Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал! dan repost
Сирдарё вилоятида юз берган Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимизнинг хонадонлари, экин майдонлари, турли объектлар зарар кўрганлиги барчага маълум. Шундай кунларда эзгулик ва саҳоват, мурувват ва ҳамжиҳатлик фазилатларини намоён этган халқимиз ўзаро жипслашишди. Меҳр-оқибат янада мустаҳкамланди. Бутун Республика бўйича турли идоралар, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ва оддий аҳоли томонидан ташкил этилаётган “Биз сиз биланмиз” шиори остидаги саҳоват карвонларининг юборилаётгани киши қалбини янада жунбушга келтирмоқда.
Тошкент шаҳар прокуратураси органлари ходимлари ҳам бундай тадбирларда фаоллик кўрсатишмоқда. Табиий офат асоратларини бартараф этиш, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аввало, май ойининг бошларида аҳоли учун зарур бўлган кийим-кечак ва бошқа зарур жиҳозлар, кейинчалик қурилиш материаллари саҳоват карвонлари орқали жўнатилди.
Шаҳар прокуратурасининг вилоятдаги доимий вакиллари вазиятдан хабардор бўлишиб, жойида зарур бўлган ёрдамни ташкил этишга кўмаклашишмоқда. Хонадонларга керакли бўлган барча қурилиш анжомлари, маҳсулотлар етказиб берилиб, қурувчи мутахассислар билан бирга бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида елкама-елка меҳнат қилмоқдалар.
31.05.2020 йилда бир гуруҳ шаҳар прокуратураси ходимлари Сардоба туманига ташриф буюрдилар, у ерда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар, зарур вазифалар белгилаб олинди.
Тушлик пайтида барча меҳнаткашлар учун 360 кг ош тайёрланди. Ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатишгани учун 33-22-сонли ҳарбий қисм ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академияси жамоаларига шаҳар прокурорининг ташаккурномалари эълон қилинди ҳамда уларга қимматли совғалар топширилди.
Бу офатни, албатта, ҳамжиҳатлик, матонат, бирлик билан енгиб ўтамиз. Сардобаликлар давлатимиз ва олижаноб халқимиз кўмагида тез орада яна ҳаётларини ўз изига тушириб олишларига ишонамиз.