Xolis nazar | Расмий канал

@Xolis_nazar Yoqdi 3
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!
Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram
Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
05.01.2019 08:55
reklama
Хотите получить + 430 подписчиков?
Качественный телеграм канал с живыми подписчиками
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
7 330
ta obunachilar
~863
1 ta e’lon qamrovi
~17.1k
kunlik qamrov
~21
ta e’lon 1 kunda
11.8%
ERR %
33.37
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
401 ta kanal eslovlari
21 ta e’lonlar eslovlari
369 ta repostlar
Gazetalar sharhi
Olmazor tumani hokimligi
17 Nov, 14:30
ARM. MRDI
Gazetalar sharhi
Gazetalar sharhi
UCHQUDUQ 24
UCHQUDUQ 24
Ecopoytaxt
ARM. MRDI
Gazetalar sharhi
ARM. MRDI
Gazetalar sharhi
UCHQUDUQ 24
Қалб ГАВҲАРИ
30 Sep, 12:55
Gazetalar sharhi
UCHQUDUQ 24
ARM. MRDI
Gazetalar sharhi
ARM. MRDI
Gazetalar sharhi
UCHQUDUQ 24
Ecopoytaxt
17 Sep, 07:20
ARM. MRDI
Gazetalar sharhi
AYOLNING 41 OLAMI
UCHQUDUQ 24
UCHQUDUQ 24
29 Aug, 15:26
@Xolis_nazar iqtibos olgan kanallari
bakiroo
7 Dec, 14:39
UzReport.news | РУ
Pressuzb
30 Nov, 09:48
Gazetalar sharhi
Otabek Mashrapov | Otabek777
27 Nov, 16:18
Huquqiy axborot
26 Nov, 16:29
Huquqiy axborot
26 Nov, 13:10
Jurnalist Shokirjonov
24 Nov, 09:29
Gazetalar sharhi
Водий бозор
21 Nov, 12:50
STATISTIKA | Rasmiy kanal
21 Nov, 10:12
Jurnalist Shokirjonov
20 Nov, 19:00
MINENERGY.UZ
20 Nov, 07:40
Gazetalar sharhi
19 Nov, 19:10
MINENERGY.UZ
19 Nov, 16:50
Huquqiy axborot
AOKA - Rasmiy kanali
19 Nov, 11:43
Huquqiy axborot
19 Nov, 09:11
platforma.uz
19 Nov, 08:10
MINENERGY.UZ
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
#Расмийлар_изоҳи

⚡️⚡️⚡️Бош прократура матбуот хизматининг маълум қилишича, Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Xolisnazar.uz
#ХУШХАБАР
“Фарида...” “Оскар” олади!!!

⚡️ “Ўзбекфильм” ажойиб хушхабарни эълон қилди. Мустақил Ўзбекистонда суратга олинган “Фариданинг ўн минг қўшиғи” фильми “Оскар” мукофотига номзодлар қаторидан жой олган.

📝Фильм сценарийси муаллифи ва режиссери Ёлқин Тўйчиев. Асар “Оскар” мукофоти комиссиясининг “Энг яхши хорижий бадиий фильм” номинациясининг “лонг-лист” — узун рўйхатига киритилган.

📌Ўзимизнинг кино 93 та бошқа асарлар билан бир қаторда мукофотни қўлга киритиш учун курашади. Таъкидлаш керакки, ҳар йили кинопракатга чиқадиган ўнминглаб маҳсулотлар орасидан бу каби мувофаққиятга эришиш ҳаммага эмас.

Ғолиб бўлишга имкониятимиз қанчалик юқори?

Мазкур саволга жавобни ўқинг!

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Сизга_керакли

Ёнғинга қарши муҳим талаблар нималардан иборат?

❗️Ёнғин хавфсизлиги қоидаларида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан муҳим талабларни ўз ичига олган.

📌 Қоидаларда ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ишларни амалга оширишда ҳамда муҳандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган. Уларда ишлаб чиқариш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги объектлар ҳамда маъмурий бинолар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари қайд этилган.

⚡️Унга кўра, фавқулодда давлат аҳамиятига эга бўлган йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши, шунингдек объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши лозим.

⚡️Бино ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ майдонлардан материаллар, ускуналар ва идишлар қўйиладиган омбор сифатида, транспорт воситаларининг тўхташ жойлари учун, бино ва иншоотларни қуриш учун фойдаланишга рухсат этилмайди.

⚡️1 000 минг нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#БОР ГАП

Кластерлар фаолияти ўзини оқладими?

⚡️Кластер – ўзаро боғлиқ корхоналарни бирлаштиришнинг бир шакли бўлиб, бу ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

❗️Бироқ биздаги кластерлар ҳудуд иқтисодиётини кўтариш ёки рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни эмас, балки кўпроқ моддий манфаатдорликни кўзлаётгандек. Йўқса, 34 та пахта-тўқимачилик кластерлари биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузишмаган бўларди. Пахта ёғи ҳам бунчалик ошиб кетмасди. Ёки сувчилари ойлигидан норози бўлиб, катта автомобиль трассаси бўйлаб иш ташлаш қилиб, велосипедларда ҳаракатланишмаган бўларди.

Давоми...

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Бу_факт

Шамоллашга қарши дори воситалари нархлари бир ойда ўртача 1,2 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида шамоллашга қарши дори воситалари нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 1,2 % га қимматлашган.

Шамоллашга қарши дори воситалари нархлари ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 9,2 % га қимматлашгани кузатилган.

Бу сизга ҳам сезилдими? Шамоллашга қарши дори воситаларини қанчадан сотиб оляпсиз?

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Огоҳ_бўл

ТОШКЕНТНИНГ ҚАЙСИ ҲУДУДИ “ЖИНОЯТЧИЛИК ЎЧОҒИ” ЭКАНИ АНИҚЛАНДИ

📝Шаҳар прокурори билан ИИББ бошлиғи “Компасс” савдо мажмуаси ортидан сал ўтиб, Қўйлиқ ота зиёратгоҳи ёнидаги – халқ тилида “сигарет кўчаси”ни ҳам бир текширишганида яхши бўларди-да...
Йигирма йиллар муқаддам ўзимиз етиштирган пиёзни улгуржи нархда сотиш учун “Қўйлиқ” деҳқон бозорига олиб келганмиз, бироқ дарвозасидан киролмаганмиз. Чунки бу ернинг ўзига яраша “бўри”лари бор экан. Уларга маълум миқдорда “улуш” тўламасангиз, маҳсулотингизни бозорга киритиш тугул, сотолмас экансиз. На иложликдан фойда яхши бўлмаса-да ана шу “бўри”ларнинг қўлига топширганмиз.

❗️Буни қарангки, бундай “қароқчи”лар ҳалиям бордай, йўқса.
..

Батафсил қуйида танишинг:
http://xolisnazar.uz/blog/61b18a752de4c23488c551e3?id=61b18a752de4c23488c551e3
To‘liq o‘qish
#Расмийлар_изоҳи

⚡️Янги намунадаги ҳайёдовчилик гувоҳномаларини олишда кузатилаётган узилишларга масъуллар изоҳ берди.

❗️Маълум қилинишича, охирги ойларда мурожаатларнинг сони икки бараварга ошган. Гувоҳномаларни беришда кузатилаётган узилишларни бартараф қилиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси гувоҳномалар учун буюртмалар сони кўпайтириб, ҳудудларга тарқатган.

📌Масъуллар ноқулайликлар учун автомототранспорт воситалари эгаларидан узр сўраган.

✍️Камчиликни тан олиш, уни бартараф этиш, туғилган ноқулайлик учун узр сўраш ҳаммага ҳам эмас.

😊Ҳар ҳолда шу кунга қадар минглаб камчиликларни ҳал этмай индамай юрганлар бор. Масалан, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви етказиб беришга масъуллар узилишлар сурункали тус олса-да, бу аҳолига катта ноқулайликлар туғдирса-да пинагини бузмайди, вазиятни ҳаспўшлашдан нарига ўтмайди.

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Таҳлил

Банкларнинг ўзи пластик карточкадан пул ўғирлаяптими?

❗️Шу кунларда, тегишли идораларда банк пластик карточкаларидан сабабсиз пул ушлаб қолинган фуқароларнинг мурожаатлари кўпайиб кетган. Тармоқ эса одамларнинг пластик карточка масаласидаги эътирозлари билан тўла. Қатор фуқаролар карточкаларидаги маблағлар ўзидан ўзи камайиб қолаётгани тўғрисида шикоят қилишяпти.

❗️Масалан, «Потрибител.уз» каналида бу каби мурожаатларнинг сон-саноғига етиб бўлмайди. Пластик карталардан ўртача ўттиз минг сўмгача пул ушлаб қолиняпти. Банкларнинг «Ишонч телефонлари» масалани тушунтириб бера олгани йўқ.

📌Мурожаат бўлган ҳолда фуқарога паспорт билан келса муаммо ҳал этилиши айтилмоқда, холос. Ҳодисанинг сабаблари эса ҳозирча ҳеч кимга маълум эмас.
Хаккерлар ҳужумими?
Батафсил

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Бир_ҳикмат_бир_сабоқ

Олам гўзал!.. Унинг мафтункорлигини қалбдан ҳис этмоқ учун инсоннинг ҳамма нарсаси: қиёфаси ҳам, руҳи ҳам, кийими ҳам, фикри ҳам гўзал бўлмоғи лозим.

✍️А.П.Чехов
.

Xolisnazar.uz
#ҲИДОЯТ_ЁҒДУСИ
Фарзандингиз ҳақига дуо қилишни унутманг

✍️Кўплаб ота-оналар фарзандларининг ахлоқ-одоби ёмонлашиб бораётганидан шикоят қиладилар, уларни имон-эътиқодли бўлишлари учун, салбий хулқ-атворларини ислоҳ қилиш йўлларини ахтариб ўзларини ҳар тарафга урадилар.

❗️Фарзандлари учун барча шароитларни яратиб беришларига қарамай ҳеч қандай натижага эриша олмаётганликларини афсус ва надомат билан баён қиладилар.

⚖️Айнан мана шундай ота-оналар қайсики фарзандларининг аҳли солиҳ бўлиши чорасини топиш йўлида ҳамма эшикларга бош урадилар, таълим-тарбиянинг қўллаб кўрмаган энг замонавий воситалари ҳам қолмайди. Бироқ кўпчиликлари фарзандларини ислоҳ қилиши мумкин бўлган энг муҳим ва афзал йўлни, самарали ва натижаси кафолатланган воситани унутадилар ёки унга бепарво бўладилар. У ҳам бўлса, ота-онанинг фарзанди ҳаққига рушду ҳидоят ва салоҳият сўраб Аллоҳ таолога доимий тарзда дуо қилишидир.

Батафсил

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Кўзгу

.....Қишлоғимга ҳар гал борганда мактаблик давримдан буён қоронғуда зулматга чўмадиган, чанг кўчалардан ўтганимда шу тадбир эсимга тушаверади. Худдики, ён-атрофимдаги барча ишлар ўша тадбирдаги каби юзаки, бир парча қоғозни тўлдириш учун қилинаётгандек бўлаверади.....

Тўлиқ матн билан танишинг!

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#КОРРУПЦИЯ

Порахўрлар қачонгача фирибгарлик соясига беркинади?

📌Одамларимизнинг фирибгарликдан жабр кўриб келаётган ҳолатларига мингта мисол келтириш мумкин.

⚡️“Фирибгарларга алданиб қолманг!” деган чақириқлар нега уларни ҳушёр торттирмайди. Ўйлаб кўрмадингизми, аҳолини осонгина фирибгар тузоғига тушириб қўяётган нарса мавжуд шарт-шароитлар, айрим давлат ташкилотларида оддий масалаларда ҳам иш битишининг қийинлиги эмасми? Иложсиз қолган фуқаро мушкулини осон қилиш ҳақида қоп-қоп ваъда берадиган “ҳожатбарор”нинг таклифини қабул қилишга мажбур бўлади. Балки ўзи унга илтимос билан мурожаат қилади.

‼️ Бу ўринда кафолат хусусида шарт қўя олмайсан ҳам. Фақат қуруқ гапга ишониб таваккал қиласан.

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Драбл

МАДДОҲ

— Лаънати маддоҳларнинг тилини кесиб, ўзига едириш керак, – деди бўлим бошлиғи мажлисда.
— Тўппа-тўғри айтасиз, корхонамизнинг бўлажак раҳбари, – деган овоз келди орқадан.

Муродбек ҲАЙДАРОВ.

Xolisnazar.uz
#ИҚТИСОДИЁТ
Импортни чеклаш янги монополларни вужудга келтиради

📊Қизиқ, ҳукумат айнан баъзи халқаро ташкилотларга қўшилиш арафасида шунча вақтдан буён ўзи ҳимоя қилиб келган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни шундай йўл билан яна қўллаб-қувватламоқчими? Ахир қайси товарни импорт қилиш, қайси товарни импорт қилмасликни бозорнинг ўзи белгилаб бериши керак эмасми?

📌Бозор иқтисодиёти қонуниятларига қачонгача қарши борамиз? Қачон иқтисодиётни эркинлаштирамиз, бозор иқтисодиётига бюрократик тўсиқлар ва давлат аралашувини қачон тўхтатамиз?

Мазкур саволларга жавоб👉 http://xolisnazar.uz/blog/61b013b32de4c23488c546dd?id=61b013b32de4c23488c546dd
Импортни чеклаш янги монополларни вужудга келтиради
Кўпчилик мамлакат ривожланиши учун экспортни кўпайтириб, импортни чеклаш керак, дея ҳисоблайди. Содда қилиб айтганда, камроқ сотиб олиб, кўпроқ сотиш фойдали, деб биламиз. Бу савдо нуқтаи назари билан қараганда тўғри ўлчов. Аммо ишлаб чиқарувчи бундай қарашдан воз кечиши керак. Буни тўғри тушунмаганимиз сабабли, афсуски, маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида импортни «бўғиш» ҳолатлари учраб турибди
To‘liq o‘qish
#Лайфхак

Сиз учун фойдали бўлган лайфхаклардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Лимон кислотаси ҳамда водород перикси орқали буюмларни зангдан ҳалос қилинг.

Xolisnazar.uz
#ФАЛОКАТ
Савдо жойларида тез-тез юз берадиган ёнғинларга сабаб нима?

❗️ Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида жойлашган икки қаватли “Инденим” савдо мажмуасида содир бўлган чақнаш натижасида катта талофату йўқотишлар, энг аянчлиси, инсонларнинг жароҳатланиши ва ўлими кузатилди. Уни шу яқин ўртада юз берган мудҳиш ҳодисалардан бири десак янглишмаймиз. Савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган. Етказилган зарар кўлами йириклиги туфайли ҳодиса бўйича Ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.

❗️Йирик талофатли ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби қандай бўлмасин, бозорларда ёнғинларнинг олдини олиш масаласига алоҳида ёндашилиши мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Афсуски, бунга ўхшаш аянчли ҳолатлар доим кузатилиб туради.

Хўш нима учун? Жавобни бу ерда ўқинг!

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Cиз_учун_фойдали

Мия фаолиятини яхшилаш учун...

✳️Япониянинг Цукуба университети тадқиқотчилари ўн дақиқалик югуриш мия фаолиятини яхшилашини билдирди.

‼️Олимларнинг аниқлик киритишича, ўн дақиқалик югуриш префронтал кортекснинг турли соҳаларида қон айланишини оширади.

✅Миянинг бу қисми одамлар билан мулоқот қилиш, қарор қабул қилиш тезлиги, мақсадларга эришиш, ўзини ўзи бошқариш ва бошқа когнитив функциялар учун жавобгардир.

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Фикр
Сўровномалар холис ва шаффоф бўлса

📌Ҳар бир йилнинг якунида вазирлик, бошқарма ва ҳокимликларнинг ижтимоий тармоқдаги каналларида энг яхши натижаларни қўлга киритган тузилмаларни аниқлашга қаратилган ижтимоий сўровномалар эълон қилинади.
👍Сиз ўз яқинингизга овоз берасиз, имконингиз бўлса, яқинингизни қўллаб-қувватлаш учун бу сўровномани танишларингизга юборасиз.

⚡️Бир қарашда ушбу сўровноманинг ҳеч бир салбий жиҳати йўқдек туюлади. Аммо унинг ўтказилиш тартиби, шартларига эътибор берсангиз, сўровнома шунчаки каналларга одам йиғиш воситаси эканини кўрасиз.
⚡️ Чунки сўровномада ғолиб чиқиш учун иштирокчининг шахсий сифатлари, ютуқлари, иқтидори ҳисобга олинмайди. Фақат таниши кўп бўлса бас, ютиш имкони шунча ортади.

⚖️Энг яхши вазирлик, энг яхши ҳокимлик, энг яхши ташкилот, энг яхши журналист, энг яхши ҳоким...

Давоми
Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шу кунга қадар 16 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

✍️ 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;

✍️ 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;

✍️ 2007 йил 11 апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;

✍️ 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;

✍️ 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

✍️ 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;

✍️ 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

✍️ 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига, 2017 йил 31 майда эса 80, 93, 108, ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

✍️ 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

✍️ 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилган;

✍️ 2019 йил 18 февралда қабул қилинган Қонун билан 80 ва 93-моддаларига ўзгартириш киритилиб, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати деб юритила бошланди. Шунингдек 2019 йил 5 мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93 ва 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;

✍️ 2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96 ва 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди;

✍️ 2021 йил 8 февралда қабул қилинган Қонунлар билан 117-моддага сайловларни октябрь ойида ўтказишга оид, шунингдек, 7, 33, 85, 86, 93, 98, 100-моддаларга қонунчилик ҳужжатлари тушунчаси билан боғлиқ, 107-моддага суд тизими ислоҳотлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган.
(Ҳуқуқий ахборот канали маълумотлари асосида тайёрланди)

Xolisnazar.uz
To‘liq o‘qish
#Расмийлар_изоҳи
Деновдаги ёнғин сабаблари очиқланди

ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаровнинг маълум қилишича, Деновдаги савдо мажмуасидаги портлаш, дастлабки тахминларга кўра, газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли юз берган.

Xolisnazar.uz