Postlar filtri


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_62

Қалбимиз қанча қақшаса ҳам.Мажбурмиз барчасига чидашга.

Самия ойнадан Ғолибнинг ҳолатини кузатиб тураркан.Унинг ҳолати ёмонлашаётганини ва ҳушидан кетаётганини кўриб,ичкарига кириш учун эшикни тепа бошлади.
-У ўляпти.Мен уни ёнида бўлишим керак.Дадаси бизни ташлаб кетманг.
Эшикни очинглар илтимосссс....
Унга ёрдам берай дея ялиниб эшикни ўзига тортарди.Кўзидаги шўр сувларни ичига ютар экан.
- Унга ёрдам беринг доктор.У яшаши керак.Бизни уйда ўғлимиз бор.....Дадаси ўлманг....Илтимосссс сизсиз мен нима қиламан деб эшикка ёпишиб,сирпаниб полга ўтириб қолди.
Ҳамшира бу ҳолатдан келиб,
-Эрингиз ўлгани йўқ опа.Ҳаммаси яхши.Фақат озгина асабийлашдирлар деб Самияни турғазиб ўриндиққа ўтқазди.
Ярим стакан сув келтирди.Ичиб олинг.Агар сиз шундай таслим бўлсангиз улар қандай яшайдилар....
Сиз кучли бўлишингиз керак....
Биз қон топширгандик жавоби нима бўлди?
Кимни қони донорликка тўғри келаркан?
-Буни бош шифокор билан ўзингиз гаплашасиз.Стаканни олиб кириб кетди.
Кимдур хабар берганми,Ғолибнинг уйидагилар югуриб етиб келишди.

-Нима бўлди унга деб онаси Самияга ёпишди.Билмасам.Мени ичкарига киргиздиришмаяпти.Улар ўлиб қоладилар ая.Пул топилдими?
Жон дада.Улар яшаши керак...Мен қандай яшайман уларсиз....деб Самия қайнотасига қаради....Қайнотаси-қайнонаси деворга суянган куйи кўз ёшларга асир ҳолда турардилар....
Катта қайни акаси келди...
-Нима бўлди?деб сўраши билан Самия ўзини боса олмади..
-Дард бўлди.Бало бўлди.Ғолиб ўлди.Сиз ҳам акамисиз.Яримжон бўлиб қоламан деб ўзингизни ўйлаб,у билан ишингиз ҳам йўқ эди-ку....Энди нимага қизиқ бўлиб қолди....дея алам ва нафрат билан ўшқирди.
-Сиз хотинчангиздан ортиб бир сўз дея олмайсиз.Номингиз эркак....деб терс ўгрилиб олди...
-Келин оғзингизга эрк берманг.Мен ўйлаб кўрдим.Донорликка розиман.Бораман ўша Ҳиндистонга ҳам.Укам тузалса бўлагани деб чўккалаб йиғлади...
Кечир....укам...кечир...сенинг ёнингда тура олмадиммм...


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН

#Ho_61

Ғолиб диализга бориши кераклигини эслаб,башарасини бужмайтирди.
Мен кетяпман.
-Қаерга деб Самия тажжуб аралаш сўради.
-Диализгада.
-Мен ҳам бораман.Ҳозир деб болани олиб қайнонасига бериб чиқди.Кийиниб тайёр бўлиб туриб олди.
-Сизга нима бор.У ердаги беморларни кўриб,сиқилиб қоласиз.
-Нимага сиқиламан.Қайтанга Аллоҳга шукр қиламан.Соғлигимга оёғимда юрганимга.Шундай экан қўрқманг.
-Мен докоторга ётишни хоҳламайман.
-Бусиз иложи йўқ.Мен ўғлимни сутдан чиқазиб олсам.Ёнингизда бўламан.Ўзим сизга қарейман.
Ғолиб,касалхонадаги ўзидеки беморларни аҳволини кўриб,янада ҳолати ёмон бўлишидан қўрқарди.
Улар йўлга тушишди.
Самия машинани ўзи бошқарарди.Ҳайдовчилик гувоҳномаси олганига ҳам анча бўлган,эсидан ҳам чиқибди.Камига шаҳар кўчалари тирбанд.
Минмай деса кўзларини таги қорайиб,рангпар бўлиб қолган эрига ачинди.
Бечора борган сари сўлиб бормоқда.Сўнгги бир ой ичида азоблардан бир неча кило озиб кетди.Ғолиб ҳам тиззасигача шишган оёқларига қараб,энди аниқ яшашдан умидимни узсам бўлади деб ўйлаб,кетмоқда эди.
Ғолибнинг юрак уриши Самияга ҳам эшитилмоқда,
-Юраклари нақадар тез уряпти-я.Қон айланиши суст бўлганига ҳоли йўқ.Энди буёғига шифохонага ҳам ногиронлар аравасида олиб чиқиш керак.

Ғолибни самимий кутиб олган шифокор,уни ҳамшира билан ичкарига олиб кириб кетди.
Ғолиб ичкарига кирар экан,яшаш учун темир қувурлар,суюқликлар ва чириллаган товушларга муҳтожлигидан борган сари ўлим соати яқиндек туюла бошлади.Ҳаёт нақадар гўзаллигини,уни йўқотаётганингда ҳис қиларкансан.
Шифокор сиз тузаласиз деб далда бераркан.
Ғолиб
-Қўйинг доктор,мен яшмаслигим аниқ-ку,буни ўзингиз ҳам биласиз.Кечаги беш ёш қиз нима бўлди деб сўради.
-У қизми? Ҳа,кеча оламдан ўтиб қолди....
-Ғолиб ўтган сафар келганида бир қиз билан танишганди.У жажжи беш ёшли гўдак,ҳаёт билан худди Ғолибдек курашмоқда эди.Ҳиндистонга боришга,пул йиғилгунча чидаб тура олмабдида деб ўйлади.Миттигина жони қанчалар қийналдия.
-Юриб,кетсам амаки,боғчага бораман деб ният қилганди.Қанчалар яшашни истмасин.Жони укол-дорилардан безиллаб кетганди....Мулойим қараб,мен яшашни,боғчага ўзим боришни ўртоқларимдек батутда сакрашни хоҳлайман дегандия деб Ғолиб
Шу миттигина яшаса бўларди-ю Аллоҳим деб қўлларини маҳкам қисиб,кўзлари ёшланди.Ҳаётнинг бешафқатлигидан ичида ғалаён бошланганди.Ўзи ҳам терлаб, хушидан айрилмоқда эди....



Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН



#Ho_60

Бармоғингни қай бирини тишласанг, ҳам бирдек оғритади.
Эрталабдан ота-она эканларда барибир кечаси билан ухламай тўгри келса бўлди биз берамиз дея тонгача муамога ечим қидирди.
Ғолибни доктори билан гаплашишди:
-Ўғлим яхшимисиз,бизга бор ҳақиқатни айтинг яширмай илтимос...
-Ассалому-алайкум амаки,холажон келинглар деб ўтиришга жой кўрсатди шифокор
Ўғлингизнинг ҳар икки буйраги ҳам фаолиятдан тўхтамоқда-улар энди танасидаги заҳарли моддаларни чиқаришга ожиз.
Ғолибжон келди.Ҳар сафар диализ апаратига улаганимизда,у ўзини роботга айлангандек ҳис қилаётганини айтади.
Бунга ягона ечим Ҳиндистон давлатига бориши ва буйрак тарансплантация амалиётини ўтқазиш керак.Улар биздан анча ривожланиб кетган.

Фақат биз унга мос келадиган донорни топишимиз керак.Кейин бирга жўната оламиз.Яна битта мауммо бор.
-Қандай муаммо аниғини айтаверинг дедим-ку деб отаси жиддий тортди.
Нархи ўн икки минг ёки ўн саккиз минг бўлиши мумкин.Бу нарх хизмат даражаси ёки даволаш давомийлигига қараб ўзгаради.Бунча пулни топишни ўзи бўлмайди.
-Сўмми ўғлим деб дадаси тушунмайроқ сўради...
-Врачни кулгуси келди.Амаки,АҚШ долларида у ерларда сўмга иш қилмайди.Бемор агар яхши бўлса, икки ёки уч ой Ҳиндистонда назоратда бўлади....
Агар маъқул десангиз мен сизга шу иш билан боғлиқ машҳур клинкалар манзилини бераман гаплашиб кўрасиз ва яна битта энг жиддийси .У ерга боришга рухсат ва ҳужжатлар талаб қилинади.Бу нарса анчагина қийин.Чунки,очерд жуда кўп.Навбати етиб келмай,ўтиб қолганлар ҳам оз эмас.....
-Йўқ,йўқ нималар деяпсиз деб онаси гапга аралашди.Ўлгунча ҳам навбати келмаслиги ҳам мумкинми?
Эх болам.Ёшгина бошингга шунча азобми болам-а.Ўрнингга мен бўлсам бўлмасмиди касал....Онаси аюҳаннос солиб,йиғлай бошлаганди.
Отаси.
-Биз албатта иложисини қиламиз.Топамиз ўша пулни.Ўғлим учун нима керак бўлса,қиламан.Сўннги нафасимгача.Фақат сиз унга мос донорни аниқлаб олинг.Биз аниқ топамиз аяси юр деб бир кунда эгилган қадди-қоматларини базўр кўтариб чиқиб кетишди.


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН



#Ho_59

Кечки пайт.Овқатдан сўнг ҳамма бирга йиғилишди.Тўсатдан, чақирилганларига ҳаммалари ҳайрон эди.
Оналари гап бошлади.
-Нимага чақириди аям деб ўйлаяпсизларми?Гўлибжонимнинг бошига кўргилик тушибди.Шунга сизларни шу ерга чақирдим.
Дадаси ўзингизни босинг.Асабийлашманг.
Ғолиб онасига бир қараб қўйиб гап бошлади.
-Мени анчадан бери мазам бўлмаётганди.Лекин,ўтиб кетар жиддий эмас деб эътибор бермай.Докторга ҳам борганим йўқ эди.Бир ҳафтача бурун йўлда мазам қочиб қолди.Кейин хушимни йўқотибман.Шериклар биргалашиб тез ёрдамда докторга олиб боришибди.Мен ўзимга келиб,улардан сизларга қўнғироқ қилмасликларини сўрадим.
Лекин,дадамга телефон қилишибди.Бахтимга ўчиқ берибди.Мени обдон текширишди.Агар тезда донор топилмаса,иккала буйрагим ҳам қуриб,ўларканман.Билмадим қанча умрим қолди деб Ғолиб кулишга уринди.
Дадаси бу гапдан қотиб қолди.Чунки,аҳвол бу даражада деб ўйламаганди.
Дадаси демак тезда ҳамма бориб,анализ топшириш керак.Кимники тушиш тушмаслигини билиш керак эканда деб болаларига қаради.
-Ха шундай деб Ғолиб тасдиқлади.
-Эртагаёқ борамиз унақада.Нима муаммо деб турган эди.
Катта келини.
-Дада,ўғлингиз бера олмайдилар.Ярим жон бўлиб қолсалар.Оилани ким боқади.Учта боламиз бор.Шунинг учун булардан умид қилманг деб эридан олдин гапириб қўя қолди.
Акаси ҳамон ўйда.Хотинига жигарим бу мени деб лом-лум дея олмади.

Кичик укаси мен бераман деди.
Опаси.
-Мен яримжон ҳолатимда биласизлар ая,эримга қайнонамга ёқмайман.Қўйишмайди.Бўлмаса бераверардим деб йиғлай бошлади.
Онаси ҳар ёғини ўйлаб на катта ўғлига ,на қизига ҳеч бир сўз дея олмади.


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН



#Ho_58








Нима бўлди?


Очиқ гапиринг.Неварамга бирор нима қилдими? Деб сўраган қайнонасига бор ҳақиқатни айтиш ёки айтмасликни ўйлаётган Самияни Ғолибнинг овози сергаклантирди.
-Самия бола йиғлаб кўнмаяпти?Уйга кириб қорнини тўқланг.
-Хўп ҳозир деб кўз-ёшларини артиб уйига қараб шошди.
-Сизга нима дегандим,бу нимаси нимага аямга айтмоқчисиз.Мен бориб эшитмаганимда айтиб берармидиз.
-Йўқ,айтмаса бўлмайди дадаси.Аям билиши керак.У сизнинг онангиз.
-Йўқ дедим Самия.
-Ҳиндистонга боришади-ю,имкони бор демак.
-Донор йўқ Самия,ким донор бўлади.Ким ўзининг бир парчасини менга беради.
-Докторга мен ҳам борай,гаплашайлик акангиз,укангиз жигарларингиз бор-у....
-Уларни оиласи бор.Ярим жон ҳолатида қандай яшайди.Оиласини қандай боқади.Шуни ҳам ўйланг.
Эшик шарақлаб очилиб,юзида аянч ва кўз ёш билан қайнонаси кирди.
-Мен ўлганим йўқ.Мен тирикман.Нимани яширяпсизлар.Ҳаммасини эшитдим.Очиқ гапириб тушунтириб беринглар.Келин сиз гапиринг деб Самияга қаради.
Шу пайтгача қизим бўлган Самия бугун келин бўлди.
-Ая,ўғлингизни буйраги қурияпти экан.Донор керак.Сизга айтишга қўймадилар ...деб ҳиққилаб йиғлашга тушди...ўзини қайнонаси олдида гуноҳкордек ҳис қилди...
-Мен бераман,жоним керак бўлса,жонимни керак бўлса боримни бераман болам.Наҳот,менга айтмадинг болам деб Ғолибга яқинлашди.Унинг сарғайган юзларига қараб,оналарча меҳр билан бағрига босиб,йиғлади....

-Ая,йиғламанг.Сизни сиқилманг дегандим.
-Мен барибир эшитардим.Қачонгача яширасан мендан.Ўз онангдан яширмоқчи бўлдингми? Айт нимага деб онаси сўроққа тутди.
-Сизни кўз ёшларингизни кўришни хоҳлмасдим.Дадамга айтасиз.Сиқиладилар.Қон босимлари ошиб кетса-чи?
-Биз тирик эканмиз болам.Ғам ема.Худо умр берган бўлса,уйимни ҳам сотиб сени даволтаман....онаси ортиқ кучи қолмай....ўтириб йиғлай бошлади....Энди бу ташвиш ҳам бормиди....


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН



#Ho_57

Самия Ғолибни бошини тутиб турди.Ўрнидан туришига ёрдамлашди...
Жойига оҳисталик билан ётқизди....
-Ғолиб кетманг Самия деб уни қучоқлади....
-Самия эса бу худдики сўнггиси бўладигандек....эрини йўқотишдан қўрқиш....ҳолати бошланди....

Ғолибга нимадур керакми деб савол берди.
-Йўқ нафас олишим оғирлашган,тиззасигача шишган оёқларига энди эътибор берибди.
Юришга ҳоли йўқ.
-Аям билмасин,эртагача дам оларканлар деб айтинг.Мен болага қараб тураман сиз ташқарига чиқиб,аямга ёрдамлашинг.
-Хоп,билдириб қўйсамчи деб Самия оғзини ёпиб йиғлай бошлади.
-Йўқ билдирмайсиз.Йиғлагингиз келса,болага қараш баҳонасида кириб йиғланг.Лекин,аямни сиқманг илтимос...Улар буни билса,яна қийналадилар.Мен уйланган пайтимда,келин қочиб кетган куни онам адойи-тамом бўлиб бўлган.Энди бунисига юраклари дош бермайди....деб энтикиб нафас олди....
Самия эрига ёрдам бера олмаётганидан,чин дилидан ачинди.Наҳот шу пайтгача сезмаган бўлсам-а? Оёқлари шишиб кетибди.Бечорагина эримни.
-Хўп яхши дам олин.Ухлашга ҳаракат қилинг.Самия ташқарига чиқди.
Қайнонасини кўриб,ўпкаси тўлиб кетаверди.Ўзини иш қилётгандек тутишга уринсада қўллари ҳеч иш қилмаётганди....
Қизим
-Ха аяжон деб ортига ўгрилиб тарелкани полга тушириб юборди...
-Ўзизга ҳеч нима қилмадими? Ҳаёлиз паришон...Келган бало шунга урсин деб қайнонаси гапираркан.
Самия ортиқ чидаб тура олмади...
-Келган бало шунга урганда аяжон ҳамма идишларни синдирардим....синдирардим аяжон деб йиғлаб синиқларни тера бошлади....


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_56


Энди уларнинг уйида ҳам болажоннинг овози янграйди.Уйқусиз тунлар бошланди.
Оилани боғлаш учун фарзанд керак дейишади.Аслида бу гап нотўғри эди...
Оилани боғлашда эркакнинг ўрни катта.Аёлини севиб ардоқласа,у бахтиёр бўлса,яна унга нима керак.
Аёл киши яхши гапнинг гадоси бўлади дейишади.Ғолиб секиндан ўзгара бошлади.Буни сабабини Самия билмасди.
Ғолиб ишдан келиб,ўғлини қучди.
Секин ётиб қолди.Қанча уйидагиларига билдирмасликка уринмасин,истимаси ошкор қиляпти.Борган сари силласи қуриб,тоғдек нураб бормоқда....

Самия сизга нима бўлди қалбим султони деб эрига яқинлашди.Реза-реза терлаган Ғолиб Самияни қўлидан маҳкам тутиб,юзларига сурди...
-Менимча,энди ҳаётни менсиз ёлғиз давом эттирасиз шекилли.....
Деб Самияни юзларига термулди...
-Бу нима деган гап деб Самия қўлларини тортиб олди.Ҳазилни қўйинг азизим....боласига қарамоққа чоғлаган замонда...

-Бу ҳақиқат мен ўляпман деб Ғолиб секин гапириди...
-Самия ортига қараркан кўзлари ёшларга тўлиб,
-Бундай ҳазил қилманг ҳеч қачон......деб эрига яқинлашди...
-Шифокор кўригига бордим.Иккала буйрагим ҳам қуриётганини тезроқ донор топилмаса,ўлишим мумкинлигини айтишди.....
-Қанақасига бундай бўлади.Сиз соғломсиз-ку.Шунақа ҳам қўпол ҳазил қиласизми ?дадаси деб Самия ҳали ҳамон ишонмасди....
-Мен ўзимни шундай тутишга қанча уринмай....Ҳолатим яхши эмас....Машина ҳайдаганда азобланяпман....Жуда ҳам қийналяпман....Онам бу азобни кўтара олмайдилар.Шунга билдирмасликка уриняпман.....
Ғолибнинг кўнгли айниб,ўхчий бошлади....
Ҳозирги гапларни ҳазм қилиб улгурмаган Самия югуриб сув ва чилопчин олиб келди....
-Бунга эгилинг деб эрини орқасини силади....
Ғолибга қараркан,унинг юзи аввалгидек нур сочмасди.....Кўзларида чуқур чарчоқ,юзлари сарғайган...
-Мен нимага эримга беетибор бўлим.Шу пайтгача қаерда эдим.....

Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_55

Самия ўзини ғалати ҳис қила бошлади.Ичидаги митти юрак,туғилишини бу кунлар тезроқ келишини чин дилидан истарди.
Эри ҳам ғоятда хурсанд эди.У ҳам буни кутмаганди.Ота бўлиш бахти нақадар,ажойиб уни елкасида опичлаб юришини бирга кураш тушишини ўйлаб ичига сиғмасди.
Уйга келишди.Эри
-Ая,ҳақиқатдан ҳам кўнглингиз сезибди.Энди худо хоҳласа.Фарзандли бўларканмиз.
Қайнонаси
-Табриклайман болажоним,илоҳим юзинг ёруғ бўлсин.Энди бориб,қайнонангни олиб келсанг,аканг ва опангларни ҳам чақириб биргалашиб хурсандчилик қиламиз деди.Ғолибга бу гап маъқул тушиб,машинасида кетди.
Самияни дам олинг дея қайнонаси овқатга уннади.
Кечга бутун оила жам бўлишди.Самияни онаси ҳам шод эди...
Раббимни бергани чин бўлсин.Қизимга ҳам ёруғ кунлар келди деб дуолар қилди.
Самияни деярли иш қилдирмай қўйишди.Қайнонаси
-Уч ойликдан ўтиб олинг,кейин қилаверасиз дея.Хаттоки киригача ўзи юварди.
-Аяжон,ҳижолат қиляпсиз.Бундай қилманг ўзим юваман.
-Йўқ қизим сиз мени Ғолибимни юзини ёруғ қилдиз.Болам ер билан яксон бўлган эди.Сиз уни қайтадан ривожлантириб ўстирдингиз.Иш тугамайди дея ўзи ҳар ишни елиб югуриб қиларди...
Самия ёз ойларининг чилласида йигирманчи июл куни биринчи фарзандини дунёга келтирди....
Болажонга Аброржон дея исм қўйишди.
Эзгулик тарафдори ва ростгўй йигит бўлсин деб бу исмни танлашди.
Болажонни ҳолати бирам яхши эди.Самия унга қараб тўймасди.Бирам хунукки деб кимдур гапирса жахли чиқарди.Чиндан ҳам ўғли сочи йўқ кал ва қоп-қора эди.....
Бу ҳолатида аёллар ичи хунук эканда Самияни деб онасини айлаб ҳам қўйишди.


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_54

Самия оналикдан мосуво бўлганидан бери бу ҳолати, хомиладорликдан эканини сезмасди ҳам....
Қайнонаси бу қилиқаларидан хомиладорлигини сезиб Яратганга шукроналар айтди...
Ўғлини чақириб,егиси келган нарсани олиб беришини,докторга олиб чиқишини айтди...
Ғолиб эрталаб,Самия юринг сизни шифокорга олиб бориб келаман деганда...Самия...
-Мен касал эмасман...Бормайман деди...У ўзини бу ҳолатини эркалигидан деб ўйларди...Хомиладорсан деган жавобни эшитишдан чўчирди...
Ўтган ҳаёти эсига келиб,қалби озорланарди...Шунга ўзига умид бермасликка аҳд қилганди....
Ғолиб мен кўринаман дея шошилтириб олиб чиқиб кетди...
-Самия шифохонага бориб,болали хомиладор аёлларга қараб юраги энтикди-ю эрига билдирмасликка уринди..
-Эри очерд олиб Самияга бир кўриниб чиқинг дея ичкарига киргизиб юборди...
-Яна бошланди.Бахтли кунларим энди якун топиши аниқ...Хомиладор эмассиз дейишса эрим хафа бўлади...Кейин менга ҳам яхши гапирмай қўяди...деб ич-этини ерди...
Навбат бунга келганда узичи докторнинг олдига ётар экан...Қалби,азобланарди...
-Синглим яхшимисиз,сизга нима бўлди?Рангингиз оқарган деб ҳамшира сўраганда ҳаммаси яхши деди-ю
-Ииилтимос опа...Агар хомиладор бўлмасам...Эримга умуман хомиладор бўлмайди деб айтманг...
Улар ранжишларини умид қилишларини хоҳламайман-да...
-Нимага синглим ундай дейсиз.Ноумид шайтон...Қаердан биласиз.Ким сизга туғмайсиз деган деб апаратида суюқ муздек нарсани Самиянинг қорнига суртиб текшира бошлади...
-Бу текшириш давомида Самия юраги ёрулгудек бўлаётганини ҳис қилди....
-Синглим айтдим-ку,ана деб гапини доктор тугатгунича Самия ана тамом .Она бўла олмайсиз дейди деб кўзларини юмди....
-Табриклайман сиз хомиладорсиз....беш ҳафталигу,олти кунлик деган гап...Акс-садо эди гўё....
-Самия сакраб туриб олди....
У ўзини тамомила йўқотди...
Залга чиқиб,одамлар орасидан эрини қидирди...Эри кўрингача югуриб бориб,қўлидан етаклади...Ғолиб нима бўлаётганини тушунмасдан
-Узр ...узр дея Самия аёллар олдида шифокор хонасига кирди ва жон опажон мен ётаман яна кўрсатинг деди ялиниб...
Доктор аёл тушунмай қолган бўлсада ётинг деди.
-Ука табриклайман аёлингиз хомиладор.Умри билан берган бўлсин деди...
Самия дод солиб йиғлай бошлади...Кампютер экранидан кўз узмас...Шу онни хотирасида абадийлаштирмоқчи эди...Ғолибнинг қучоғига отилди...Бағрида барча ўтган кунлар мукофоти бўлган боласини берган Аллоҳга раҳмат дея ...зо-зор йиғлади.Бу бахтнинг кўз ёшлари эди...


Давоми бор 👇👇👇


#ХАЁТИЙ

Биринчи турмушим ўхшамай бир шафёр йигит билан танишиб иккинчи бор турмуш қурдим. Аммо ҳўжайинимни аҳволи тобора оғирлашиб борди. Энг ёмони докторнинг айтган гапи бўлди:
- Эрингизга буйрак донор керак, анализларда сизники мос тушди, бир буйрагингизни беришга розимисиз?
-Ҳа!
Мен эримга ичим куйиб рози бўлдим ва бу қарорим бир кун келиб минг пушаймонга сабабчи бўлишини билмагандим...




ЎЗИМНИКИСАН



#Ho_53


Вой бирам маззае.Самия шундай деб ўтириб олди.Энди уйқуси келарди..
Эри ҳайрон,бўлганига Самия
-Ха азиз эрим.Нимага бунча ажабланасиз?
-Мен бундай пепсини мазза қилиб ичган одамни энди кўрдим.Кечга яна олиб келаман.Майли кетдим,дея чиқиб кетди.
-Яхши боринг деб Самия ётоғига чўзилди...Кўзларини очгиси келмай тезда ухлаб қолди...Шошиб ўрнидан туриб,ҳовлига югурди.Кечки овқат қилиш керак.Бирам уйқучи бўлиб кетяпманей деб...
-Аксига олиб оёқ кийимни кия олмай хуноби ошиб турганди.Қайнонаси
-Қизим,шошилманг.Шўрва солиб қўйганман.Қайнаб ётибди деди...
-Самия...рўмолини тўғрилаб узр аяжон ухлаб қолибман.....телефонимни ҳам соатига қарамабман деди...
-Майли,ҳозир ухлайдиган пайтингиз кейин уйқуга ҳам зор бўласиз қизим деб жиламайди...
-Бу гапни Самия тушунмади...Кечки овқатни еб бўлиб,йиғиштириб энди хонасига кирмоқчи эди....Қаердандур шашлик ҳиди димоғига урилди....
Эрига қўнғироқ қилиб дардини айтди...
-Эри битта нон билан шашлик олиб келди....
Лекин, Самия шашликни тарелкага қўйгандаги жизиллаган ёғини оқаётганини кўрмоқчилигини айтди...
Эри турган жойида тебраниб қолди...Бундай ғалатидан-ғалати гаплар қаердан чиқяпти деб ўйланганча қолиб кетди бечора.... Аёллар хомиладор бўлса,бундай ғалати ҳолатлар табиий ҳоллигини қаердан ҳам билсин ....Ота бўлиш бахтини туймаган йигит....


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН




#Ho_52

Хонага Ғолиб кириб келди.
-Тинчликми,оппоғим.Қизариб бошиздан тутуниз чиқяпти деб кулиб ётоғига ёнбошлади.
-Йўқ,тинчлик деб охири чидай олмади.
Мен ҳозир пепсини писсилаган овозини эшитмасам,бир нима бўлиб қоламан бу аниқ....дея қўлларини кўтариб тушунтиришга уринарди....
-Вой во намунча битта сувга шунчаликми,кечга олиб келаман қайтишимда деб эри беписанд гапиргани баттар фиғонини фалакка чиқарарди...
-Ўша битта сувни ичмасам бўлмайди...ҳозир...кечгача кута олмаяман деб ўзини босиб гапиришга уринди...
-Ха мени очофат хотиним бунақада яқинда икки табақали эшик қўямиз.Ейиш бўйича,наҳангни ҳам ортда қолдирасиз деб қотиб-қотиб куларган аёлига бу ҳазиллар ёқмаётганини кўриб,жиддийлашди.
-Самия лабини буриб,ойнага қараб ўтириб олди....
-Ғолиб,ташқарига ҳеч нима демасдан чиқиб кетди...
-Самия яна асабийлаша бошлади.Аҳмоқ,олиб келайми? Ҳам демай чиқиб кетди...Доим шунақа мени тушунмайдилар... деб аламини йиғидан олишга тушди....
-Ғолиб,ҳовлида бу ҳолатни ҳазм қилиб турган эди.Дадаси келиб,
-Ол, буни келин айтган экан деб пепси тутқазиб кетди....
-Қўлига олган нарсасидан аёлини қувонишини билиб,ичкарига ортига яшириб олиб кирди..
-Топингчи қўлимда нима бор....
-Самия тўмтайиб олган ҳолда....Билмайман....сизга мени ҳолатим қизиқмасу....деб эрига тескари ўтириб олди...
-Мени хотиним ҳалиям ёш бола....
Ман тадам ....дея ...Пепсини кўрсатган эди....
-Самия сакраб туриб,эрига қараб илтимос азизим қулоғим тагида овозини эшиттириб очинг деди...
Эри сувни очгунча ўзи стакан олди....
-Очилаётган сувнинг овозидан кўзларини юмиб,мазза қилди....Энди қуйинг дея қўлидаги идишни узатди...
-Эри қуйган сувни ноёб нарса топгандек ичаркан,дунёда бунаданда ширин сув йўқ эди... ...унинг учун айни дамда...



Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН



#Ho_51

Қайнонаси хурсанд бўлиб уйига кириб кетди.Ҳозир айтаман дея.
-Овқатни сузинг қизим,айтдим дадажонингизга албатта олиб келадилар....
-Қайнона-келин овқатни бирга тановвул қилдилар.Дастурхонга фотиҳа қилиб бўлган ҳам эдилар-ки,қўлида пепси билан Ғолиб остонада пайдо бўлди....
-Ассалому-алайкум яхши бориб келдингизми? Дея сўраган Самияни бутун вужуди билан дастурхонда турган сувда эди...
-Қанийди ҳеч ким бўлмаса-ю,шарт бориб очиб,писиллаган овозини эшитиб бир қултум мазза қилиб ичса....
-Овқат сузаман деб,эрига нарса тайёрлади.Юраги ҳапқириб кўзини олиб қочмоққа интилади....
-Сизга нима бўлди дея эри,Пепсини очди.....
Писсссс деган овозга энди ортиқ чидай олмаган Самия югуриб келиб,эрини қўлидаги сувга ёпишди....
-Қайнонаси ва эри ҳайрон,унга қараб турганини кўриб,ҳижолат бўлди ва қўлини секин тортиб,муздек ичгим келуди...деб уялиб, секин ўриндиққа ўтирди....
-Тентаксан Самия..Нимага шошасан,худдики биринчи бор ичадиган одамдек,ташналикда йиллаб қолиб кетгандек югуриб бордим-а....
Ўзини қилиғидан уяла бошлади....
-Аяжон ҳозид келаман дея уйига кириб кетди...
Кирибоқ,қизариб ойнага қаради...
Ҳаёли ҳали ҳам шу сувни ичишда,чидай олмаётганди...
-Қандай одамга айланяпман-а...
Нимага бунча ичгим келди...Анчадан бери ичмаганимга,шунақа ҳовдираб бордим дея....ўзини ҳолатини таҳлил қилди....


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН




#Ho_50


Ғолибдан катта акаси уйланган,уч фарзанди бор.Алоҳида чиқиб кетган.Опаси ҳам турмушга чиқиб,ўз оиласи билан банд.Самия уйда эркатой келинчак бўлди.
Ғолибни укаси бор,лекин у уйланмаган ҳали ёшроқ эди.

Қайнонаси Самияни ер-у-кўкка ишонмай ардоқларди.Не умидларда қилган келини севгани билан қочиб кетганини эшитган куни.
-Вой шарманда,вой шарманда....Нима деган одам бўлдик...Мени ўғлимда нима айб деб ўтириб олиб кўйлагини ёқасини тишлаб,тиззасига урарди....Бу ҳолат унга ёмон таъсир қилганди...

Самия уйига зулматни ёритган нурдек кириб келди.У билан барча ёмон фикрлар ўйлар кетгандек,илк баҳор ҳавосини туйгандек бўлди.Шунинг учун Самияни ўз қизидек севади.Яхши кўради.Ундан гўзаллик қидиради,ёмонлик эмас.....

Ўз қизидек кўргани сабаб,оғир ишларни қилмасликни тайинларди.
-Қолса қолиб кетар қизим,қилманг ўғлим келса қилади дерди....
Олдинги рўзғорда бахт ҳис қилмаган фақат гуноҳкордек яшаган Самия учун ҳам бу уй,эзгуликлар маскани эди....
-Аяжон келинг, тушлик тайёр.Овқат қилдим дея Самия қайнонасини ошхонага чорлади.
-Дадангиз бозорга кетгандилар қизим.Сизга бирор нима керак эмасми?Нима ейсиз деб сўраб қўнғироқ қиляптилар?
-Самия ажабланди.Сабаби,қайнотасини нима ейди деган гапидан,ўзини.хомиладордек ҳис қилиб кайфияти тушиб кетди...
-Аяжон Пепси олиб келсинлар дейишга деди-ю,ўзини қилиғидан уялиб кетди....
-Шарманда қайнотасига ҳам сув айтадими? Эримга айтсам бўларди деб лабини тишлади....
Ёки бу ҳазил гапмикан Самияни синамоқчидир.Олдинги қайнонасидан бундай гапни эшитмаганди.У аёлни яхши гапи ҳам илон заҳридек қалбга санчилиб унда анча вақтга яра ҳосил қиларди....
Бу қайнонаси бирам яхши....Ёки эртакми.....бу....
Агар бу туш ёки эртак бўлса,бу уйқудан уйғонмасликка,эртакларда яшашга ҳам тайёр эди....

Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_49

Самия тонгда энг хушҳол ҳолда уйғонди.Ёнида ёрини кўриб,шу кун учун шукрлар қилди....
Ёрини уйғотди...
-Қалбим Султони уйғонинг бомдодга кеч қоламиз....
-Ғолиб эринибгина кўзини очди.....турмаса ёруғ тушиб кетишини ўйлаб уйғонди.....
-Самия таҳоратга сув тайёрлади... .
-Улар биргаликда бомдод намозини ўқишди. . . .
Эрининг ортида унга эргашиб ўқиётган Самия Аллоҳимдан бу бахт ҳеч қачон тугамаслигини кўзлари намланган ҳолда сўраб ёлворди...
-Аллоҳим менга насиб этган энг хайрли бахтинг учун миннаддорман....
Илтимос,сен бизга энга яхшиларини илинасан.Бу бахтдан мени мосуво қилма...Бизларга ҳам фарзандлар бергин.Никоҳимиз хайрли бўлсин.....
-Ғолиб,аёлига термулиб лаззат оларди. ..
Бу сонийларни у бахт дея атади...Ва ўрнидан туриб ташқарига чиқди.
-Ҳаво бирам мазза,дея кўчага сув сепиб келди...
-Намозини адо қилиб,Самия ҳам ёри ортидан чиқди ва сув сепилганини кўриб,эрига меҳр ила боқди...
Ғолиб келиб,Самиянинг пешонасидан ўпди.
-Сизга янги тонг муборак,биргаликдаги тонгмиз гулим....
-Сизга ҳам.Рахмат ҳаммаси учун....Қўлларимдан тутганингиз ва мени ёлғиз қолдирмай ҳамроҳ бўлганингиз учун....


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_48


Самия Ғолибга ҳеч нима демади бироқ кўнглига келтириб қўйди.
-Нималар деяпман.Яхши бошлай бу ҳаётимни,энди ҳаммаси яхши бўлади.
Мен энг севимли рафиқа бўламан.Эримга меҳр берсам,балки хомиладор ҳам бўларман.Ёмон ҳаёллларни кетқазишга уринди ва эрига жилмайди.
-Ха нақ иккита қозон олиб келишим керак экан.Аслида бахт олдида бу нарсаларнинг заррача қадри йўқ шундайми деб эрига гап қотди...
-Ана энди ўзингиз келдингиз хоним.Мен ҳеч қачон сиздан воз кечмайман.Сизни ардоқлашга яъни никоҳимизни адроқлашга ваъда бераман...
-Менга кўп нарса керак эмас.Менга фарзандимиз бўлиб,меҳр бериб ардоғлашингиз керак....Энг бахтли аёл ким биласизми?
-Ким дея Ғолиб бош қотириб турди.
-Эри томонидан севилган аёл...
-Ёғэ....демак шундай денг.. яхши дея Ғолиб Самияни бир нафасда ёпинчиғини улоқтирди.....
Ана энди навбат севилишга, жонгинам....олдин севишамиз кейин эса фарзандлар.....а деб қитмирлик қилди....
-Эри нима ҳақида гапирганини тушунган бўлсада талмовланиб турган Самия мен буни назарда тутмадим деб сарисини қайтариб олмоқчи бўлди.
-Энди мен сизнинг маҳрамингизман ,шундай экан мендан уялишга не ҳожат....
Менга нима деганингиз эсингиздами?
-Йўқ қайси гапиммм..Самия кўзларини котта-котта очиб,қаради...
-Мен туя эдим.....хаммомда чомилишни орзу қилгандим-ку....
Энди ўша жойни сизга кўрсатаман.....
Самияга яқинлашди....
Самиянинг юраги гурс-гурс қилиб,ташқарига отилгудек бўлиб,урарди...
У ёрининг ўтли нигоҳига дош бера олмай,ортга тисарилди....
-Мендан ўзингизни олиб қочманг гулим...деб сочларига қўл теккизган эди.
-Самия кўзларини юмиб,бир бурчакда қафасга тушган полапондек бесарамжон бўлиб туриб қолди...
-Бу ҳолат Ғолибга қўл келди...У Самияни маҳкам белидан қучиб,кўтариб олди....
-Самия йиқлишдан қўрқиб,энтикиб нафас олаётганини билдирмаслик учун Ғолибнинг елкасига бош қўйди....
Бугун икки қалбнинг учрашуву.Бир севгининг яралиши эди......


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_47

Самия ҳаёти бирдек кетмаслигини биларди..
Қариндош-уруғлар, ҳамма маслаҳат қилиб,Самияни Ғолибга узатмоқчи бўлишди.
Чунки,Ғолибнинг уйидагилар тинмай келаверганига йўқ дейишса ҳам қўйишмаганига охири суриштириб,розилик беришди...
Ғолибга тегмайман деб Самия тихирлик қила олмади.Унинг ҳеч бир сўзини инобатга олишмади.
Сабаби ёшсан,эрга тегишинг керак.Бундай юриб бўлмайди.Ёш қиздек танлайдиган ҳолатда ҳам эмасди...
Энди буёғи нима бўлса яхшиликка деб Самия яхшиликдан умидвор эди...
Ғолиб билан тўйи бўлди.Энди иккинчи турмушга оқ либоссиз оддий келин кийимларида кириб борди...
Ғолиб мен исмимга монанд йигитман дея Самияга гапларини эслатди...
Самия охири тан олмай иложи йўқ эди.
Кечаси янги хонадонда ўтирар экан.Самия титрарди...
Ғолиб мағрур бўлиб кириб келди...
- Самия ўрнидан қўзғалиб салом берди.
-Кўп яшанг.Ғолибжон билан бахтли бўлинг.Қани жонидан энди қўлга сув қуйинг деб Ғолиб кайфияти чоғ ҳолда Самияга қўлини тутди.
-Самия обдастадан қўлига сув қуяр экан.Ҳаяжонини босишга уринарди...
-Рахмат, деб Ғолиб қўлларини артди..
Келинг,яхшилаб танишамиз деб Самияга юзланди.
Мен Ғолибман тўқсон учинчи йилда туғилганман.Оилада учта ўғил битта опам бор деб ҳаётини гапира кетди..
-Сиз ҳам айтинг деб Самияга ишора қилди..
-Сиз мендан кичикмисиз?Самияни берган саволи шу бўлди...
-Ха нима қилибиди бор йўги икки ёш халос.Билганингизда қозон олиб келармидингиз деб Ғолиб ёнбошлади.
-Уйдагилар нимага билмади?
-Чунки,мен сизни мендан катта эканлигингизни билиб бўлгандим.Онамга индаманг деб айтдим.Ёшимни ёлғонлигини ҳисобга олмаса қолгани тўгри.... нимаси ёмон буни?
-Самия бирор сўз дея олмади....Сабаби яна бу оиласи ҳам ёлғон билан бошланди....Бу ҳосияциз деб ҳисобларди у......



Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_46

Машина уйи олдига келиб, тўхтади...
Самия тушиб,йўл ҳақини икки ҳисса қилиб узатди.
Ғолиб пулни олар экан.
-Гапим гап.Саволим ҳалиям ўз кучида.Мабодо....дегунича
Самия
-Шарт эмас...Ишонинг ҳозир бундай нарсаларни ўйлашни хоҳламайман...деб гапни чўрт кесди...
-Хўп.Бир кун сиз теккан инсон мен бўлиб чиқсам,нима қиласиз деб қизиқиб савол берди...
-Туя хаммомни орзу қилган экан...Сиз ҳам орзуларингиз билан юраверинг...Хайр, дея уйига кириб кетди....
Ортидан қараб қолган Ғолиб
-Мен туя бўлдимми?Ҳали кўрсатаман қандай чўмилишни деб машинасини учиртириб,кўчани чангитиб ҳайдаб кетди....
Самия уйга кирди....
Яна эрга тегиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.Яна шундай бўлса-чи?Фарзандли бўлмаса-чи? Ким кафолатлай олади иккинчи эри яхши бўлишини.Яхшиси эрга тегмай,отасини Рассияга юбормай ўзи ишлаб боқади...
Энди таваккал қилишдан чиндан қўрқиб қолган...Эр деса,юрагини ҳовучлайди...
Онаси келиб:
-Нималарни ҳаёл суряпсан?
-Ха ая келдингизми?Қаерларда эдингиз.
-Тўйда эдим.Холангни овсуни тўй қилди...Бирам зўр тўй бўлди...
Тўйда сени сўрашди.Тақдиринг ўхшамаганини эшитишибди.Ўғли сени таниркан.Ёқтириб қолганмуш.
-Мени қаердан танийди ая қизимисиз.Улар шунчаки баҳона қилишган.
-Ха,у болани нима деди исмини Ғолибмидей алламбало исм айтди.Эсимда қолмади.Хотини ўйнаши билан қочиб кетибди....Шарманда...битта оилани ўтдай тушириб,ёқамни ушлабман дея онаси гапирар экан. .....
-Самия Ғолибни гаплари ҳазил эмаслигини, бу жиддий таклиф эканлигини...англаб ....уни уриб ўлдиргиси келди....


Давоми бор 👇👇👇


ЎЗИМНИКИСАН


#Ho_45

Ялтираган ҳар нарса олтин бўлмаганидек.Биз ҳеч кимни ҳеч қачон қалбида нималар ҳис қилишини била олмас эканмиз.... онахон деб Ғолиб машинани секинлаштириб ҳайдай бошлади.
-Яхши,Самия ойнадан кўз узмай ....узоқларга термулиб қаради...
-Нечанчи йилсиз сир бўлмаса? Икки бахтиқаро бирга бўлсак,нима дейсиз деб Ғолибнинг дабдуристдан берган саволидан Самия каловланиб қолди...
-Ёғэ.Керак эмас....Мен оила қуришни хоҳламайман.Мен вафодор оиласини қадрлайдиган ва мени боримча севадиган инсонни топмагунча эрга тегмайман....
-Ундай деманг.Ёлғиз юриш қийин.Баъзида қийин азобларга солади..
Сиз айтган эркак,киноларда бўлади деб Ғолиб,Самия бир қир назар солди.
-Киноларда бўлса,ҳаётда ҳам бўлади ахир кинолар ҳаётдан олинади-ю...
-Хай майли, мабодо эрга теккингиз келса,айтарсиз деб Ғолиб хандон отиб кулди.
-Самияга бу гап ёқмади.Жахли чиқиб,эрга текким келмайди.Эркакларни бари бир гўр.Ваъдабоз ва хотинбоз бўлади...деб Ғолибга лабини бурди...
-Тақдир учарштирмади бекор балки бунда бир ҳикмат бор.Яхши қиз,деб Ғолиб қўшиқ хиргойи қила бошлади...
Самия ортиқ чидамай
-Тўхтатинг,тўхтатинг деб ўриндиқни ура бошлади....
Ғолиб атей янада авжига чиқа бошлади....
-Самия Шохрух айтан қўшиқларни эслаб, кўзида ёш қалқиди....
У қандай экан-а?Бахтлимикан. Унинг аёли жудаям бахтли бўлса керак....Сен менинг энг чиройли севгим ва армоним бўлиб қоласан....дея ширин ўтмишини эслади...


Давоми бор 👇👇👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.