Yurist maslahati | Rasmiy kanal dan repost
❗️ Маъмурий суд ҳайдовчининг автомашинаси жарима майдонида қонунга хилоф равишда сақлаб турилган деб топди.
ИИБ ЙҲХБ ва Миробод туман санитария-эпидемиология назорати инспекторлари томонидан карантин қоидаларини бузганликда айбланган ҳайдовчининг автомашинаси суд қарори билан жарима майдонида қонунга хилоф равишда сақлаб турилган деб топилди.
👉 Суд томонидан М.В.нинг бошқарувидаги транспорт воситаси ўша куни жарима майдонига қонунга зид равишда олиб бориб қўйилган деб топилди.
❗️ МЖтКнинг 291-моддаси талабига кўра, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилган бўлиб, айнан мазкур кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун на ички ишлар органи на давлат санитария-эпидемиология назорати органи томонидан ушлаб туриш, яъни автотрастпорт воситасини жарима майдончасига олиб бориб сақлаш назарда тутилмаган.
✅ Бироқ, ИИБ ЙҲХБ инспектори Ш.Атахатжаев ва Миробод туман санитария-эпидемиология назорати инспектори Д.Айматовлар томонидан ўтказилган тадбирда М.В бошқарувидаги транспорт воситасида юқоридаги қонун талабларига зид равишда жарима майдончасига қўйилиши, транспорт воситаси 7 майдан 27 майгача – 20 кун мобайнида жарима майдончасида сақланиши, шунингдек у автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиш учун ортиқча сарф-харажат қилгани, сарсон-саргардон бўлгани оқибатида, унинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари қўпол равишда бузилган.
❗️ Суд фуқаро М.В.га бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериб, қонунга хилоф равишда маъмурий жавобгарликка тортилгани натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги талаб билан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза киритишга ҳақли эканини тушунтирди.
✅ Шунингдек, суд томонидан қонунбузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўриш ва келгусида бу каби қонун бузилиши ҳолатига йўл қўймаслик юзасидан чора тадбирлар белгилаш тўғрисидаги Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ ҳамда Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасига тақдимнома киритилди.
Агар сизнинг автомобилингиз эпидемия қоидаларини бузгалигингиз сабабли жарима майдонига қўйилган бўлса, маъмурий судга мурожаат қилиш орқали автомобилингизни олиб чиқишга ҳақлисиз.
❗️Бундан ташқари:
1. Автомашинангиз жарима майдончасида тургани учун ҳеч қандай тўлов тўламайсиз.
2. Сизни автомобилингизни жарима майдонига олиб киришга буйруқ берган ИИБ ходимига таъсир чораси қўлланади. (Аслида юқорида ўтирган ИИВ ходимларига қўлланиши лозим. Чунки бундай буйруқ улар томонидан берилган)
3. Қонунга хилоф равишда автомобилингизни жарима майдонига олиб кирилгани натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги талаб билан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза киритишга ҳақлисиз.
❗️ ИИВ вазирлигига эса яна фуқарони сарсон қилмасдан эпидемия қоидасини бузгалиги сабабли автомашинаси жарима майдонига қўйилган ҳайдовчиларимизга автомашиналарини улар судга мурожаат қилмасларидан жарима майдонидан чиқариб беришларингизни сўраб қолардик. Нима кераги бор ортиқча овворагарчиликни.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
Бизнинг канал: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA