"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида"ги Низомга биноан:
👉🏻 Давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этилган дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишда GCP (зарур тарздаги клиника амалиёти) қоидаларига мувофиқ ариза берувчи томонидан клиник базаларга (даволаш-профилактика муассасаларига) дори воситаларининг клиник тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлари (клиник тадқиқотлар баённомаси, тадқиқотчи брошюраси ва бошқалар) ва намуналари тақдим этилади.
👉🏻 Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
👉🏻 Гувоҳномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар Давлат марказига бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарномани олган ҳолда тақдим этилади.
👉🏻 Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
👉🏻 Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника намуналари бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.
👉🏻 Давлат маркази рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги махфий маълумотларнинг ошкор қилиниши учун жавоб беради.
@uzpharm_agency