КИЧИК ХОНАЛАРНИ КАТТАЛАШТИРИШ УЧУН 5 ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ:
Ойналардан фойдаланинг.Ойналар ёруғликни акс эттириб, хонани визуал жиҳатдан кенгроқ қилади. Катта ойна танланг ва уни хонанинг энг ёруғ қисмига ўрнатинг – натижалар ҳайратланарли бўлади!
Ёрқин ва очиқ ранглар танланг.Кичик хоналарни кенгроқ кўрсатишнинг энг оддий усулларидан бири – ёрқин ва очиқ ранглар танлаш. Масалан, оқ, беж ёки пастел
(Гуглга ёзиб ушбу ранглар ҳақида баталфил маълумот олишингиз мумкин!) ранглар хонани ёруғ ва ҳаволи қилиб кўрсатади. Ўз хонангизга қайси рангни танлаганингизни бизга ёзиб қолдиринг!
Кўп функцияли мебел танланг.Хонанинг ҳар бир бурчагини оптимал ишлатиш учун кўп функцияли мебел жуда муҳим. Масалан, диван-кароват ёки ичида сақлаш жойлари бўлган столлар жойни тежаш билан бирга, кўринишни тартибли қилади. Биз сизга бундай мебел турлари ҳақида маълумот бера оламиз – изоҳ қолдиринг ёки хабар қилинг!
Вертикал жавонлар ва баланд мебеллар ишлатинг.Хонадаги баланд жавонлар нафақат буюмларни сақлашга ёрдам беради, балки хонани визуал жиҳатдан баландроқ ва кенгроқ қилиб кўрсатади. Ўзингизга керак бўлган жавонлар ҳақида тавсиялар беришимизни истайсизми? Ёзиб қолдиринг!
Минималистик декор танланг.Кичик хоналарда камроқ декор ишлатиш орқали жойни кенгроқ ва очиқроқ сақлаш мумкин. Минимализмни синаб кўрганмисиз? Бу услуб сизнинг хонангизни қандай ўзгартирганини биз билан бўлишинг!
📢 Агар бу маълумот фойдали бўлган бўлса, реакция қолдиринг ва канални ўзингиз энг яқин деб ўйлаган инсонингизга тавсия қилиб қўйинг!!