Улуғбек Бухорий


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек Бухорий саҳифаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сийрат дарслари 2-қисм

Тўлиқ видео:
https://www.youtube.com/watch?v=KgRuStrjs7A

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


СОХТАЛИКЛАР ДАВРИ

Кимнидир "Аввалгиларга ўхшамас" деган ғазали бўларди... Бундан беш-ўн йил олдинлари қилинганда эриш туюлган, ҳатто, кўпчилик томонидан рад қилинган ишлар ҳозирда фахр билан бажарилаётгани, бунга бошқаларнинг ҳам хайрихоҳлигини кўриб ҳайрон қоламан. Мен бу ерда фақат диний соҳадаги ишларни назарда тутяпман. Бошқа соҳаларни гапирмаса ҳам бўлади. Лекин, риё, ужуб, сумъа деган нарсаларни бу соҳа вакиллари яхши билишгани учун ажабланаман демоқчиман.

Масалан, ўзининг қилган яхшилигини ёки айтган тўғри гапини "ман ундай қилганман, ман бундай деганман" деб такрорлайвериш, баъзи аҳли илмлар томонидан бирининг хатоси айтилса, тан олиб қўяқолмасдан, ўзининг ёки ўзига тегишли кишининг ҳақлигини исботлаш учун ояту ҳадислардан (гарчи далолат қилмаса ҳам) далиллар келтиришга уриниш, бошқаси ўзининг қироатини, қилган дуосини, рамазондаги хатмини ўзи видеога олиб, уни ўзи тарқатиши, қилган эҳсонини кўз-кўз қилиши ва ҳоказо ишлар жуда ҳам кўпайди. Бу ишларни қиладиган биродарларимизнинг қалблари пок, риёдан холи бўлиши мумкин, аммо, барибир бундан мақсадни тушунолмайман.

Энди, "Биз салафи солиҳларга эргашамиз" дея, уларнинг йўлларини даъво қилиб ҳамма ёққа фитна уруғини сочаётган сохта салафийлар, "биз ҳақиқий сўфийлармиз" деб, инсонларнинг диннинг мағзидан тўсиб фақат шаклига ундовчи сохта сўфилар, биз ундай, биз бундай дейдиган ҳар хил тоифалар билан майдон тўлиб кетгани ҳаммага маълум. Халқнинг маънавиятини бузадиган сохта маънавиятчи, одамларга тижоратни ўргатадиган сохта тижоратчилар, фақат камера қаршисида ислоҳотчи ролини ўйнайдиган сохта ислоҳотчилар эса сон мингта...

Хуллас, сохталик авжида. Ихлосга қайтайлик. Охиратимиз учун фойдали амалларни қилайлик азизлар!

Бу постни эслатма учун ёздим холос, шахслар эмас, амалларни назарда тутдим! Аллоҳ ҳаммамизни ислоҳ қилсин!


t.me/UlugbekBuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сийрат дарслари 1-қисм

Тўлиқ видео:
https://youtu.be/aynXM8MY1TQ?si=HTG5CsvwRhY6iNP4

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


ВАТАННИ АСРАНГ

Аллоҳ таоло бизга бир гўзал гўшани Ватан қилиб берган. Унинг «ери» шу қадар унумдорки, унда униб ўсган алломалар бутун дунёни ҳар соҳада ўз илмларининг самараси билан таъминлаганлар. Шунинг учун, бу Ватанга садоқат кўрсатиш, бу ерда яшаётган миллатнинг корига яраш учун жидду жаҳд қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Миллатнинг қадрият томирига болта уришга уринган атлас иштонлилар ҳам, дин ниқоби остида бу халқнинг эътиқодини бузишга уринган ҳар турли фирқалар ҳам, билиб-билмай Ватанга хиёнат қилаётганлардир. Улардан ўзингизни ҳам, фарзандларингизни ҳам эҳтиёт қилинг, азизлар!

Бу миллатнинг ёши ҳам, қариси ҳам Аллоҳ дейдиган, оддий инсони ҳам, подшоси ҳам Аллоҳнинг шиорларини ҳурмат қиладиган инсонлардир!

Бундай халқни, бундай Ватанни, бундай раҳбарни тополмайсиз, азизлар! Шукр қилиб қадрлайлик,


t.me/UlugbekBuxoriy


Раҳмат, мағфират, тавба ва тақво ойи бўлмиш Рамазон муборак бўлсин, азизлар!

t.me/UlugbekBuxoriy


Қайноталарга гапим йўқ. Уларнинг ўзи ҳам йўқ бу воқеалар ичида. Ҳайронман, улар қаерда. Йўқ, улар ўлмаган, ҳали тирик. Лекин хотинига гапи ўтмаслиги, оилада ўрни йўқлиги ёки хотинини гапига кириб келинни койиши томонидан олиб қарасак, у одам йўқда. Уларни бир руҳшуносга олиб бориб, ўзлигини англатиш, "ахир сиз оила бошлиғисиз" деб билдириш керак аввало. Аслида, оилада ҳақиқий эркакнинг гапи йўқлиги учун ҳам келишмовчиликлар шунча авж олган. Уларга "Бор бўлинг, йўқолманг" деймиз холос!

Муҳим эслатма! "Бу постда келинларга ёнбосибсан" деган хулосага келманг. Оиланинг бузилишига сабаб бўлаётган, қайнота-қайнонасини назар писанд қилмайдиган тарбиясиз, расво келинлар ҳам тўлиб ётибди. Лекин бу сўзлар, мен яқин кунларда кўришган, эшитган, хабардор бўлган, улар билан суҳбатлашган, кўз ёшларини бевосита кўриб, сўраб-суриштириб хулоса қилган инсонларим ва уларга ўхшаганлар ҳақида. Ўғли билан келинининг ҳаётига аралашаверадиган, ўғлини келинидан рашк қилиб (соғ эмасда) уларни орасига совуқчилик солаётган, келинидан куракка турмайдиган бемаъни нарсаларни талаб қилаётган ва мақсади жанжал кўтариш бўлган қайноналар, бу ишларни тўғри деб билган, "сен аввало онамни рози қил, кейин сан билан яхши яшайман" (ваҳоланки бу онани рози қилиб бўлмайди) дейдиган, ва эркаклигини унутган ўғиллар ҳақида бу гаплар. Кимнингдир ҳаётига ўхшаса "Мени ёзибди" деб хафа бўлмасин. Айнан бир оила ёки бир кишини назарда тутмадим. Лекин ибрат олсин.

Бу билан "Ҳамма қайноналар шундай, ҳамма ўғиллар шунақа гўсола" демайман. Ўз келини билан она-ю қиздай бўлиб кетган қайноналар, ўз аёли билан чин саодат ичида яшаётган ҳақиқий мард йигитлар жуда ҳам кўп, Худога шукр. Роббим шундайларни кўпайтирсин. Ҳар бир ишимизда, энг аввало Ўзининг розилигини мулоҳаза қилиб ҳаракатланишимизни насиб қилсин. Бу ўткинчи дунёда бировга зулм қилиб қўйиб, охиратда унинг юкини кўтариб шарманда бўлишдан Ўзи асрасин!


t.me/UlugbekBuxoriy


ДОЛЗАРБ МАВЗУ

Охирги ойларда қарийб ўнга яқин оилавий можароларга дуч келдим. Деярли барчасида келин ва қайнона ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Яна афсус билан шуни айтишим керакки, бу оилалардаги деярли барча қайноналар намозхон, Қуръонхон, «Худо» дейдиган аёллар. Гапирса гап кўп. Ҳеч ким ўзини айбдор демайди. Уларни кузатиб мен ҳам баъзи хулосалар қилдим... Шу ўринда ўша қайноналарга бир нарсани айтиб ўтай:
"Эй ҳурматсиз қайноналар! Сиз қайнонангиздан зулм кўрган бўлсангиз, келинлик даврингизда азият чеккан ва қийналган бўлсангиз, бу дегани, келинингиз ҳам сиздан ўша зулмларни кўриши ва бунга сабр қилиши керак, деганимас. Сизга зулм қилган бўлса, қайнонангиз қиёматда жавоб беради. Аммо, сиз ҳам қилаётган зулмингиз, келинингизга нисбатан қилаётган адолатсизлигингиз, гўёки, ўзингизни унинг ҳаёти сизнинг қўлингиздаги каби тутишингиз, ўқиётган намозингизнинг талабига, таҳсил олаётган илмингизнинг тақозосига яраша иш тутмаётганингиз учун ҳали қиёматда жавоб берасиз. Ўйламанг жаҳаннам сиз учун узоқ ва сизга бегона деб. Гарчи мусулмон бўлсангизда, агар мазлума келинингиз ва сиз сабабли тирик етим қолган фарзандлари сизни кечирмаса, бу ишларингизга яраша жаҳаннам оловига жайир-жайир ёнишингиз, азобнинг аламидан етти иқлим эшитадиган даражада дод-вой солишингиз бор ҳали! Мусулмон бўлсанг оилангни Аллоҳнинг кўрсатмаларига мувофиқ ташкил қил. Йўқса, фитна- фасод, ичиқоралик, келининг билан ўғлингни уруштириш учун туҳмату бўҳтонлар қилиб туриб, ўзингни сипо ва муслима кўрсатма! Ўғилни сен туққанинг – унинг ҳаётини сен белгилайсан деганимас. Мусулмоннинг ҳаёти шариат асосида қурилади. Сен кимсанки, ўғлинг билан келинингнинг оддий ишларига ҳам аралашиб уларни бир-бирига қарши қўясан? Кимсанки, уларнинг шаръий талабларини рад қиласан? Кимсанки, келинингни таҳқирлайсан, истеҳзо қиласан? Агар Худога қарши борсанг ва никоҳ асосида барпо қилинган оилани ўзингнинг бемаъни ва бетамиз талабларинг билан бузадиган бўлсанг – сен ҳечкиммассан. Ҳатто ўғлинг ҳам сенга итоат қилмаслиги керак бу борада. Ҳали бу ишларинг учун муқаррар жазо бор ва олий маҳкамага тортилишинг аниқ!"

Энди, бир оиланинг қизини ўзига жуфт қилиб танлаган ўғилларга айтадиган гапим: "Эй ўғил! Сени Аллоҳ эркак қилиб яратган. Онанг ёки отанг айтган ҳамма гап ҳам рост бўлавермайди. Хотининг ҳақида эшитган гапингга лаққа тушиб ишониб кетавермасдан, озгина мулоҳаза қилиб кейин иш қилиш, оилани тинч ва адолатли барпо қилиш сенинг бурчинг. Доим онанг ҳақ, хотининг ноҳақ, ёки акси бўлмайди. Кўтариб юрганинг ҳақиқий бош бўлса, агар у ишласа, бироз инсондек, мусулмондек фикр юрит. Сан эркаксан, йигитсан. Онасига ҳамма ишда эргашиб юрувчи хўтик эмассан. Сенинг ёнингдаги анави қиз ҳам сенга ўхшаган, сенинг опанг, синглинг ёки ўша «аждаҳо» онангга ўхшаган бир инсон, бир аёл. Уни ҳам ўз хоҳишлари бор, ўз қарашлари, фикрлари бор. Унинг фикрини эшитишинг ва ўринли бўлса қабул қилишинг, сен жониворнинг бурчинг ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари билан фикрлашар, уларнинг фикрини ҳурмат қилар, уларни қадрлар ва биз умматни шунга тарғиб қилар эдилар. Сен кимсанки, мусулмон бўлатуриб оилангни зулм устига қурасан, бировнинг фарзандини тақдири билан ўйнашасан? Бу ишлар Худодан қайтмайди деб ўйлайсанми? Хотинингни тарк этсанг, у сенсиз яшолмайди, деб ўйлайсанми? Агар шу ишинг учун Аллоҳ уни азиз, сени хор қилса – дунёда ҳам, охиратда ҳам хор бўлишингни ўйла. Ақлингни ишлат ахир! Онанг "Буни йўқотсанг бундан яхшисини олиб бераман сенга" деган гапларига ишониб юраверма. Аллоҳ сенга насиб қилганини қадрла. Бошқаси бундан яхши бўлишига ҳеч ким кафолат бермайди."

Келинлар, сизлар ҳам бегуноҳ мусича эмассизлар. Бу қурилган оилани сақлаб қолиш учун имкон қадар ҳаракат қилиш, эрингиз, қайнота ва қайнонангизни ҳурмат қилишингиз керак. Тилни тийиб, фақат ўзингизни ҳақ кўравермасдан, эрингиз ва қайнонангиз фикрларини ҳам чуқур ўйлаб кўринг ва қўлингиздан келгунча муроса қилинг.


«Севимли» каналидан «Талант шоу» кўрсатувини беряпти. Ўзи анчадан бери телевизор кўрмагандим, буни кўришга мажбур бўлдим. Мен талантни инсонлардаги фойдали истеъдод деб тушунардим. Булар эса талантни ашула айтиш деб тушунаркан.

Ёшларимиз ичидан яхши истедодли физиклар, химиклар, адабиётшунослар, тарихчилар, ёшлигидан яхши марраларга эришаётган билимли болалар, келинг ана спортчилар ва шуларга ўхшаганлар ҳам борку. Назаримда буларнинг қобилияти ҳақиқий талант деса бўладиган нарса. Ёшлар талант деб фақат ашула айтишни тушуниши керакми ё булар учун? Алламбало қўшиқлар, ўхшамаган рақслар, ўзга юрт артистларига тақлид қилиб жилпанглашлар...булар фарзандингизни бузади. Наҳот буни билишмаса?

Қизиқ...!

t.me/UlugbekBuxoriy


ҲОЙ ОТА-ОНАЛАР...

Ўқишга келган қиз, етти ёт бегона бир ҳўкиз билан бирга севишиб юриб, охири ижарага бир уйни олиб, бирга яшаяпти. Қизнинг номуси булғангач мелисага арз қилиб жанжал кўтаряпди.... Бунақа ҳолатлар деярли ҳамма жойда, ҳар кун содир бўлмоқда. Буни ҳаммамиз билиб, кўриб юрибмиз.

Бу қандай безбетлик? Биз қандай бир разолат ботқоғига ботиб боряпмиз?

Наҳот сизлар учун ёшларнинг келажакда одамдай ҳаёт кечириши аҳамиятли эмас? Уйини шундай ҳаромларга ижарага берадиган жоҳилларнинг фарзанди йўқми? Фарзандингизни нималар билан бандлигидан хабар олмайсизми эй ота-оналар?

Телевизорда севги муҳаббат, ўлдим куйдим дея фаҳшга тарғиб қилувчи фильм ва қўшиқларни қўйгунча, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган кўрсатувларни кўпайтириш керакмасми? Мактабданоқ телефонида бузуқ нарсаларни кўраётган йигит ва қизчалардан қандай келажак кутмоқдасиз? Мактабларда ишончли жойларда ўқиган, диний билими бор устозлар тарбия ва одобнома сингари дарсларга таклиф қилинса, менимча, томир ёзиб бораётган бу пасткашликларнинг анча-мунча олди олинарди. Маънавиятчилар билан иш битмайди.

Агар тезроқ ҳаракат қилмасак, бу кетишимизда бизни жуда хунук келажак кутмоқда! Кўзингизни очинг эй ўз миллатини, Ватанини, фарзандларини яхши кўрадиган шарафли инсонлар, кўзингизни очинг!


t.me/UlugbekBuxoriy


Исломни тўғри манбалардан, тўғри тартибда, тўғри устозлардан ўрганинг! «Йўқдан кўра борку» дея ҳар кимдан ўрганавермангки, адашиб кетасиз. Дуч келган тренингчилардан, олчоқ психологлардан ва чаққон «тадбиркор»лардан дин ҳам, дунё ҳам ўрганилмайди. Кўзингизни очинг!

Дунёку у ёки бу шаклда ўтиб кетади, охиратингизни бой бериб қўйишдан қўрқинг! Дунё учун, тўрт-беш сўм пул учун, машҳурлик ва обрў учун дин ниқоби остида сизни ва фарзандингизни овлашга отланган фирибгарлар ҳамма ёқда изғиб юрибди. Фаҳшни, ахлоқсизликни тарқатаётганларку сон мингта. Ҳозир фитнали замонда яшаётганимизни англаб етинг ва эҳтиётингизни қилинг!

Аллоҳ барчамизни офиятда асрасин!


t.me/UlugbekBuxoriy


Фикр мулоҳаза

Байкот яхши қурол. Имкони бор нарсаларда, Ватанимизнинг, умматимизнинг, балки, инсониятнинг душманларига қарши эълон қилишимиз керак бўлган бир чора бу. Уларнинг ва уларга ёрдам бераётганларнинг биз учун зарурат бўлмаган маҳсулотларини сотиб олмасак ҳам ҳаётимиз ўтади. Ўшаларнинг маҳсулотини еб-ичмаслик билан ҳеч ким ўлиб қолмайди. Зарурат бўлган нарсаларда эса бу шарт эмас. Масалан, телефон жиҳозлари, компьютерларни бошқа муқобили бўлмагани учун олиб ишлатса бўлаверади.

"Бу ишимиз мусулмонларнинг ҳам савдосига зарар берадику..." деган гаплар тўғримас. Буни нафақат харидор, балки, ўша олиб келувчи мусулмон ҳам қилиши керак аслида. Шу билан бирга, мусулмонлар ҳам уларга муқобил маҳсулотлар ишлаб чиқишга ҳаракат қилиши керак. Лекин бу дегани, то ўзи ишлаб чиқармаса байкот қилмасин, деганимас.

Иймоний ғуруримизнинг ҳам талаби шу аслида.

Бегуноҳ тўкилаётган қонлар ҳурмати Роббим мусулмонларга ёрдам берсин! Бизларни мағфират қилсин!



t.me/UlugbekBuxoriy


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш бўлиб қолса, қўшинни жангга юбораётганларида:

لا تقتلوا صبيا و لا امرأة و لا شيخا كبيرا ولا مريضا ولا راهبا و لا تقطعوا مثمرا و لا تخربوا عامرا و لا تذبحوا بعيرا و لا بقرة الا لمأكل و لا تغرقوا نخلا و لا تحرقوه

яъни, "Ёш болаларни, аёлларни, кексаларни, касаллар ва роҳибларни ўлдирманглар. Мевали дарахтларни кесманг, уйларни бузманглар. Туя ва молларни ейишдан бошқа мақсадда сўйманг. Хурмозорни сувга ғарқ қилманг, уни куйдирманг" дея уқтирар эдилар.

Ҳатто, жанг майдонида бир аёлнинг жуссасини кўриб, "Бу ахир жангчи эмаску, нега буни ўлдирдингизлар?" дея саҳобаларни койигандилар.

Азизлар, ҳозирда, ўзларини "Инсон ҳуқуқларининг ҳимоячилари" дея эълон қилган нокасларнинг бугунги кундаги хунрезликлари билан – бу набавий таълимотни бир таққослаб кўринг! Асл инсон ҳуқуқлари қаердаю, дунё кимларга алданиб юрганини тушуниб етасиз.

Аллоҳ мусулмонларга нусрат берсин, Ўз жундини нозил қилсин ва душманларни тезда хор қилсин!


t.me/UlugbekBuxoriy


Эҳ минг афсус! Роббиси томонидан «Ўқи», «Тортишманглар, муваффақиятсизликка учрайсизлар ва қувватингиз кетади» дея кўрсатма олган, Пайғамбари алайҳиссалом томонидан «Мусулмонлар ўзаро меҳр-муҳаббатда бир жасаддеклар» деган тавсия олган, аслида буюк уммат, кўрсатмаларга амал қилмагани учун бугун хору залил.

Душман интернетни узиб қўйса бўлди экан, бехабар қолиб кетаверар эканмизу...! Иймонимизга мувофиқ яшамаганимиз учун ҳамма нарсада уларга тобе бўлдик. Уларнинг маҳсулотисиз ишингиз юришмагач овозингизни ичингизга ютиб юраверасизда!

Сабабларни олиш, илму фанга катта эътибор қаратиш керак. Бу уммат иймонининг кучи билан шунчалик тик оёқда турибди. Агар иймонига мувофиқ яшаса борми...!

Қани ўзимизни интернет, қани ўзимизнинг телефонлар. Афсуски, шу постни ҳам уларнинг жиҳози орқани ёзамиз ва бир-биримизга улашамиз. Хуллас, фарзанд тарбиясига катта эътибор беринг! Ўз Ватани, миллати ва уммат учун умид бўладиган фарзандлар етишиб чиқсин! Ҳозирча Байкот ҳам катта иш!

Раббим Ислом умматини азиз қил! Душманларни хору залил бўлганини кўришни насиб айла!


t.me/UlugbekBuxoriy


ИККИЮЗЛАМАЧИЛИКНИНГ ЧЎҚҚИСИ

«Ҳали вояга етмаган болалар меҳнатга жалб қилинмасин, улар ҳали ёш, илм олиши керак» дея болаларга гўёки ғамхўрлик қилган ва уларнинг меҳнати аралашганини рўкач қилиб қайсидир мамлакатларнинг маҳсулотларига байкот эълон қилган ўша беозор ғарб, бугун ёш болалар ва чақалоқлар ўлимига чинакам қарсак чалмоқда.

«Аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилайлик, аёллар жуда эзилиб кетди, уларни асраб авайлайлик» дея уларга ўзларини меҳрибон кўрсатаётган ва бунинг ортидан фақат ўз манфаатларини кўзлаган яна ўша «марҳаматли»лар, аёллар, болалар ва қарияларни қўшиб ўлдираётган ва тинч аҳолини, ҳатто касалхоналардаги беморларни қўшиб портлатаётган ёвузларга ҳар томонлама ёрдам беришмоқда!

Ҳаммангга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!

Раббим Ўзинг бизга нусрат бер! Золимлардан шундай интиқом олгинки, бу маҳзун қалблар қувонсин, кўзлар қувонч ёши тўксин!

«Мусулмоннинг ўз биродари ортидан қилган дуоси мустажобдир».

Мусулмонлар бир-бирини яхши кўриши ва доимо дуо қилиши матлуб ишлардан!

Мазлумларга нусрат сўраб дуо қилайлик азизлар, кўп-кўп саловотлар айтиб, Қуръон ўқиб дуо қилайлик! Шояд Роббим бизга марҳамат қилса...!


t.me/UlugbekBuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буюк неъматнинг қадри | Улуғбек Бухорий

YouTube
: https://youtube.com/shorts/CdYB_pa4gD0?si=OFWIGPcdyaT9y_oy


t.me/UlugbekBuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хиёнат ва динни масхара қилишнинг оқибати! | Улуғбек Бухорий

YouTube
: https://youtu.be/MRnzDgp_5aU?si=NK-ccLMk2GWoQdVB


t.me/UlugbekBuxoriy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Муҳаббат қўйишга лойиқ зот (26-қисм) | Улуғбек Бухорий

YouTube
: 👉 https://youtu.be/ud38Hh_k2Xc


t.me/UlugbekBuxoriy




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Муҳаббат қўйишга лойиқ зот (25-қисм) | Улуғбек Бухорий

YouTube
: 👉 https://youtu.be/dxY79phP3io


t.me/UlugbekBuxoriy



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.