Хидирша | Xidirsha


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


«Офицальный канал Хидирша»
Махалламизда бўлаётган янгиликларни каналга жойланиши учун:
?Telegram: @Mr_Dostonbek
?Telefon: +998911216181
?Pochta: Dostonbek.Komilov1998@mail.ru
Мурожаат қилишингиз мумкин!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​Маълумот учун сизларга хам илиндик... Яқинларга улашинг...

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


#Жаноза

Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъун.😢

Бу мудхиш хабарни етказишга мажбурман...😢
Махалламизда Душанба куни жаноза бўлиб ўтибди. Кеч бўлсада дуода бўлсак яхши иш бўлар эди! Усмонали аканинг вафотлари туфайли Хусановлар оиласи ва яқинларига чуқур хамдардлик билдирамиз!😔
Бу хабарни етказган Дилдора опамиз Насриддиновлар оиласи номидан хам ўз хамдардлигини билдирмоқдалар!

🤲Дуода бўлайлик, Ўтганларни жойлари жаннатда бўлсин!!!😢

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума

Ассалому алайкум!
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


#Фикрлар

Юқоридаги сўровномани кўпчилик ўқияпти аммо жуда кам одам овоз беряпти! Кўп одамга «Фарқи йўқ» эканда.
Махалламиздаги кўп ишлар шу «Менга фарқи йўқ» деган гапни ортидан ортга сурилмоқда менимча...🤦‍♂


#Сўровнома
Каналимиз бир аъзосидан таклиф тушмоқда, махалламиз аъзоси туғулган кунини нишоллаётган бўлса каналда эълон қилсак. Дўсти ёки бирор қариндоши бир кун аввал канал админига бир дона сурати билан хабар беради. Ертаси куни ( #туғулган_кун ) хаштеги билан каналда эълон қилинади.

Ишонаверинг бунақаси хали бўлмаган. Менинг фикрим, жуда ажойиб бўлар эди. Бошқа жойлар бу оқибатга хавас қилишарди...😊

Сизни бу таклифга муносабатингиз қандай?

👍 - Яхши фикр.

👎 - Кераксиз фикр.


Овоз беринг!!!👇

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


#Янгилик #Тарқатинг

Эслатиб ўтамиз Дийдор радиоси частотаси Фм 100.2 !

Танишларга юборинг!😊👍

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


#Янгилик #Тарқатинг

Бугунги янгиликлардан!
Махалламиз хуш овоз хонандаси Нурсултон Хусанов дан Дийдор радиосида "Қайлардасан" номли таронасининг премераси бўлиб ўтар экан!

Махалладошимиз ижодларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
😊👍

(*Танишларга юборинг*)

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


#Тарқатинг

Ассалому алайкум Хидирша ахли! Канал янги очилгани учун кўпчиликни каналдан хабари йўқ! Шу сабабли Хидиршалик танишларингизга каналга аъзо бўлиши учун, биринчи ва шу хабарни тарқатишингизни сўраймиз!

«Офицальный канал Хидирша»
Қўшилиш манзили:👉 @Xidirsha


#Янгилик #Тарқатинг

​​Каналимиз аъзоларига хурсандчилик билан шуни маълум қилмоқчимизки махалламиздан Зўхриддинов Дилкашбек Ойбек ўғли «Фарғона политехника институти»ни тамомлагач ўқишни Магистрлик учун «Жанубий Корея Республикаси, "Kotta Gwangju" шахри, "Chonnam" миллий университети»да давом эттирмоқда! Айтишича гурухидаги талабалар
Корея, Хитой, Виетнам, Хиндистон, Покистон, Таиланд, АҚШ ва Россия давлатларидан ташриф буюрган билимли талабалардан иборат! (Сурат пастда) Албатта махалладошимизни бу ютуқларидан севинган холда ўқишларида омад ва зафарлар тилаймиз!😊👍

«Офицальный канал Хидирша»
Қўшилиш манзили:👉 @Xidirsha


Хидирша худудида жойлашган 15-мактаб биноси бир бошидан тамирланмоқда. 3 қават бўлиши хам мумкин. Хозирда мактаб кўриниши томсиз, ойна ва эшикларсиз. Мактаб ўқувчилари, бошланғич ўқувчилар Мундузда, юқори синфлар 11-мактаб яқинидаги бинода таълим олишмоқда. Албатта яхши натижалар кутиб қоламиз!😊👍

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


Хидирша шахарчасида ўзгаришлар!

Хидирша «Обод махалла» рўйхатига тушурилгани учун ичимлик суви етказилмаган кўчаларга ер остига шланг кўмилиб сув етказиладиган бўлди. Хозирда 13-худуд номи билан танилган кўча ва ён атрофидаги кўчаларга шланг кўмиш ишлари олиб борилмоқда.😊

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


Махалламизда бўлаётган янгиликларни каналга жойланиши учун:

📩 Telegram: @Mr_Dostonbek

📲 Telefon: +998911216181

Мурожаат қилишингиз мумкин! Албатта каналга жойланади!

«Офицальный канал Хидирша»
Манзил:👉 @Xidirsha


​​Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Хидирша шахарчаси!

❗️Маълумот: 2009-йил ШАХАРЧА мақоми берилган!😊
«Офицальный канал Хидирша»
Канал:👉 @Xidirsha


«Офицальный канал Хидирша»

Ассалому алайкум азиз Хидирша ахли! Ушбу канални очишдан мақсад махалламизда бўлаётган янгиликлар, эълонларни тез ва қулай махалла ахлига етказиш!
Масалан:
1⃣. 🎸Қачон кимнинг хонадонида тўй бўлиши. Нахорги ош соат нечига белгилангани!🕗

2⃣. 🚕🚚🚜Хар хил турдаги автомобил хизматида кимга мурожаат қилиш. (Лабо, Зил, Дамас, Ласетти ва хк)!

3⃣. 💬Сотиладиган нарсалар учун олувчи ёки сотувчи эълонлари! (Телефон, Поя, пичан, сомон, велосипед ва хк)

4⃣. 💰Махалламизда айрим ободонлаштириш ишлари учун йиғилаётган пулларни кимга, қанча миқдорда бериш кераклиги!

5⃣. 🕘Махаллада хохламасакда жаноза бўлса соат нечига жаноза эканлиги!😔

6⃣. ⛄️📩Янги йил куни учун «Қорбобо, қорқиз» хизматини таклиф этиш ёки буюртма бериш!

7⃣. 📢(Шунга ўхшаш эълонлар..............)

✅Албатта мақсад барчага қулайлик келтириш!

❗️Бу хабарни бошқаларга тарқатинг!
Танишларни каналга таклиф қилинг!

Манзил:👉 @Xidirsha

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

196

obunachilar
Kanal statistikasi