Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нега кўп одамлар машҳур бўлишга интилмоқда?
Бу – инсон табиатидан келиб чиққан туйғулардан бири. Ҳар қандай даврда одамлар танилиш, эътирофга эришиш, ўз изини қолдиришни истаган. Аммо бугунги кунда бу ҳодиса янада оммавий тус олган. Ҳар бир инсон – ҳатто оёғини зўрға судраб юрган чолдан тортиб, муйлови ҳам чиқмаган ўсмиргача – машҳурлик сари интилаётганини кўриш мумкин.
Бироқ, ҳақиқий машҳурлик билан ўтишчан машҳурликнинг фарқи бор. Бугун машҳур бўлиш учун минглаб одамлар турли видеолар, постлар ёзади, эътибор жалб қилиш учун аниқ бир мазмунга эга бўлмаган ишлар қилади. Бироқ уларнинг ҳеч бири халқ орасида азиз бўлмайди, чунки улар кўтарган мавзу ва видеолар жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Аммо нега Ғайрат Дӯстов бир кечада машҳур бўлди? Ҳеч қандай пиарсиз, реклама ёрдамисиз у жамоатчилик муҳокамаси марказига айланди. Чунки унинг дарди халқ дарди эди. Унинг чиқиши жамият борлигини, қонунлар ишлашини кўрсатиб берди. Бу эса ҳақиқий машҳурлик – одамлар дардини гапира олган кишига бўлган эътибор эканини исботлайди.
Тарихда яхши ёки ёмон ном билан қолиш – танлов
Кўплаб одамлар тарихда из қолдиришни хоҳлаган. Улардан бири – Рим императори Нерон. У Италия пойтахти Римни ёнғин ичида қолдириб, ёмонлиги билан машҳурликка эришган эди. Бу эса шуни кўрсатадики, инсон номини тарихда қолдириши мумкин, аммо бу ё яхши ном билан, ёки ёмонлик билан бўлади.
Хулоса эса ўзингиздан: сиз тарихда қандай ном билан қолишни истайсиз?
А.С