Италияда сўнгги бир ой ичида коронавирус билан боғлиқ ҳолат илк марта ижобий томонга ўзгарди. Италияда коронавирусга чалинганлар сони 2020 йил 22 март куни яна 5 560 нафарга ошиб, жами 59 138 кишини ташкил этди. Кеча вафот этганлар сони 651 киши бўлиб, жами 5 476 италиялик бу касалдан ҳалок бўлди.
Аммо бу мамлакатда пандемия авж олган март ойининг бошидан бери биринчи марта ижобий ҳолат кузатилди: 22 март куни бир кун олдингидан 997 нафар камроқ инсонда коронавирус аниқланди, вафот этганлар сони ҳам аввалги кунга нисбатан 142 кишига камайди. Бу янги касалланганлар миқдори 15%, вафот этганлар миқдори эса 18%га пасайганини кўрсатади.
Шунга кўра, Италияда коронавирус тарқалишига қарши кўрилаётган кескин чоралар натижасида касаллик сезилар-сезилмас даражада бўлса ҳам чекинаётганга ўхшайди.👇
🌍 https://t.me/joinchat/AAAAAFMz0ER9Bm0FKooh2A