“Адолат”ли Икром Муслимовнинг навбатдаги “адолат”и
Охирги 3 йил давомида “Доктор Сервис” хусусий клиникасининг бош шифокорига нисбатан жиноят ишини 13 нафар судья (бир нафари якка тартибда, қолган 12 нафари коллегиал тартибда), шу жумладан, Олий суд судьялари қайта-қайта кўриб чиқишди. Улар бир неча суд-тиббий экспертизалар ва бошқа инкор қилиб бўлмайдиган далилларга таянган ҳолда судланувчи (бош шифокор) Мурод Исламовни айбдор деб топишди.
Фақатгина Олий суд раисининг биринчи ўринбосари жаноб Икром Муслимов унинг айбдорлигига шубҳа билан қаради. У 5 жилдли жиноят ишини атиги 2-3 соатда ўрганиб чиқиб, олдинги 13 нафар судьянинг “ноҳақлиги” ва “малакасизлиги”ни аниқлаб, маҳкумнинг “бегуноҳ”лигини тасдиқлаб берди.
Ҳаммага ўзининг «адолати» билан танилган Икром Муслимов бош шифокорга нисбатан “оқлов протести”ни киритди. Тошкент шаҳар суди судьялари эса, содиқ аскарлар каби унинг иродасини бажариб, бош шифокор М. Исломовни оқлаб юборишди!
Диққaтингизни бир фактга қаратмоқчиман. Судланувчи М. Исломов ягона таъсисчиси футболчи Сервер Жепаров бўлган “Доктор Сервис” клиникаси да бош врач ҳисобланади. Машҳур футболчи Сервер Джепаров ва Икром Муслимов Чирчиқ шаҳрида туғилган. Айрим маълумотларга кўра, улар бир-бири билан нафақат таниш, балки жуда яқин инсонлар ҳисобланишади.
Шу ўринда, менга етказилган шикаст буйича суд жараёни давом этаётган бир вақтда “Доктор Сервис” клиникасининг оқланган бош шифокори ва унинг қўл остидаги шифокорлар машҳур журналист Рамина Ягафаровани “ўлимига қадар даволашга” улгурган. Буни И. Муслимов билмаслигига шубҳам бор. Аммо, агар бу шифокор ўз жазосини олганида, эҳтимол журналист қиз тирик қолар эди. Такрорлайман жазосизлик янги жиноятларга йўл очади.
Ҳозирги вақтда Бош прокуратура мазкур бош шифокорни оқлаш бўйича навбатдаги протестни киритди. Барчанинг бош шифокорга меҳрибончилиги сизгаям қизиқми?
Мен учун энг қизиғи, бу курашда ким адолатга яқинроқ бўлади: судьяларми ёки прокуратура? Гўёки синмайдиган ҳақиқат қай тарафда бўлади?
Қимор ўйинларининг легаллашуви фонида сизларнинг прогнозларингизни кутиб қоламан...
(Faites vos jeux! Господа, делайте ставки!)
@ Каюмов Шухкрат
https://www.facebook.com/share/p/1C9vE9BNyu/