🇺🇿 Бугун 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, энг муҳим мақсад ва вазифаларини белгилаб олади. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврида қабул қилинган Конституцияда ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган.
Бой маданий меросимиз ҳамда ўзбек халқининг кўп асрлик тарихига асосланган бизнинг асосий Қомусимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча ўзбекистонликларни бир хил ҳуқуқ ва эркинлик билан таъминлайди.
Шу боис Конституциямизни ардоқлаймиз, улуғлаймиз, ўрганамиз.
Фурсатдан фойдаланиб Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги жамоаси 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан барча ватандошларимизни самимий муборакбод этади.
Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизда улкан зафарлар тилаб қоламиз!
✅ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency