UzFikrim


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Xаёлимдаги фикрлар...
😂-мутойиба.
🤓-мунозара.
🤔-мулохазa.
🤐-ку́чирмачилик.
😉 Сарказм орқали фикрларимни баён қиламан халос.
☝️ Жиддий қабул қилиш шарт эмас.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Аёл худди мамлакат каби...

18 ёшида Африка каби - қайноқ, сирли ва етиб бўлмас.
20 ёшида Ҳиндистон каби - гўзал, жўшқин ва ўзига ишонган.
30 ёшида Америка каби - қимматли, бой ва эркин.
40 ёшида Украина каби - хатолари кўп, ички можароларда доим ютқизган.
50 ёшида Мўғулистон каби - тарихи зўр, аммо энди ҳеч кимни қизиқтирмайди.
60 ёшида Афғонистон каби - ҳамма у ҳақда билади, аммо боргиси келмайди.
70 ёшида Ўзбекистон каби - борини бериб чарчаган, содиқ фарзандларигина унга чет элдан пул жўнатиб туради.

@uzfikrim


Янги куёв домланинг олдига келиннинг итоатсизлигидан нолиб келди...

- Домла, хотиним айтганимни қилмаяпти.
Домла куёвнинг уст-бошига қараб:
- Кoстюмингиз зўр-у, қаердан олдингиз?!
Куёв хурсанднамо:
- Хотин томон қилган.
- Туфлингизни-чи?!
- Уни ҳам...

Қараса, пайпоғигача хотин томондан келган экан...
Шунда домла куёвга қараб:
- Ҳа-а-а... Ука, хотинингиз сизни урмаганига раҳмат денг,- дебди


@uzfikrim


#сарказм

Боболаримиз ўтмишда, ўша даврда яшаб ўтганига ҳурсанд бўламан.

Агар:
• Камолиддин Беҳзод бу даврда яшаганида, ободонлаштиришда ишлаб, сарғайган арчаларни ва чимларни бўяб юрарди;
• Ибн Сино бу даврда яшаганида, касалхонада шифокор бўлиб, ойлигини ололмай, касаллардан пул ундириб юрарди;
• Амир Темур бу даврда яшаганида, ҳарбий олийгоҳни битириб, ишга жойлашолмай, Россияга кетган бўларди;
• Увайсий ва Нодирабегим бу даврда яшаганида, оқсоч бўлиб, Туркияда ишлаётган бўларди;
• Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотурудийлар бу даврда яшаганида, диний айбловлар билан қамалишган бўларди;
• Хоразмий ва Беруний бу даврда яшаганида, Фанлар Академиясида ўзини кераксиздек ҳис қилиб, кун ўтказарди;
• Алишер Навоий бу даврда яшаганида, ҳеч ким қадрланмайдиган, ўлганида ҳар кун эсланадиган адабиётчи бўларди;
• Қодирий, Чўлпон, Фитратлар бу даврда яшаганида, блогер бўлиб, ҳар ой 15 сутка оларди...

©️ Санжар Хўжа

@uzfikrim


Суратда нимани кўряпсиз, текстни ўқишдан аввал бир назар ташланг

Агар сиз денгиз тўлқинлари ва осмонни кўраётган бўлсангиз тезда таътилга чиқинг, қаттиқ чарчабсиз. Суратда машинани чириган пороги турибди

@uzfikrim


Xo'sh, Oyinadagi ijod davom etadi. Bugun amirlarimizning xorijdagi ko'chmas mulklarining taqdiri haqidagi maqolani havola qilamiz. Albatta, bu faktlar kimgadir yoqishi, yoqmasligi mumkin. Qo'ldan kelgancha yozdik. Bahoni esa sizlar berasizlar.

@uzfikrim


Ҳайдовчилик гувоҳномасининг турли йиллардаги кўриниши...

@uzfikrim


Чегарачилардан хафа бўлдим. Олиб ўтишни ўзи бўладими. Шунча машаққатни инобатга олиш керак эди...

https://t.me/uzfikrim


Ўйнашмагин “асбоб” билан “асбоб” урар ҳар боб билан.

@uzfikrim


Adib Xolid. O'zbekiston tavalludi. 2022.pdf
10.6Mb
Адиб Холид "Ўзбекистон таваллуди: илк СССР даврида миллат, империя ва инқилоб (ўзбек тилида)

Америкалик таниқли олим Адиб Холиднинг ушбу китоби дунё харитасида Ўзбекистон деган давлатнинг пайдо бўлиши ҳақида. Муаллиф ХХ аср бошларида юртимизда кечган мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнларни чуқур таҳлил қилади, ўша давр қиёфасини бор зиддиятлари билан тасвирлашга ҳаракат қилади.

Китоб қуйидаги боблардан иборат:
I боб. Чор даври Ўрта Осиёсида зиёлилар ва ислоҳотлар
II боб. Имконият они
III боб. Инқилобни миллийлаштириш
IV боб. Бухоро мусулмон республикаси
V боб. Совет ҳокимияти орнатилишидаги машаққатлар
VI боб. Онгдаги инқилоб
VII боб. Ислоҳот ва инқилоб ўртасидаги ислом
VIII боб. Ўзбекистоннинг яратилиши
IХ боб. Тожик қолдиқ категория сифатида
Х боб. Мафкуравий фронт
ХI боб. Ҳужум
ХII боб. Совет тузумига қараб
Хотима


@uzfikrim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Собиқ ҳоким офитсант бўлиб ишласа

👉 @Uzfikrim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Путиндан тортиб Мирзиёевгача. Президентларнинг севги тарихи қандай?

Президентларнинг ҳар бир қадами, ислоҳотлари ва буйруқлари барчанинг диққат марказида бўлиши табиий ҳол. Бироқ уларнинг сиёсий фаолиятидан ташқари, шахсий ҳаёти ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Айниқса, давлатлар етакчиларининг ҳукумат тепасига келгунига қадар кечирган умри, ёшлик даври, қандай оила қургани ва рафиқаси билан қандай танишгани барча учун жуда қизиқ.👇

@uzfikrim


#Рамазон_ҳикмати

Ёқтирмаган кишиларимиз ёрдамига муҳтож бўлиш буюк бахтсизликдир.

✍ Шарқ ҳикмати дурдоналари

Кунингиз хайрли ўтсин!

Каналга улан
иш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/uzfikrim>


АМАЛ НИМА?!

Менга қолса, раислик у ёқда турсин, минг марта катта амалиям мисоли оёғингдаги этикдай гап.

Сени амалга халқ кўтардими, давлат кўтардими, барибир «Мана шу этикни кийгинда, керак бўлса сув кечиб, керак бўлса лой кечиб халқнинг хизматини қилгин», дейди.

Қиласанам!..
Тўғри, бир хиллар бор: зиғирдай амал тегдими, бўлди, Худо амал билан ақл қўшиб берди, деб ўйлайди. Бунақалар ёнида ўзидан ақллироқ одам ишлашини хоҳламайди. Назарида ақлли одам этигини ечиб олаётгандай бўлаверади.

© Ўткир Ҳошимов

@uzfikrim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#retro_video

"Маҳаллада дув-дув гап" фильмидан "Ҳаёт" таронаси. 1960 йил.

Биз учун бахт-у саодат
Шавкат-у шондир ҳаёт.
Бебаҳо ҳислат, фазилатлар
Учун кондир ҳаёт.

Меҳнат-у ижод билан
Ортар жамолинг кун сайин,
Гуллагай мангу хазонсиз
Боғ-у бўстондир ҳаёт.

Эркалар кенг бағрида
Тинчлик, фароғат бахш этиб,
Ранг-баранг гулларга тўлган
Зўр гулистондир ҳаёт.

Биз ҳаёт фарзандимиз,
Етказади бизни вояга
Шу сабабдин маҳлиё
Тилларда достондир ҳаёт.


🔎 @uzfikrim


:) Қайнонам доим ТВда энг катта раҳбарлар гапирса сўкиб, сиёсатни ёмонлаб ўтиради. Қамаб қўйишмасин, деб доим хавотир оламан.
Юлдузча маҳалла, Обод кўчаси 148 - уйда турадилар..

•facebook

@uzfikrim


Хўжа Уҳуд тоғига узоқ тикилиб, ёнидагилардан сўради:

– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эди?

… Жавоб бўлмади.

Бироз вақт ўтиб яна қайта сўради:

– Ўқчилар тепалигини қайси саҳобалар тарк қилишган эди?

Орадаги сукунатдан сўнг:

– Билмаймиз, хўжам! – деб жавоб беришди ҳижолат бўлиб.

Шу пайт ҳар биримизнинг қалбимизни титратадиган калималар тўкилди унинг оғзидан:

– Ўқчилар тепалигини тарк қилган саҳобалар кимлар эди? Ишонинг, буни мен ҳам билмайман…

Аслида ҳеч ким билмайди. Бу ҳеч бир тарих китобларида ёзилмаган…

Бу ўқчиларнинг кимлигини ҳатто ўз фарзандлари, аёллари ҳам билишмаган. Чунки асҳоби киром бу ҳақда ҳеч кимга гапирмаган, уларнинг кимлигини махфий тутишган. Аллоҳ улардан рози бўлсин!

Ҳатто йиллар сўнгра Жамал, Сиффин ҳодисалари туфайли бир-бирларига қарши тушган саҳобалар ҳам уларни аниқ билсаларда, “Сен Уҳуд жангида тепаликни тарк қилиб қочгансан”, дея таъна қилишмаган экан. Шундай мушкул вазиятда ҳам бир-бирларининг хатоларини юзларига урушмаган.

Ё Аллоҳ! Бу қандай одоб?!

Биз Уҳуд жангининг аслида бир мағлубият эмас, зафар бўлганини кейин ўргандик. Бу қандайин одоб?!

Бир-бири ҳақида гапириш учун, ғийбат қилиш учун энг кичик хатосини, ҳатто “бор нарсани гапиряпман, менинг ғаразли ниятим йўқ”, дея ўзини алдаб, биродарининг гўштини чайнаш учун энг қулай бир фурсатни қочирмайдиган бизлар учун олишимиз керак бўладиган жуда кўп ибратлар бор…

Раҳматуллоҳ Дониёр таржимаси

@uzfikrim


Суннатларни тарқатар эканмиз, бидъатлар ўлади.

1. Муаззинга эргашиб у айтаётган азон калималарни қайтариб туриш.
2. Тунги намозни икки ракат енгил намоз билан бошлаш.
3. Ичимликка нафас урмаслик, пуфламаслик.
4. Биронтангиз чап қўли билан таом емаслиги.
5. Сувни уч марта хўплаб, бўлиб ичиш.
6. Таҳорат билан ухлаш.
7. Бирон кишини Аллоҳ учун зиёрат қилиш.
8. Уйқудан олдин кўрпа-тўшакни қоқиб юбориш.
9. Аҳли оиласига уй юмушларида қарашиш.
10. Болаларга салом бериш.
11. Эркаклар кийим кийганда кўпроқ оқ рангли кийим кийиш.
12. Кўришганда қўл бериб сўрашиш.
13. Ўнг томонга ёнбошлаб ухлаш.
14. Касални ҳолидан хабар олиб, зиёрат қилгани бориш.
15. Аксирган кишига ҳамд айтмагунича ташмит - “ярҳамукаллоҳ” айтмаслик.
16. Калтакесакни ўлдириш суннатдан.
17. Йўлдаги азиятни олиб ташлаш ҳам суннатдандир.

👉 @uzfikrim


Ўлсам жанозамни райгаз ўқисин, Метан қуринг қабрим бошига!

Мазза қилиб кулиб олдим😂

👉 @uzfikrim


"Odam— arava, aql— aravakash, pul va tanish-bilish— otlardir. Ot qancha ko‘p bo‘lsa, arava shunchalik tez manzilga yetadi".

© Mixail Lermontov

👉 @uzfikrim


1. Этторенинг кузатуви:
Қарши томондаги навбат ҳар доим тезроқ ҳаракат қилади.

2. Кан ва Орбен аксиомаси:
Агар бошқа ҳеч нарса ёрдам бермаса, ниҳоят кўрсатмаларни ўқинг !

3. Қидирув қонуни:
Қидирувни энг номақбул жойдан бошлаш керак. 

4. Мескимен қонуни:
Ишни тўғри бажариш учун ҳеч қачон вақт етарли эмас, лекин уни қайта бажариш учун вақт топилади.

5. Хлейд қонуни:
Мураккаб ишнинг ечимини дангаса ходимга ишониб топширинг – у осонроқ йўлини топади. 

6. Колбаса тамойили:
Колбасани яхши кўрадиган ва қонунни ҳурмат қиладиганлар, иккаласининг ҳам қандай тайёрланишини кўрмасликлари керак. 

7. Фингаленинг саккизинчи қоидаси:
Жамоавий иш жуда муҳим. Бу айбни бошқа бировга юклашга имкон беради. 

8. Лерманнинг кузатуви:
Сизга доим ё вақт, ё пул етишмайди. 

9. Лойиҳани якунлаш муддати қоидаси:
Ишнинг дастлабки 90% 10% вақтни, охирги 10% эса қолган 90% вақтни олади. 

10. Виттен қонуни:
Қачонки тирноқларингизни кессангиз, улар албатта бир соатдан кейин керак бўлади.

11. Холт қонуни:
Бирор ишни қилиш шарт бўлмаган одам учун, ҳамма иш осон. 

12. Хардин қонуни:
Албатта, сизнинг ҳеч-қачон бажара олмайдиган бирор нарсангиз  бўлади.

13. Ричарднинг ўзаро боғлиқлик қоидаси:
Етарлича узоқ вақт сақлаган нарсангизни ташлаб юборишингиз мумкин. Аммо, у нарсани ташлаб юборганингиздан сўнг, сизга керак бўлади.

14. Вотергейт тамойили:
Ҳукумат коррупцияси ҳақида ҳар доим ўтган замонда хабар берилади.

15. Алинский тамойили:
Одатда муаммоларни ҳал қилишдан узоқроқ бўлганлар, энг юқори ахлоқий шахс ҳисобланади.

16. Харриссон назарияси:
Ҳар бир ҳаракат учун тенг ва қарама-қарши танқид бор. 

17. Мидер қонуни:
Сиз билан нима содир бўлганидан қатъий назар, ҳаммаси сиз билган қайсидир одам билан содир бўлган бўлади, фақатгина сизникидан кўра  ёмонроқ тарзда. 

#falsafa
@uzfirim

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

54

obunachilar
Kanal statistikasi