ТАЪЗИЯ
Соғлиқни сақлаш соҳаси оғир жудоликка учради. Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бош шифокори Усманова Гулрано Маллабаевна вафот этди.
Г.Усманова 1953 йил 14- апрелда туғилган. 1976 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртида турли лавозимларда фаолият юритди. 2008 йилдан то шу кунга қадар эса Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бош шифокори лавозимида узлуксиз ва самарали ишлади. Унинг раҳбарлигида клиника фаолиятида туб ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.
Г.Усманова маҳоратли раҳбар бўлиши билан бирга, катта клиник тажриба ва чуқур билимга эга бўлган педиатр сифатида оғир, мураккаб беморларни даволаш орқали минглаб касалларни ҳаётга қайтаришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Ўзининг инсонпарварлиги, халқчиллиги туфайли жамоатчилик ўртасида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди.
Г.Усманова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бош шифокори Гулрано Усманованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Вазирлик расмий канали — @ssvuz