❗️10 апрелга қадар Ўзбекистонга қайтмаганлар фуқаролигини йўқотиши ҳақидаги хабарлар ёлғон
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти 31 март куни йиғилиш ўтказгани ва барча фуқароларни 10 апрелга қадар ватанга қайтариш тўғрисида фармон имзолагани, ватанга қайтишни истамаганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигига, чет элдаги, айниқса қўшни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналаримизга ҳам шу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ушбу хабар ҳеч бир расмий манбаларда эълон қилинмагани сабабли ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.
Фуқароларимиздан асоссиз хабарларни тарқатмасликларини, ижтимоий тармоқлардаги бирор маълумотни бўлишишдан олдин уни расмий манбалар орқали текшириб кўришларини сўраймиз.
Ташқи ишлар вазирлиги
Ахборот хизмати
👉@Uzb1000xilbozor