АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги матбуот котиби Абдурауф Расулов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда соҳага оид саволларга жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓“Ўзстандарт” агентлиги томонидан истеъмолчиларни сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳимоя қилиш йўлга қўйилганми?
🔹Савдо дўконлари ва деҳқон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини ўрганишларимиз натижасида 334 турдаги маҳсулотлар (гўшт-сут, туз, макарон, кофе ва х.к.) амалдаги стандартларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
📝 Агентлик ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан 180 та ишлаб чиқарувчи, импортёр ва савдо қилувчи ташкилотларга ёзма кўрсатмалар киритилиб, бугунги кунда 55 та корхоналар томонидан камчиликлар бартараф этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Биз харид қилиб олаётган маҳсулотларнинг сертификатга эга бўлиши муҳим. Сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши ҳам ўрганиб бориладими?
🔎Департамент ходимлари томонидан ўрганишлар давомида 342 та сертификатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланиб, ёзма кўрсатмалар берилди. Натижада 46 та корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сертификатлаштирилди.
🔹2020 йил давомида 24 та сертификатлаштириш идорасининг фаолияти ўрганилиб, камчиликларга йўл қўйган 7 нафар ходимга маъмурий чора кўрилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Маҳсулотларни ёрлиқлашга қандай талаблар қўйилган?
⚡️“Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.
❗️Барча маълумотлар давлат тилида бўлиши белгилаб қўйилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Маҳсулотларни ёрлиқлашда нималар кўрсатилиши керак?
Маҳсулотлар ёрлиқларида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
▫️Асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлари;
▫️ маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқарилган санаси;
▫️ маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари;
▫️ маҳсулотларнинг айрим турларидан самарали ва хавфсиз тарзда фойдаланиш қоидалари ва шартлари;
▫️маҳсулотни ишлатиш муддати ҳамда истеъмолчининг ушбу муддат тугагандан кейинги зарур ҳатти-ҳаракатлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳатти-ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
▫️ ишлаб чиқарувчининг ва истеъмолчидан даъволарни қабул қилиш юзасидан улар томонидан ваколат берилган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи корхоналарнинг манзиллари;
▫️сақлаш қоидалари.
Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official