Oʻqituvchilar uchun dan repost
ЎҚИТУВЧИДАН ЧИҚҚАН ИЖОДКОР
Ижодкорлар ҳақида гап кетар экан, одатда беш-олтита китоби чиққан, давлат мукофотларига эга, асарлари дарсликларга киритилган, асосийси, бугунги кунда орамизда йўқ бўлган ёзувчи-шоирлар ҳақида кўпроқ эсланади, улар ҳақда ёзишади.
Мен эса, бу “анъана”га хилоф равишда бугунги кунда орамизда яшаб ижод қилаётган, устозлар ва болажонларнинг севимли шоири бўлишига улугурган фарғоналик ўқитувчи Хуршид Карим ҳақда тўхталмоқчиман. Негаки, одатда шоирлар нимдандир илҳомланиб шъер ёзса, одамлар эса Хуршид Каримнинг шеърларини ўқиб илҳомланади. Улардан завқ олиб, ҳаётга бўлган ишончи ортади.
Балки, унинг шеърлари атоқли шоирлар ижоди даражасида эмасдир, аммо, аммо, мени ажаблантиргани: ижод соҳасида ўқимай туриб, оддий ўқитувчининг ўз ижоди билан ғарбнинг ҳар қандай маҳмадана тренингларидан кўра кучлироқ мотивация бера олишидир.
“Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”,-дейишади. Мактабларда янги жорий қилинаётган “Маънавият тарғиботчиси” лавозимига четдан кадр излаб юрмай Хуршид Карим сингари устоз ижодкорлар тайинланса, уларнинг ижоди рағбатлантирилиб, салгина эътибор қаратилса президентимиз таъбири билан айтганда – АДОЛАТДАН бўларди!
Мирзабек ЖАПАҚОВ.
ҳуқуқшунос журналист, Хоразм.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A