#Ибратли_хикоя
АРШНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ВОҚЕАЖаноби пайғамбар (саллаллоху алйхи васалам) Хайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган 4 ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари қўлларида ширинлик тутган кунда ҳалиги бола ғамгин эди.
Пайғамбар (саллаллоҳу алайхи васалам) шу болани олдига бордилар ва сўрадилар:
– Нима учун йиғлаяпсан, эй бола?
– Мен етимман ё Расулуллоҳ. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим ҳам йўқ.
Жаноб пайғамбар соллаллоху алйхи вассалам бағирларига босиб, пешонасини силаб:
– Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим,–дедилар. Яна боладан сўрадилар:
– Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни ҳоҳлайсанми?
–Албатта ҳоҳлайман. Мен ҳам бошқа болаларга ўхшаб ўйнашни ҳоҳлайман.
Расуллулоҳ болани қўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар:
– Мен Муҳаммад саллаллоҳу алайхи васалам сени отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин. Али сенинг аканг-у, Хасан-Хусанлар уканг бўлсин. Фотима сенинг опанг бўлсин.
Бола хурсанд бўлди. Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорниларини тўйдиргандан кейин бола айтди:
– Мен ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб ўйнагим келяпти.
Расуллулоҳ саллаллоҳу алайхи васалам болани қўлларидан ушлаб кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида:
– Эй, отажон. Анави болаларни қаранг, улар ота-оналар туяга миндириб қўйибдилар. Мени ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирардилар, –деди.
Расуллулоҳ муборак қўлларини ерга қўйиб, тиззалари билан юриб, етим хурсанд бўлсин деб Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофга болачаларига қараб:
– Ё Расуллулоҳ, ану болаларнинг туяларининг оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! –деди.
Расуллулоҳ муборак саллаларини пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар. У бўлса гоҳ-гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди. Баъзи туяларнинг овоз бериб «
афф-афф» дейдиган одати бор эди. Ҳалиги бола Пайғамбар соллаллоху алайхи вассаламга:
– Эй, отажон, буларнинг туясини қаранг, овоз бериб, «
афф-афф» дейди. Нега меники аффламайди, –деди.
Шунда Жаброил амин алайхи вассалам келиб:
– Ё, Ҳабибуллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлди. Етимни хурсанд қилдингиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилдики, «
Жамики умматимни гуноҳини авф қил» дея икки бор «
афф-афф» денг.
Ҳабибимиз саллаллоху алайхи васалам
Ҳабибимиз соллаллоху алайхи вассалам икки бор «
афф-афф» деганларида, ҳазрат Жаброил (а.с) айтдилар:
– Эй, Муҳаммад учинчи авфни айтманг. Арши аъло ларзага тушди. Учинчи авфни қиёматга қолдиринг...
«
Дурратул воизин» китобидан
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.