Yurist maslahati | Rasmiy kanal dan repost
❗️ Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини биласизми? Бугун шу ҳақда сизга тўлиқроқ маълумот бермоқчимиз.
✅ 2019 йил 1 октябрдан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги нархлар белгиланган:
👉 жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;
👉 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлганида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари;
👉 301 квадрат метрдан ортиқ бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
👉 юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
👉 жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
👉 юридик шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
👉 жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари;
👉 жисмоний шахсларнинг нотурар жой объектлари учун берилган ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
👉 юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
👉 ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;
👉 мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида ахборот бериш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи.
Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Шунингдек, янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
❗️ Имтиёз. I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқоридаги давлат хизматлари нархи умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
📌 Кадастр ходимлари юқорида келтирилган давлат хизматлари нархидан ортиқча тўлов талаб қилишга ҳақли эмас.
❗️ Айтганча, ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан шу ҳавола https://lex.uz/docs/4439708 орқали танишишингиз мумкин.
Бизнинг канал: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA