Диққат эълон‼️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2024 йилдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида «Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМ бир қатор ижобий натижа ва ютуқларга эришди.
Жумладан, 352 та дистрибьюторга GDP сертификати, 2941 та дорихонага GPP, 55 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва 76 та хорижий корхонага GMP сертификатлари тақдим этилди.
Эътиборлиси, “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ, ISO 9001:2015 сертификатини муваффақиятли қўлга киритди. ISO 9001:2015 сертификати ташкилотларда сифат менежменти тизимларига қўйиладиган талабларни белгилайдиган тан олинган халқаро стандарт бўлиб, «Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМнинг барча ички жараёнларнинг юқори самарадорлиги, ишончлилиги ва шаффофлигини намойиш этади.
Шу билан бир вақтда афсус билан айтиш жойизки, айрим ҳолатларда “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ сертификатини айланма йўллар билан олишга уриниш ва воситачиликни таклиф этиш, шунингдек, таъмагирлик ва моддий манфаатдорликка эришиш каби салбий иллатлар ҳам кузатилиши мумкин.
Ҳурматли тадбиркорлар! Агарда сиз шундай холатга дуч келсангиз, шунингдек, фармацевтик инспекция жараёнида давлат инспекторлари томонидан маъсулиятсизликка йўл қўйилса, инспекция предметига тааллуқли бўлмаган маълумотларни талаб этиш, текшириш ёҳуд таъмагирлик ҳолатлари юзага келган тақдирда, қуйида келтирилган ишонч рақамларига ҳабар беришингиз сўралади.
“Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ ишонч телефонлари:
(+99855) 902-13-35
(+99855) 902-5555 (150)
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube