КЎНГИЛ ИМОРАТИ
Кўнглимга меҳрдан солдим иморат,
Деворлари севги, ишқдан иборат,
Устунлари Вафо,Садоқат эрур,
Тўсинлари Бахтдан,Нафосат эрур.
Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган,
Зинаси Ишончдан,маҳкам қурилган.
Эшиги зиёдан,нақшларга тўлди,
Пойдевори эса Муҳаббат бўлди.
Томига ҳисларим чимдек босилган,
Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган.
Остонаси Сабр,ҳовлиси Қадр,
Келинг бу кошона сизга мунтазир.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Кўнглимга меҳрдан солдим иморат,
Деворлари севги, ишқдан иборат,
Устунлари Вафо,Садоқат эрур,
Тўсинлари Бахтдан,Нафосат эрур.
Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган,
Зинаси Ишончдан,маҳкам қурилган.
Эшиги зиёдан,нақшларга тўлди,
Пойдевори эса Муҳаббат бўлди.
Томига ҳисларим чимдек босилган,
Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган.
Остонаси Сабр,ҳовлиси Қадр,
Келинг бу кошона сизга мунтазир.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝