Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника тўғрисидаги ахборот ва дори воситаларининг рекламаси қандай амалга ошрилади?
"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси (ЎРҚ-399-сон 04.01.2016) Қонунининг 14-моддасига биноан:
👉🏻 Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида,
👉🏻 кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатида,
👉🏻 Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатида,
👉🏻 Асосий дори воситалари рўйхатида,
👉🏻 шунингдек Тиббий буюмлар рўйхатида кўрсатилган ахборот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ихтисослаштирилган босма нашрларда, дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда берилиши мумкин.
✅ Рецепт бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ва тиббий буюмлар ҳақидаги ахборот фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун мўлжалланган ихтисослаштирилган босма нашрларда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда берилади.
☝🏻 Эслатиб ўтамиз, Дори воситаларининг рекламаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
@uzpharm_agency