Bosh prokuratura dan repost
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Хонобод шаҳрида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, вилоят прокурори томонидан шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди, унда 47 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Мурожаатлардан 31 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 16 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.
Шунингдек, масъуллар шаҳарда прокурор кубоги учун ўтказилаётган шахмат-шашка мусобоқасида иштирок этиб, мусобақа натижасига кўра ғолиб деб топилган ёшлар совринлар билан тақдирланди.
Сўнгра, вилоят прокуратураси органлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Жумладан, вилоят прокурори бошчилигида ходимлар томонидан шаҳардаги 1,0 гектар ер майдонида ташкил этилаётган “Андижон вилояти прокуратураси боғи”да 15 мингга яқин ҳар хил турдаги мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Ушбу тадбирда департемент, бюро, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари, жамоатчилик кенгаши вакиллари, кўнгилли ёшлар фаол иштирок этишди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook