Хидоят


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!
Розина Биллаҳи Роббан ва Бил Ислами Дийнан ва Би Муҳаммадин Росулан

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Ҳикмат

Ҳовлиқма, шошма! Сенинг ризқинг сендан бошқага берилмайди.

Шақиқи Балхий

👉 @Xidoyat


Битта мусийбат, мингта насийҳатдан яҳшироқдир.

👉 @Xidoyat


— Баъзан ҳеч ким хафа қилмаса ҳам маъюс бўлиб қоласан-а?

— Ҳа, худди, бир хонага ҳеч ким кирмаса ҳам, чанг босгани каби...

👉 @Xidoyat


#Унутишади

Ёмғир ёққанда соя берган дарахтни унутишади...

Рамазон муборак

👉 @Xidoyat


Ибн Қойюм айтади:

"Ҳар куни сен томонга улкан ажр ва фазилатлар йўл олади. Аммо остонада уларни сенинг "Ҳали улгураман", "Ҳали вақт бор" деб номланган дарвозларинг тўхтатиб қолади"


👉 @Xidoyat


#Соҳталар

Тили бошқа, дили бошқа соҳта Дўстлардан Аллоҳнинг ўзи асрасин.

👉 @Xidoyat


Уҳуд тоғининг тунги кўриниши!

У ҳақда Жаноб Росул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"У бизни яхши кўради ва биз уни яхши кўрамиз."


👉 @Xidoyat


#МУБОРАК_ҲИКМАТ

Тақво жуда катта бойликдир. Аммо, бугунги кунда минглаб қалблар ундан маҳрумдирлар!!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

👉 @Xidoyat


#Латоиф

Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўрабди.
- Чунки сиз эркаклар бизни севишинглар учун!- жавоб берибди аёли.
• Эр яна қитмирлик қилиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло ақлингларни ноқис қилиб яратган?!- дебди.
• Аёл эса пинагини бузмай:
- Чунки сиз эркакларни севишимиз учун!- дея жавоб қайтарибди. 😂😂😂

©️ Маҳбубий

👉 @Xidoyat


Саҳл Тустарийдан: "Aгар Aллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".

Манба | 👉 @Xidoyat


#ЛАТОИФ

Бир куни ўғри Хўжа Насриддин Афандининг салласини ўғирлаб қочди. Насриддин Афанди ўғрининг ортидан югурмай, тескари тарафга қараб тез юриб кетди.
Буни кўрган кишилар:
- Нима қиляпсан, ахир ўғри бошқа ёққа қочдику! – дейишибди.
Хўжа Насриддин эса:
- Ўғри қаёққа қараб қочмасин, борар манзили аниқ. Куни келиб у барибир қабристонга келади. Яхшиси, уни ўша ерда пойлайман, - дебди.

Фоний дунё биздан нималарни ўғирлаяпти?.. Хулоса ўзингиздан...

👉 @Xidoyat


#Dunyo

Кўпчилик бой-бадавлат, мансабдор кишиларнинг пули кўп, обрў эътибори баланд бўлгани учун уларни энг бахтли одамлар деб ўйлайди. Бундай фикрлайдиганлар Андалусияда 50 йил, яъни ярим аср ҳукмронлик қилган Абдурроҳман ан Носирнинг ўз қўли билан ёзиб қолдирган қуйидаги мактуби ҳақида бир фикр юритишсин:

«Ҳеч нарсадан ранжимай, мусаффо ўтган кунларимни санаб кўрса, 14 кунгина чиқди, холос».

👉 @Xidoyat


#Поклик

Франциялик тарихчи Драпер шундай деган экан: «Биз европаликлар фаровон ҳаётни ўргатишгани учун араблар олдида қарздормиз. Мусулмонлар бизга танани қандай покиза тутишни ўргатишди. Улар кийим кийишда европаликларнинг тамоман акси эдилар. Европаликлар кийимлари ниҳоятда кир бўлиб, сасиб кетгандан кейингина бошқасини кийишарди. Кейин эса арабларга эргашиб, кийимни ечиб, ювишни ўргандик. Мусулмонлар кўзни қувонтирадиган тоза ва гўзал кийимлар кийишар эди. Баъзи мусулмонлар ҳатто кийимларини зумрад, ёқут ва маржон каби қимматбаҳо тошлар билан безашар эди. Андалусиянинг биргина Қуртуба шаҳрида уч юзга яқин ҳаммом бўлган. Ўша пайтда Европа черковлари ҳаммомни диндан чекиниш, залолат деб ҳисоблар эди».

Доктор Ризо Атторнинг «Ислом цивилизациясининг Оврупанинг ренессансига қўшган ҳиссаси» номли китобидан

Манба 👉 @Xidoyat


#Malumot

Ўрта асрларда Андалусиянинг Қуртуба шаҳрида 170 га яқин аёл куфий хатида Қуръон ёзар эди. Ваҳоланки ўша пайтда Оврупадаги аёлларга христианларнинг муқаддас китоби Инжилни ҳатто ушлашга ҳам рухсат йўқ эди.

👉 @Xidoyat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


«Баъзи аёллар кечалари жуда кўп ибодат қилишди. Ва уларнинг биридан бу ҳақида сўралганда, у айтди: «Тунги намоз юзни чиройли қилади. Юзим чиройли бўлишини истайман».

 Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

👉 @Xidoyat


Гоҳида ҳаммадан яшириниб олишни хоҳлаб қоласан. Аслида эса, сени топиб оладиган одамга муҳтож бўласан.

Манба | 👉 @Xidoyat


#Латоиф

Аёл Қуръон ўқиётган эди. Эри эса унинг тиловатини тинглаб ўтирганди. Аёл “Сизлар учун (никоҳи) ҳалол бўлган аёлларга, иккита, учта, тўрттадан уйланаверингиз” оятига етганда овозини пасайтирди. Буни кўрган эри табассум қилди. Ҳа, аёлнинг фитрати шунақа!

😊😊😊


👉 @Xidoyat


Турмуш қуриш билан тугайдиган муҳаббатдан кўра, турмуш қуриш билан бошланадиган муҳаббат яхшидир.

Айман Ёғий


👉 @Xidoyat


Ким фарзандига фойда берадиган нарсани ўргатмай, уни бекорчи ва танбал қилиб қўйса, фарзандига нисбатан улкан ёмонликни раво кўрибди. Хусусан, бомдод намозига уйғотишдаги камчиликдан ҳам ёмон нарса борми?!

Аҳмад Ийсо Маъасровий

👉 @Xidoyat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

89

obunachilar
Kanal statistikasi