Актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Ҳусан Мусабоев – таниқли ўзбек актёри ва театр арбоби.
У 1954 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини “Кино ва театр актёри” бўлимини тугатган.
Ҳусан Мусабоев ўзининг комедик роллари, хусусан, “Телевизион миниатюралар театри”даги роллари билан томошабинлар орасида танилган.
Шунингдек, у “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлган. Ҳусан Мусабоев “Ажойиб хаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Анора”, “Ҳаёт мамот”, “Мен бу мен”, “Ўғригина келин”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Жиблажибон”, “Алдамадим, ҳазиллашдим”, “Ана холос!”, “Супер хизматкор”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильмлардаги ўзига хос роллари билан томошабин меҳрини қозонган.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе