Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига номзодлар учун тест синови бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги 226-сон “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида таълим олаётган бакалавр ва магистрлар таркибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига тавсия этилган номзод талабалар учун жорий йил 19-сентябр куни тест синовлари ўтказилади, дея ДТМ хабар бермоқда.
Номзодлар “Ўзбекистон тарихи”, “Aхборот технологиялари” ва “Хорижий тиллар” фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовларида иштирок этадилар.
Бугунги кунда Давлат тест марказида мазкур фанлар бўйича тест саволлари базасини шакллантириш ва тест топшириқларини экспертизадан ўтказиш ҳамда генерацияга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.