ла, еб
Ярмисини менга берасан...
Бузоқчадан ортган хаққингни
Мазза қилиб ичасан, болам
Қовунни “тарс” ёрилганини
Чий капада кўрасан, болам...
...Уйғондингми, майли, турақол
Бугун мусиқадан дарсинг бор,
Колбасанг тахт, кофеинг ичақол
Менда ҳам бугун мажлис бор...
Қишлоққа эртага борармиз...
© Олимжон Худайназаров
🎭 Каналимизга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEf96Ro5sc3ZHleU1Q