Тезкор хабарлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

👉 Тезкор хабарлар


Қурбон ҳайити 9 июль куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

👉 Тезкор хабарлар


Дам олиш кунларида ҳарорат +45° даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугундан "круговой тонировка" учун рухсат нархи 2,16 млн сўмга тушди

Бугун, 1 июлдан бошлаб автомобиль олд ва орқа ён ойналарини қорайтириш нархи 8 БҲМ (2,4 млн сўм) этиб белгиланди. Aммо, my.gov.uz портали орқали рухсат олиш учун онлайн ариза топширилганда 10 фоиз чегирма тақдим этилади. Шундай қилиб, рухсатномаларни 2 млн 160 мингга онлайн олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, my.gov.uz орқали ариза топшириш навбатларсиз амалга оширилади.

👉 Тезкор хабарлар


Ҳаво бироз салқинлади.

1 июль куни Сурхондарё вилоятидан ташқари бошқа ҳудудларда ҳарорат максимумлари +40 даража ва ундан паст бўлади.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, Сурхондарё вилоятида бугун +43 +45 даража иссиқ кутилади. Бошқа ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати максимуми +35 +40 даража, пойтахт Тошкентда +36 +38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.


Дунёда СОВИД–19 қайта авж олмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик эпидемиологик вазият бўйича маълумотларига кўра, охирги бир ҳафта ичида дунёда коронавирус билан касалланиш 18 фоизга ошган.


Японияда бир ҳовуч гилос 4440 долларга сотилди

Япониянинг Ҳачиноҳе шаҳрида ўтказилган аукционда Juno Heart навли гилоснинг 15 донаси жойланган қути 600 минг иена (қарийб 4440 доллар)га сотилди. Харидор ҳар бир дона гилос учун 295 доллардан тўлади.


👉 Тезкор хабарлар


Азиз ёшлар!

Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз. Эзгу интилишларингизни рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ҳар бир ишингизда улкан зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

👉 Тезкор хабарлар


1 июлдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

• Олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

• Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

• Театр ходимларининг лавозим маошлари оширилади;

• Бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимларни ротация қилиш тартиби жорий этилади.

👉 Тезкор хабарлар


«Ўзгидромет» 29 июндан 3 июлгача тоғли ҳудудларда муз аралаш сел ҳодисалари келишидан огоҳлантирди.


2022 йил 1 июлдан бошлаб:
жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари (2 млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.


👉 Тезкор хабарлар


Бугун 40-45° даражагача бўлган қуруқ, иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.


Орқа ён ойналарни тонировка қилиш текин бўлди

1 июлдан бошлаб:
➖ автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

➖ олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади.


👉 Тезкор хабарлар


Ўзбекистонда доллар курси 22,97 сўмга пастлаб, 10 800,55 сўмни ташкил этмоқда.

Бундан паст курс ўтган йили қайд этилган.


👉 Тезкор хабарлар


Кардиолог айтишича, жазирама иссиқда қўққисдан совуқ сувга тушишдан эҳтиёт бўлиш керак — ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Совуқ ёки муздек сувга тайёргарликсиз сакраш юракни тўхтатиб қўйиши мумкин. Махсус тайёргарликка эга бўлмаганлар, яъни тобланиб чиниқмаганлар учун бунинг оқибати ўлим билан тугаши мумкин.

Жазирма иссиқда алкогол ичимликлар истеъмолидан ҳам тийилган маъқул, чунки танадаги спирт организмни иссиқ ҳаво қаршисида ожиз қилиб қўяди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОТМларга 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланди!

Барча абитуриентларга омад тилаймиз.

Ариза бериш учун dtm.uz сайтига мурожаат қиласиз.

Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш учун видеони кўринг!


👉 Тезкор хабарлар


Ўзбекистонда сўнгги бир суткада 133 кишида ковид аниқланди — 2022 йил 26 июнь

Янги касалланиш ҳолатларининг
:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
15 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
13 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
21 нафари Фарғона вилоятида,
5 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
47 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


Бугун 27 июнь куни ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабаб поездларнинг манзилга етиб боришида кечикишлар бўлади

Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10- сонли Шарқ поезди;
Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли;
Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 765 ҳамда 769 сонли Afrosiyob замонавий поездлари;
Хива-Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли, Хива - Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли ҳамда Тошкент-Қўнғироқ йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари.


Magazin UZ 🛍 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мини Кондиционер ❄

Уйингизни муздек қилиб совутади, намлайди ва ҳавосини тозалайди

Нархи - 197 минг сўм! Чегирма тугашига озгина вақт қолди. Арзон нархда харид қилишга шошилинг!

Етказиб бериш текин! Тўловни маҳсулот қўлингизга етиб борганда қиласиз.
👇🏻


Тошкентнинг Миробод ва Янгиҳаёт туманлари баъзи жойларида 27 июнь куни газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.