Эълон ❗️
2019 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистонинг Олмаота шаҳрида Осиё фармацевтика форуми бўлиб ўтади.
Бир йил ичида иккинчи маротаба ўтказиладиган форум Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари ва Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон фармацевтика бозори етакчиларини бир жойга жамлайди.
Форумда соҳа мутахассислари қатор масалаларни муҳокама қиладилар, хусусан, клиник тадқиқотларда муаммолар, нархларни белгилаш, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш, регулятор масалалар, шунингдек, дистрибуция ва маркетинг.
Икки кун давомида турли давлатлардан 20дан ортиқ спикерлар форум иштирокчилари билан тажриба ва билимларини алмашадилар.
Тадбир доирасида соҳа кўргазмасининг ҳам уюштирилиши режада бўлиб, иштирокчи давлатлардан ташриф буюрган етакчи корхона ва компаниялар ўз фармацевтика маҳсулотларини намойиш этадилар.
Маҳаллий фармкорхоналарни форумда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Форумда иштирок этиш истагида бўлган маҳаллий фармкорхоналар билан ишлаш бўйича масъул шахс – Халқаро алоқалар бошқармаси мутахассиси Шохрух Асланов.
☎️ Телефон: (+99890) 127 44 39
⬇️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency