Мажнун отанинг ижобат бўлган дуоси!!!
1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир одигина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшия" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!
Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.
Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуои хайр қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади шу вақтда бир инсон келиб
- "Қори ака нега йғлаяпсиз ахир ортингиздан дунё подишохлари келишаётган бўлишса! Йиғламанг нега йғлайсиз?" - деди.
- Эй мени мажнун отам бўлар эдилар, ўша отам қилган дуоларини ижобатини кўриб гувохи бўлиб турибман - дедим.
Устозимиз фазилатлик Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари.
#hikoya
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g